Давр бошқа, шуур ўша, ўша

Давр бошқа, шуур ўша, ўша
129 views
19 February 2014 - 15:11

Эпоха

Кеча (2014-02-18) камина “Қизил лентани кўрганда пишқирадиганларга” деб сарлавҳаланган бир мақола эълон қилдим. Умуман олганда, бу ёзишмани мақола деб аташ ҳам тўғри бўлмасди, шунчаки, бир исломий фанат менинг номимни булғаб ёзган номасига жавобим эди холос. Бир эмас, бир неча бор эълон қилганман: “мусулмон мавзусини ёпдим ва келгусида бу мавзуда қалам тебратиш ниятим йўқ!”. Аммо каминани “мусулмонлар” (мусулмонлар эмас – “мусулмонлар”) қайта-қайта безовта қилишади. Ҳар ер, ҳар ерда улар турли бўҳтонларни ёзаётганларига ҳам кўзим тушади. Нега шунақа қиласизлар?

Ўзбекистонда эканлигимда бирорта бўлсин “мусулмонга зулм ўтибди” деган хабарни эшитишим биланоқ, унинг ёнига ошиқардим ва қўлимдан келганича ҳимоя қилардим. Имконим даражасида ҳаракат қилардим. Жуда кўп бўлмаса ҳам, бир қанча мусулмонларни қамоқдан ҳам олиб қолганим бор эди, аммо уларнинг деярлик ҳаммаси ҳозир қамоқда. Чиқиб кетганимдан сўнг қамадилар. Фақат икки нафар мусулмон қолди қамалмаганлардан. Уларнинг номларини келтира олмайман, чунки ўзбек милицияси билан МХХ си “ие, ростдан ҳам унутибмизку” деб қолишмасин.

Камина тарки ватан қилиш ниятида эмасдим, лекин мажбур бўлдим ва бу қисматимдан хурсанд эмасман. Кўраяпман ҳамюртларимни! Ўзбекистон ҳақида, ўзбеклар ҳақида хабарлар чиқаркан, уларни юрак ҳовучлаб қарши олишга ҳам одатландим. Кимнидир ўлдиришган, кимнидир қамашган, тағин қаерлардадир ўзбек фоҳишаларни ушлашган ва ҳакозо, ҳакозолар. Ҳамюртларим ватандаги авторитар-тоталитар режим билан курашиш, жилла қурса ундан ўз ҳаққини талаб қилиш ўрнига Россия ва Қозоғистонга, имкони етганлари эса Европа ва Америкагача бориб фақат ва фақат ишлаб юришганларини кузатаяпман. Бу кимлар учундир нормал ҳолат бўлса керак, аммо мен учун нормал ҳолат эмас.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тузиларкан, ундан кўпларнинг умиди катта эди. Шахсан менинг ҳам! Мақсад, Ўзбек мухолиф кучларини бир платформада йиғиш бўлди ўшанда. Биринчилардан бўлиб бизга қарши турганлар – ўзини “демократ” санайдиган ўзбекларимиз бўлишди. Кейин эса ўзини “мусулмон” санайдиган ўзбеклар ҳам бизга қарши чиқа бошлашди. Нега? Нима ёмонлик қилган эдик? Афсуски, бунинг сабабини уларнинг бирортаси изоҳлаб ҳам бера олмайди. Боз устига ЎХҲ таркибини биринчилардан бўлиб ўзини мусулмон биладиганлар ташлаб чиқишди. Сабабини ҳам тушунтира олишмади. Сабаб аслида оддий эди: улар қўрқишди! Аммо қўрқоқликни тан олиш ҳам осон эмас!
Кураш йўлимиз боши берк кўчага кириб қолганга ҳам ўхшаяпти. Бу албатта менинг назаримда. Бир-бирининг эт-гўштини ейдиган ўзбеклар билан бирор эзгу мақсадга етиб ҳам бўлмайди (иғво ва ғийбат – одам гўштини ейиш билан баробардир). Хўш, нима қилиш керак? Ватанда оддий камбағал аҳоли азоб-уқубат тортаяпти, ўлаяпти, биз эса “мазза қилиб” Америкаю, Европада яшаймиз. Қани бизнинг мусулмонлигимиз, қани бизнинг ўзлигимиз? Алол-оқибат, биз учун яқин ўтмишимиз, Совет даври яхши эди деган тўхтамга келдим. Бунда хато йўлни танлаган бўлсам, тўғри йўлни сиз кўрсатинг эди. Нега бирор чиқиш йўлини таклиф қила олмайсиз, аммо менга қараб ўшқирасиз?!

Бечора ўзбеклар турли сайтларда ҳаттоки ўз исмларини ҳам очиқ кўрсата олишмайди. Қўрқоқликдан! Мақолам остига ўзини “Жунаидхон” деб таништирган шахс анча гаплар ёзибди. “Тулкин Кораев- сизни коммунистик гояларга фанат эканлигингизни биламиз”.- дея ёзади у, – “Сиз узингизни муътадил мусулмонман деб, бошни куп огритманг”. Қизиқ, мен мусулмонманми, ёки йўқ – буни Жунаидхон қайдан била қолди экан? Ҳурматли Жунаидхон, икки қулоғингизга ҳам қуйиб олинг: камина фанатиклардан эмасман! Ҳар қандай кўринишдаги фанатизм – бу хавфлидир! Чунки фанатлар, Чингиз Айтматов таъбиридаги манқуртлардирлар. Уларнинг мияларига бошқа бирор фикр ҳам, бирор ғоя ҳам сиғмайди. Аксарида, бунақа одамлар ўз атрофдагиларига зулм етказишади.

“Сокол куйган уша мусулмонлар Афгонистондан СССР ни хайдаб чикарганлар”. – дейди Жунаидхон. СССР нинг Афғонистонга кириши ва чиқиши сабабларини яхшироқ ўрганиш керак олдин. Оддий афғонлар ўша дарни “Афғонистоннинг олтин даври эди” дея хотирлашаяпти. Советлар Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин нима бўлганди ўзи? Ўша соқол қўйганлар бирор тайинлик ҳукумат қура олдими? Советлар Афғонистонда мактаблар, болалар боғчалари, касалхоналар қуриб берганди. Завод ва фабрикалар қуришди. Кобул университетини ҳам Советлар қайтадан ишга туширишганди. 1979 йилда Советлар Афғонистонга кирган бўлса, 1980 йилги Москва Олимпидасида афғонистонлик спортчилар ҳам иштирок этишган. Афғонистондан космонавт чиқарган ҳам Советлар бўлди. Хўш, ўша соқол билан паранжидан бошқа бирор нарсани билмайдиган фанатлар ўз юртларига нима олиб киришди? Ҳеч нарса! Қайтанга, борини ҳам йўқ қилишди. Қолаверса, Афғонистонда Совет қўшинлари бутун НАТО кучлари билан уришган. НАТО ўша соқол ўстиришдан бошқа нарсага ақли етмайдиганларни қуроллантириб борди. Ўрганинг бу нарсаларни ҳам, ҳурматли Жунаидхон!

“Йўқ жойдан баҳона топиб, яна мусулмонларга тош отишни ғанимат билибсизда. Э, қойил-эй!” – деб ёзибди ўзини “ўзбек” деб танишрган бир зот! Ҳурматли ўзбек, мен ҳеч қачон мусулмонларга тош отмаганман ва бундай кейин ҳам отмайман. Аммо “мусулмонларга” тоқатим йўқ! Афтидан сиз “мусулмон”сиз.

Яна бир биродарми, ёки “биродар” ёзибди: “ё товба,бу Тўлқин Қораев жанобларини ким эканини билмас эканман…..сиз ТЎлқин (акаммисиз ё укаммисиз билмадим аммо мен 55 ёшдаман) ака хозир қаердасиз?Швециями?Швецариями? у ерда нима қилиб юрибсиз? сиз каъби инсонлар хали бор ку?! келинг Россияга,Зюгановни ёнига,жонига оро бўласиз,бирга (анави ўлигини ер ҳам қабул қилмаган) «дохий» деб ном қўйганиларни жасадини бирга зиёрат қиласиз! Содиқ турингда «совет»лигизда!……”.

Ҳурматли Мусофир! Сиз айтаётган Геннадий Зюганов билан ёзишганим бор. Аммо улар ҳам етти ўлчаб бир кесадиганлар хилидан. Акс ҳолда мен ҳозир Москвада, Геннадий Зюгановнинг ёнида бўлардим. Биласизми, демократ бўлиб эришганим, қўпол қилиб айтадиган бўлсак, оддийгина ватангадолик бўлди. Авалида ўзини мусулмон атайдиганларга ишондим: “уларда ҳар қалай эътиқод бор, шундан келиб иш тутадилар”. Йўқ, адашган эканман. Хоҳ мусулмон бўлайлик, хоҳ даҳрий – бизни фақат нафс етакларкан. Буни сўнги йилларда кашф қилдим. Агар фикримни нотўғри деб билсангиз нотўғрилиги асосланг, ҳар хил пичинг қилмасдан.

