Бенамозлик

Бенамозлик
25 views
21 February 2014 - 10:37

images (1)

Мўминликка даъво бўлмас бенамозлик,
Бир кунга ҳам раво бўлмас бенамозлик,
Бу дунё-ку беш маҳалдек ўтар – кетар,
Лек қабрда хаво бўлмас бенамозлик.
Жазоларга даво бўлмас бенамозлик.

Қуръонда ҳам унинг мисли келган қавм бу,
Ғийбат-ла ўз дўсти гўштин еган қавм бу,
Росулуллоҳ «Биздан эмас» деган қавм бу,
Пешонасин қорайтирмиш – бенамозлик,
Қабрини ҳам торайтирмиш – бенамозлик!.

Бу гуноҳки, кўнгилларни маст қилгувчи,
Инсон деган шарафни-да паст қилгувчи,
Бошга бало кунни ҳаққи рост қилгувчи
Гуноҳларнинг кабираси – бенамозлик,
Асли ширкнинг набираси – бенамозлик!.

Жойнамозлар сарполарга жойланади,
Айтинг, қўллар қачон Ҳаққа бойланади?
Наҳот инсон дўзах сари шайланади?!.
Шайтон туҳфа этган туғён – бенамозлик,
Яратганга энг зўр исён – бенамозлик.

Беш маҳалга бепарводир «Аллоҳ – бир!» деб,
Оғир кунда тағин айтар «паноҳ бер!» деб,
Шуни айтса керак-да, «Ҳақ, гуноҳ бир»деб
Муҳрланмиш қалби мангу – бенамозлик,
Намозшомда гўё уйқу – бенамозлик!.

Боболари саждадан бош кўтармаган,
Яратгандан ўзга илоҳ ахтармаган,
Оҳ, бу фарзанд, нечун десанг кўкармаган –
Дарё қуриб ўрнида чўл – бенамозлик!.
Дўзах сари энг қулай йўл – бенамозлик!.

Тахтдан тушиб, беш вақт намоз қилган эл бу,
Ҳар кунини Аллоҳдан деб билган эл бу.
Дини боис бу дунёга келган эл бу,
Елкасида унинг бугун бенамозлик,
Ҳечечилмас жирканч тугун – бенамозлик!.

Пайғамбари келиб-да, бир ўрнак олмас,
Бу миллатнинг бугунига қилманг ҳавас.
Саройлари қулаб, ўрнин топса абас,
Билинг, асл сабаб эрур бенамозлик,
Ҳақ сизларга жавоб берур бенамозлик!.

Бухорийлар, Термизийлар, Нақшбандлар
Шу ўлкадан чиққан эди жигарбандлар,
Уларни-да одам қилган лабда ҳамдлар,
Улар учунэнг катта ор – бенамозлик,
Бугун бизни айлаган хор – бенамозлик!.

Синолари намоз ўқиб, табиб бўлган,
Навоийси сажда чоғи ҳабиб бўлган,
Қодирийси терговда ҳам намоз қилган,
Бу миллатга катта уят – бенамозлик,
Тарих учун катта ғорат – бенамозлик!.

… Дунё учун нима қилсанг қилавергин,
Ўзингни ким билсанг, шундай билавергин,
Аммо сўнгги хитобимга қулоқ бергин:
Жаҳаннамга зиёратдир – бенамозлик,
Инсонликка хиёнатдир – бенамозлик!.

Хайрулло Ҳамидов