Ўзбекистонда “Намунали уй” қурувчиларининг ёлғонлари фош етилди

Ўзбекистонда “Намунали уй” қурувчиларининг ёлғонлари фош етилди
50 views
19 February 2014 - 9:49

imagesЎз нафсини ўйлаб кўпчилик ҳаққига хиёнат, ишониб топширилган мулкни талон-тарож қилиш, расмий ҳужжатларда ёлғон ишлатиш – буларнинг барчаси анчагина жиддий жиноятлардир. Буларни ҳамма яхши билади. Бироқ баднафслик йўлига кирган айрим матассадди инсонлар билиб туриб ана шундай жиноятларга қўл урадилар. Вилоятимизнинг турли масканларида қурилаётган намунали уй-жойлар бунёд этиш ишониб топширилган айрим жамоаларнинг баъзи маълум раҳбарлари айнан шундай жиноятларни содир қилишган.

Хусусан, “Қишлоққурилиш инвест” инжинеринг компаниясининг вилоят филиали билан “Муборак имкон қурилиш” корхонаси ўртасида Деҳқонобод туманининг Бешбулоқ массивида 10 та намунали лойиҳадаги уй қурилиши бўйича шартнома тузилганди. Мазкур шартноманинг умумий қиймати 1 120 084 900 сўмни ташкил қилади. Шартномага асосан намунали уйлар қуриш масъулиятини зиммасига олган “Муборак имкон қурилиш” корхонаси бу уйларнинг белгиланган муддатда тўлиқ битказиб топширилишини таъминламади. Уйларнинг қурилиши юзасидан 1 085 831 700 сўмлик қурилиш – монтаж ишлари бажарилганлиги тўғрисида “3-шакл” ҳисоботини тузиб, расмийлаштириб буюртмачига тақдим қилди. Аммо ушбу ҳисоботда 166 миллион 148 минг 270 сўмлик аслида умуман бажарилмаган қурилиш-монтаж ишлари ёлғондан бажарилди, деб қўшиб ёзилганлиги ва бу маблағ талон-тарож қилинганлиги назорат жараёнида маълум бўлди.

Ушбу қонунбузилиш ҳолати юзасидан “Муборак имкон қурилиш” корхонасининг раҳбари Шавкат Маманисоев ва бошқа масъул ходимлар фаолияти бўйича жиноий иш қўзғатилди. Айбдорлар суд ҳукмига биноан тегишли даражада жазоландилар.

Ганжа Мухсин