Мамадали Маҳмудов “Бу тоғлар – Улуғ тоғлар” романи (8)

Мамадали Маҳмудов “Бу тоғлар – Улуғ тоғлар” романи (8)
280 views
26 February 2014 - 11:11

(давоми)

Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов)
Туманли Кунлар
Қисса
Дўстим Содиққа бағишлайман.

 Энг буюк эҳтиёж, бу ҳақиқатни билиш эҳтиёжидир – Гегель
Энг қийини – ўзингни англай билишингдир – Фалас
Ўзлигини қадрлаган эл қул бўлмайди – Аҳмат Оқсоқол

                                                                        1
Чўққилари осмонга санчилган Тангри тоғи. Ҳайбатли қояларни оралаб ёввойи сой чопмоқда. Унинг ўнг соҳилига, арчазор этагидаги хушбўй ўт – ўланлар устига ялпиз ранг чодирлар тикилган. Фақат биттаси оқ…
Совуқроқ тун.
Шамол сой шовуллашига қотилароқ жонзотга қўрқув солиб ғувуллайди. Ой, юлдузларнинг мўл – кўл ёғдуларида қоялар илоҳий тус олган. Уларнинг учларидаги соқчилар шайтонлар мисол сирли, хира кўринади. Одамда ваҳм уйғотади. Тун чодирларни қорага бўяшга тиришади. Бунга ой қаршилик қилади. Юлдузлар ҳам.
Ҳамма уйқуда.
Фақат оқ чодир ичида бир шам милтирайди. Бу одамга (эртаклардаги) жинлар чироғини эсга солади. Юрак увишади.
Чодир ичида, қат – қат атлас, бахмал кўрпалар устида бир эркак ва бир қиз яланғоч ҳолда чалқанча ётишибди. Эркакнинг чўзинчоқ боши устарада тақир қирилган. Юзи тошдан йўнилгандай ғадир – будир, отникига ўхшаш узун бўлса ҳам, ўзининг девсимон гавдасига мослиги ва соқолининг мумдай қора, қалин, қалталиги, муйловининг иягига осилиб тушганлиги учун ярашиб турибди. Унинг бўйни буқаникидек йўғон, манглайи кенг, ажинсиз. У Юсуфбек. Қизиллар уни “Юсуф босмачи” дейишади. Авом улус ҳам…

Юсуфбек тотли чарчоқдан энди мудрай бошлаган сарғиш юзли гўзал қизнинг сарғиш сочларини тўзғитароқ ўзининг кучли оғушига олди.
Қиз зорланиб эланди:
– Кўйинг, кўйсангизчи, ҳолдан тойдим, ўлиб қоламан. Тун бўйи уйқу бермадингиз, тонг ёришаяпти, мизғиб олай.
– Мунчалар ширинсан!.. – Юсуфбек унинг олча дудоқларидан армонсиз сўрди, ҳандалак мисол маммаларини ёқимли оғритароқ эзғилаб ўйнади, анор донасидек бўртган учларидан ўпди, қайта – қайта ўпди, узоқ ўпди.
Қиз энтикди.
Қиз ҳансиради.
Қиз ёнди.
Қиз ўзини бошқаролмай қолди.
Қиз ўзи сезиб – сезмай Юсуфбекни қучоқлади, маҳкам, жуда маҳкам қучоқлади.
Пишнаб қолишди.
Икки ўт бир бўлиб ёнди…
Бу еттинчиси эди…
Юсуфбек тўймади…
Қизни қўймади…
Қиз зорланиб тўлғонди.
Қиз нозланиб тўлғонди.
Бу эрак ҳирсини телба бир ҳолга келтирди.
Қиз ўзини йўқотиб кўйди.
– Оҳ!.. Оҳ!.. Жоним – эй!.. Секин… Секин – эй!.. – Қиз тотли ингради. – Вой – эй!.. Ўлдириб қўясиз! Мунча ёмонсиз. Секин… Секин!.. О… О… О… Оҳ!.. Оҳ!.. Оҳ!.. Қиз олдиндан тайёрланган илиқ сувга ювинди. Сўнг ҳолсиз бир тарзда кўрпа орасига кирди. Ва ширин чарчоқдан дунёни унутди.
Юсуфбек шошқин сойда чўмилди. Совқатиш ўрнига яйради. Сувдан чиқаркан, туйқис, миясига қизиллар билан авом улиснинг гапи урилди! “Юсуф босмачи”.