Советларнинг худосиз бўлганлигини келтирган Мусуфир тағин ёзибди: “Бу худосизлик хақиқатда ,хар қандай давлатнинг ,хар қандай жамиятнинг энг асосий хато йўли бўлади”. Қизиқ, бу худолик бўлганлар нималарга эриша олишди? Сиз айтаётган АҚШ банкнотасига “биз худога ишонамиз” деб ёзиб қўйгани билан, улар художўймилар? Йўқ! Атеистликда улар ҳар қандай коммунистик режим ўрнатилган мамлакатни ортда қолдириб кетадилар. Шунчаки, америкаликлар бошқаларнинг кулфатидан ўзларига фойда ундиришга одатланишган. Масалан, Вьетнамда уришганларида СССР нинг қуролларини олган вьетнамликлар Американинг додини берганди. Афғонистонда эса улар шунинг аламини олишди холос. Мана шу оддийгина ҳақиқатни тушниб олишингиз учун қанча ақл керак?

“Сизни ғойибона кўп хурмат қилардим.Лекин дунё қарашингиз (кругозорингиз)жуда тор экан”. – деб ёзади Мусофир! Кўп раҳмат ҳурмат қилган бўлсангиз. Кругазорим ҳақиқатдан ҳам жуда тор. Кўпларингиз қатори кенг илм олмаганман ва мана шу кругозоримдан келиб чиқиб фикр юритаман. Аммо сиз ўзингизнинг “кенг” кругазорингиз билан бирор арзигулик кураш усулини, бирор ғояни таклиф қилингчи. “Кенг кругозорингизда” нималар бор экан? Агар салла ўраш билан соқол ўстириш бўлса – яхшиси индамай қўя қолинг ва “кругозорлар” ҳақида ҳам лом-мим ҳам деманг!

Ўзини Аҳмад ҳожи Хоразмий деб таништираётган кишининг ким эканлигини биламан. Бир қанча муддат алоқада бўлганимиз ҳам бор.

“Мен коммунист бўлмасамда бу мақоланинг фактларга таяниб ёзилгани учун қоил, дейман. Т.Қораев коммунистларни ёмон кўрадиган Европада яшасада ҳақиқатни ёзабилибди-ку”. – дейди Аҳмад ҳожи Хоразмий. Камина халқимизнинг бир ўгитини нафақат қулоғимга, ҳаттоки қалбимга жойлаб, муҳрлаб олганман:“бошинга қилич келса ҳам – рост сўзла!”. Айни шу ўгит пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳи аълайҳи вассаламдан келган ҳадислардан бирида ҳам бор. У ҳадисни аниқ келтира олмайман, чунки сўзлари ёдимда йўқ. Ўзини “мусулмон” атаб, мусулмонга хос бўлмаган амалларни қилиб юрганлар пайғамбарнинг айни шу ҳадисини яхши билишса керак деб яхши гумонга ҳам бораман.

“Бир куни чаласавод бир антикоммунист англичан ҳа деб коммунистлар (Сталин, Брежнев) уруш ўчоғи деяверганидан мен: Гитлер ва Буш ҳам коммунистмиди? деб савол берсам ҳалигининг дами чиқмай қолди”. – давом этади бу шарҳнинг муаллифи. Ҳурматли Аҳмад ҳожи Хоразмий, у одам нима дейиши мумкин эди ўзи? Урушларни, қирғин баротларни кўплаб содир этганлар ва шу ғояда муқим қолаётганлар Америкада ва Европадалар ахир. Фақат, уларнинг коммунистлардан фарқи, урушларини “яхши ниятлар” билан амалга оширишади. Қайси диктатор гапларига қулоқ осмаса, ўшанинг тепасига бомба ёғдиришади ва демократия қуришади. Бу демократия қурилганидан сўнг ўша мамлакатлар терроризм ўчоғига айланади. Кўриб тургандирсиз – Ироқ, Афғонистон, Миср, Ливия ва яна мен билмаган бир талай мамлакатлар бўлса керак ҳали. Советлар эса бошқа мамлакатларда марксистик давлат қуриш учун нималардир қилишарди албатта, лекин шунда ҳам бостириб киришмаган. Афғонистонга эса шу мамлакатнинг ўша дамдаги ҳукмати илтимоси билан кирганди. Айни мазмундаги илтимосномани Афғонистон ҳукумати тўққиз марта юборган (Викепедиядан қидириб кўринг).
Яна бир “мухлис” ўзини Умар деб таништирган. “Tu’lqin aka kommunistlardan bu’lgan qarzingizni tezroq qaytaring aks holda qanday bosh ku’tarib yurasiz” – деб ёзади у. Ҳурматли Умар, сиз қандай қилиб бош кўтариб юрган бўлсангиз, мен ҳам худди шундай бош кўтариб юравераман. Аммо орамизда бироз фарқ бордай. Ўзингиз бу фарқни илғаб оласиз деб ўйлайман.

