Шеър таҳайюли

Шеър таҳайюли
62 views
21 February 2014 - 10:01

Киевдаги “Майдон” ҳақида эрталаб эшитган мисраларим. Бугун тонгда Украинанинг 1+1 телеканалида кўзлари уйқусизликдан киртайган украин шоираси Наталия Сунска (ҳато эшитмаган бўлсам) шеър ўқиëтган эди. Украин тилидан англаган мисраларим шу бўлди: “Там жизнь алтин¸ а смерть копейка.. В Майдане незалежности..”

Бу мисралар менга бошқа бир ўзбек шоири Муҳаммад Солиҳнинг мна бу сатрларини эслатди:

“Мен ҳаëтга ўчман, ҳаëтга хасис,

Қисмат энг ширин жон берибди менга –

Шу қадар ширин жон¸ шу қадар азиз

Қурбон қилса арзир ҳатто ВАТАНГА!”

Шуҳрат Бобожон