Ҳар гал бу сўз эсига тушганда, жунбушга келарди. Ҳозир ҳам шундай бўлди. Унинг қони қайнади, қалин қовоқлари уйилди, кенг қошлари чимрилди, тамоғига маякдек без қалқди, дудоқлари асабий титради, залварли муштлари тугилди.
“Босмачимиш!..” – деди ўзига – ўзи зўр алам билан, – йирик – йирик, бақувват – бақўвват тишларини қирчиратиб, – мен ким учун курашаяпман?
Шу юрт учун эмасми?
Шу эл учун эмасми?
Авом оломон!..
Қачон уйғонасан?
Қачон оқдан қорани ажратасан?
Ёв бўйнингга миниб олгандами?
Ёв бошингда ёнғоқ чаққандами?
Ухлайвер!
Ухлайвер!!
Ёв нима деса ишонавер.
Ёв нима буюрса қилавер.
Ваъдаларига учавер.
Жоҳил оломон!
Манқуртлар тўдаси!
Босқинчи ким?
Босмачи ким?
Бор муқаддас нарсаларингдан айрилмасдан олдин каллангни қўлингга олиб ўйла.
Теран ўйла.
Балки шунда сўқир кўзинг очилар. Балки, шунда юртимизни ғорот қилаётган, элимизни оёқ ости этаётган чин ғанимни билиб оларсан.
Балки, шунда уни ушбу сўзлар билан ланъатларсан:
Босқинчилар!
Босмачилар!
Худосизлар!
Талончилар!
Қаллакесарлар!
Мунофиқлар!
Ювуқсизлар!
Балки, шунда мени оқларсан.
Балки, шунда, босқинчига қарши курашиш учун бир бутун бўлиб қалқирсан.
Шунда мен энг олдинда яловимизни баланд кўтариб бораман.
Шунда биз босқинчи бошига Чингизхон бобомиз(1) солган кунни соламиз!..
У ўз сўзига ишонди.
У ўз сўзидан руҳланди.
– Бунга вақт керак, – деди тундан айрилаётган чўққилардан кўз узмай, – узун вақт. Мен шу кунларга етиш учун курашаман!
Тангрим, сенга илтижо қиламан: Мени шу кунларга етказ. Сўнг, майли, жонимни ол!

                                                                        2
Юсуфбек баланд қирғоқ бўйлаб ёввойи чечаклар ва ўсиқ ўтлар оралаб оқимга қарши юрди. Ой, юлдузлар унга йўлдош бўлди. Кейин улар кўринмай қолди. Чодирга қайтди. Қиз теран уйкида.
У соқчиларга олти челак қайноқ сув, икки катта тоғора олиб келтирди. Сўнг буюрди:
– Кун ботгунча ҳеч ким чодирга йўламасин!
– Хўп – хўп, – улар қўлларини кўксиларига қўйиб, таъзим қилишди.
– Турк кишиси Тангридан бошқа ҳеч кимга эгилиб – букилмайди. Бу ҳақда сизларга айтганманми?
– Ҳа – ҳа.
– Бўлмаса нега тағин ер ўпаяпсизлар?
– Бизни кечиринг.
– Кетинглар.
Юсуфбек чодирга кирди. Қизнинг олтин ранг сочлари сочилган тиниқ юзига термулиб, ўйланиб қолди:
“Бу қиз Осиёликка ўхшамайди. Кўзлари ҳам зангори. У Искандар(2) авлодидан. Искандар Ҳиндистонга от сурганда, макадўнларнинг бир бўлаги қор довонларидан ошолмай, Тангритоғда қолиб кетган. Тоғли Бадахшон уруғи шулардан”.

Юсуфбек Бухоро мадрасасини битирса ҳам, дунёвий илмни ҳам ўзига яраша биларди. Юртолар(3)лар ҳақида ҳам кўп эшитган, ўқиган эди. Жумладан: Макадўниялик Искандар тўғрисида ҳам. “Қўрқут ота китоби”, “ Темур тузуклари”, “Бобурнома”ларни сув қилиб ичган эди. Хоразмшохлар тарихига ҳам қизиқар, айниқса Муҳаммадшохнинг ўғли Жалолиддин Мангубердига ҳурмати юксак эди. Унга ўхшаш афсонавий қаҳрамон бўлишни истарди. Яссавий шеърлари билан достонларни ёд биларди.

Бироқ олти йилдан бери китоб юзини кўрмади. Чунки шу замон ичида у дам Мадаминбек, дам Кўршерматларга, дам Иброҳимбек, Эргаш каби кўрбошиларга кўшилиб, большевикларга қарши курашди. “Туркистон ҳарбий ташкилоти” кўнглига ҳам қўл солиб кўрди. Ҳаммасини бир байроқ остига тўпланишини истади.
Лекин?..
Лекин ҳар бирида миллат дардидан кўра “Мен” устинроқ эди.
Юсуфбек эса Туркиядан бобо юрти (этник ватани) Туркистонга келган Анвар пошодек қўрбошиларни бир – бирлари билан бирлашишини, бир ёқадан бош чиқариб, большевикларга қарши курашишини, оқибат натижада Туркистонни яхлит давлатга айлантиришни истарди. У буни амалга ошириш учун ҳар бир қўрбоши билан гаплашиб кўрди. Уларни бирлаштиришга ҳаракат қилди. Бироқ қўрбошилар бирлашмадилар. Натижада бирин – кетин мағлубиятга учрай бошладилар.