Мақсуд ака Бекжонов ҳам фикр қолдирибдилар: “Койил, Тулкин, сиз Ленин, Сталин, Мао каби дунё таниган коммунист рахбарлардан хам коммунистрок чикдингиз-ку?! Хатто улар хам «бутун инсоният тугилгани ва яшаётгани учун коммунистлардан карздор», кабилидаги «гениал» фикрни айтишга журъат килишолмаган эди”.

Мақсуд ака, мен у одамлар билан тенгдош эмасман ва елкама елка турмаганман. Шунинг учун бўлса керак, сиз таъкидлаётганингиздек “гениалроқ” бўлиб қолгандирман. Кейин, мен ҳали коммунист бўла олганим йўқ. Аммо, бўла олсам бундан фақат хурсанд бўлардим. “Нега?” – дерсиз балки. Капитализмда ва исломизмда мунофиқликни кўрдим. Сўз билан амал бир эмас!
Ҳурматли Мақсуд ака, иккинчи жаҳон урушини енгиб чиқганлар Советлар эди. Буни инкор қила олмасангиз керак ҳар ҳолда. Агар Гитлер Германияси устингизда ҳукмрон бўлганида ҳозирги аҳволингиз нима бўлган бўларди? Умуман бу ёруғ дунёга келган бўлармидингиз? Советлар ўз ҳукуматини қурганида бой-зодагонларни талаб, уларнинг бойлигини камбағалларга улашиб бергани бор. Буни камина инкор этмайман. Ким билсин, балки ўша ўтмиш аждодларимиз сахий-саҳоватлироқ бўлганларида, ишчи-деҳқоннинг ҳаққига хиёнат қилмаганида балки Октябрь инқилоби ҳам содир бўлмаган бўлармиди? Қолаверса, ҳозирги давримиз зодагонлари билан ўша давр зодагонлари орасида заррача бўлсин фарқ йўқ. Фақат давр бошқа, шуур эса ўша, ўша. Ҳеч нарса ўзгармаган!

Мақсуд ака, агар коммунистлар аждодларингизни қириб ташлашганида ҳозир Ўзбекистоннинг ўзида ўттиз миллиондан ортиқ ўзбек бўлармиди? Хрушчёв, Брежневларнинг тупугига това тутиб ўтганлар Ўзбекистонни олти миллион тоннагача пахта етиштиришга мажбурладилар. Агарда ўша лаганбардорлар ўзбек миллатининг ҳуқуқини ҳимоя қилганида қисматимиз бунчалар фалокатлик бўлмасди. Ёки сўзим нотўғрими?

Қолаверса, Совет даврида “Қаҳрамон она” деган унвон бўларди. Ҳозир эса Ислом Каримовнинг малайлари скальпель кўтариб аёлларимизнинг қаерга тегаяптилар? Хўш, бу муаммони бир қанча журналистлар ёритмоқдда, аммо қани ўзбекларнинг, жилла қурса шу биргина муаммо атрофида бўлсин бирлаша олгани? Масжидларни тўлдириб ўтирган мусулмонларимиз хутбаъларда шу масалани кўтарганлари борми? Йўқ! Қачонга шу алфозда яшаймиз энди?
Ҳурматли ватандошлар, камина “мусулмонлар” мавзусида ёзишни тўхтатганлигимни яна бир бор эслатиб ўтиб, мени ҳамоқат қилишга уринмаслигингизни илтимос қиламан. Сизга шундай яшаш маъқул экан, яшайверинг ва мен бошқа жамоаларга, масалан Коммунистлар орасига кириб кетишим – бу менинг ҳуқуқим эканлигини унутманг. Агар сиз чин мусулмон бўлганингизда мен ҳаргиз сиздан узоқлашмаган бўлардим.

Тўлқин Қораев.

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi