ЯШАСИН МАЙДОН!

ЯШАСИН МАЙДОН!
121 views
19 February 2014 - 20:32

“Евромайдон”да сизнинг ва бизнинг озодлигимиз учун кураш бормоқда. Путин ва Жириновскийлар СССРни қайта тиклаш каби чақириқлар қилаëтган ва Ежков ва унга ўхшаганлар СССРни соғиндим деб кўз ëши тўкаëтган бир пайтда яна украинлар майдонда озодлик учун¸рус истибдодидан халос бўлиш учун кураш бошлади. 1991 йилнинг 8 декабрида СССРнинг тарқалишида украинлар ва уларнинг раҳбари Кравчук асосий ролни ўйнаган эди “Беловежская пуща” даги Кравчукдан бошқа ҳамма “Янги Иттифоқ” тарафдори эди. Бу йиғинга Назарбоев боришга қўрққан, Каримов эса таклиф қилинмаган ҳам эди.

Биз Ўзбекистон мустақиллигини таъминлашда воситалардан биттaси бўлган қахрамон Кравчукдан миннатдормиз.

КГБ агентлари Германиядаги Украин ватанпарвари Бандерани отиб ўлдирганида унинг дафн маросимида нутқ сўзлаган Туркистон ҳаракати лидери Вали Қаюмхон ота украинларни СССРга қарши кураши туркистонликлар учун намунадир, деган эди.

Виват Украина!

Кишан кийма бўйин эгма¸зотан сен ҳур туғилгансан!

Шухрат Бобожон