Большевиклар кучли эди. Уларнинг кучи барча миллатларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши ғояларини олға суришларида, оч – ялонғочларга ер, сув ваъда қилишларида эди. Юсуфбек бунга ишонмас, “Элнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб алдаяпти” дерди. Қашшоқлигу урушдан тинкаси қуриган ва очундан узилиб қолган халқ эса аросат ўтида ёнарди.
Анвар пошо ҳам дайди ўрис ўқидан узлатга кетди. Бу Юсуфбекнинг сўнгги умидини ҳам яралади. У тубсиз ғам ўрамида қолди. Ўз ишонган йигитларини хилват ерга – коялар орасига тўплади. Ва уларга фикрини айтди:
– Энди қизилларга қарши курашиш фойдасиз. Энди ўз бошимизни қутқазишимиз, олтин, кумуш йиғиб, хорижга кетишимиз, у ёқда шўрога қарши курашда Оврўпа билан Америкадан кўмак сўрашимиз лозим. Менимча, бу қутлиғ иш учун Туркия ҳам ўз ёрдамини аямас.
Йигитлар уни қўлладилар:
– Тўғри.
– Кўнглимиздаги гап.
– Шошайлик… Улар Тангритоғига от сурдилар…

                                                                        3
Қиз уйғонди. Унинг феруза кўзларида дам қўрқув, дам севинч ифодалари акс этмоқда. Сочилган сочлари олтиндай товланароқ гулдай тиниқ юзлари, яланғоч елкалари оша сип-сийдан баданига ёйилиб эниб, (одамнинг ҳирсини қўзғовчи) етилган сийналарини бекитиб турибди.
Қиз Юсуфбекни талай кундан бери билса ҳам, у отасини ўлдирган бўлса ҳам, не ажабки, уни севиб қолган эди.
“Энди, мени кераксиз нарсадай отиб юборади” деб ўйлади қиз. Унинг узун – узун киприкларига ёш қалқди. Юсуфбек қизни яна ўз оғушига олди. Қизнинг ўйи кун тунни ҳайдаган мисол тарқади.
Юсуфбекнинг қучоғида эриб кетди.
Илиқ сувда чўмилишди.
Сўнг тошдек қотиб қолишди.
                                                                       4
У Сўхлик Бобожон отли большевикнинг қизи. Эл уни: “Бобожон шўро”, “Бобожон ўрис”, онглироқ улус эса “Хоин” дейишарди. Сўхда ундан ҳамма зирқирайди. Чунки у кўп кишиларни қизилларга сотган. Жумладан: Шермат қўрбошини ҳам. Шунга у кутулмаганда большевикларнинг қуршовида қолган. Ўртада кескин жанг кечган. Иккала томондан ҳам юзлаб одам ўлган. Шермат қўрбоши оз сонли қўшини билан ўрис ўрдусини зўрға ёриб ўтган…

Мадаминбек қўрбошининг ҳам бошига шу хоин етган. Унинг кўрсатмаси билан қизиллар Қўқон билан Яйпан оралиғида жойлашган Мирзақайнар қишлоғини сездирмай ҳалқага олган. Шунга қарамай Мадаминбек қўшини копирга қаттиқ қаршилик қўрсатган. Юзлаб ёвни ер тишлатган. Аммо, оқибат, Мадаминбек асирга тушган. Ўрис элига ибрат бўлиши учун Мадаминбекнинг бошини кесган, уни Мирзақайнарга, баланд оғочга осган. Танасини оч итларга ташлаган.

Юсуфбекнинг Шермат билан Мадаминбека нисбатан хурмати бўлгани учун ўч олиш истагида шунда ўз сара чериклари билан Сўхни ўраб олади. Минг чоғли қизилни қиличдан ўтказади. Бобожон ўриснинг маягини янчади, кўзига сунгу тиқади ва ўлигини қишлоқ тепасига осади. Унинг ёзуқсиз қизи Чаманни ўзи билан бирга олиб қайтади.

1. Чингизхон бобомиз – Чингизхоннинг отаси қўнғирот, онаси қиёт уруғларидан. Бу иккала уруғ Ўзбекда ҳам, Қозоқда ҳам бор.
2. Искандар – Александр Макадонский. У эрамиздан олдин (IV – аср) юртимизни ишғол этган.
3. Юртоларлар – Жаҳонгирлар

(давоми бор)

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi