Николай Бордюжа: ҳозирча Ўзбекистон КХШТда қолади

КХШТнинг Бош котиби Николай Бордюжа “Взгляд” газетасига билдиришича, Ўзбекистонни КХШТдан чиқариб ташлашга бирон-бир сабаб кўринмаяпти. Сал олдин Россия матбуотида Ўзбекистонни чиқариб ташлаш ҳақида хабар пайдо бўлган эди.

Николай Бордюжа: ҳозирча Ўзбекистон КХШТда қолади
203 views
08 September 2011 - 9:52

КХШТнинг Бош котиби Николай Бордюжа “Взгляд” газетасига билдиришича, Ўзбекистонни КХШТдан чиқариб ташлашга бирон-бир сабаб кўринмаяпти. Сал олдин Россия матбуотида Ўзбекистонни чиқариб ташлаш ҳақида хабар пайдо бўлган эди.

Ярославлдаги форумдан олдин рус матбуотида Дмитрий Медведовнинг у ердаги нутқи ташқи сиёсатга, хусусан КХШТга бағишланиши маълум қилинди. “Коммерсантъ” газетасининг маълум қилишича эса, Медведов КХШТ самаралироқ ҳарбий иттифоқ тузиш ҳисобига Ўзбекистондак аъзосидан воз кечишга тайёрлиги ҳақида эълон қилмоқчи эди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент сўнгги йилларда КХШТнинг бошқа аъзолари таклиф қилган кўплаб асосий масалаларни ё ортга сурди, ё уларга қаршилик қилди. Масалан, КХШТ армиясининг алоҳида аъзо мамлакатлари ички ишларига аралашиши мумкинлиги ҳақидаги масалага қарши бўлди. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ошкорасига КХШТнинг сўнгги саммитларига бормай қўйяпти.

Бироқ КХШТ Бош котиб Николай Бордюжа Ўзбекистондан ажрашишга ҳеч қандай асос кўрмаётганини билдирди.
“Ўзбекистон КХШТда ишламоқда. Унинг кўпгина масалаларда ўзига хос қарашлари мавжуд. Шунга қарамай, ўзбек вакиллари биз ишлаб чиқараётган ҳужжатлар бўйича ишламоқдалар, ўз фикрларини айтмоқдалар ва таҳлилий баҳоларини бермоқдалар. Шу сабабли, мен ҳозирча “балким ёки мумкин эмас”, деб гапирмаган бўлардим, – деди Бордюжа, – Ўзбекистон – Марказий Осиё майдонида асосий давлат ва унинг иштирокисиз у ерда Коллектив хавфсизликнинг самарали системасини яратиш анча мушкил эканлиги яна бир масала. Биз шулардан хулоса олмоқдамиз.”

Ўткир Расул

ААТ Матбуот Бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi