“Газ йўқ!” Қашқадарё аҳолисининг табиий газдан қарздорлиги эса камаймаяпти

“Газ йўқ!” Қашқадарё аҳолисининг табиий газдан қарздорлиги эса камаймаяпти
96 views
28 February 2014 - 10:25

qarzdorlik-ko`pАҳолининг табиий газдан қарздорлиги ҳақида кўп гапирилаяпти. Лекин уни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ҳам кутилган натижани бермаяпти. Хўш, бунинг сабаблари нимада, дея ёзади “Қашқадарё” газетаси.

Таъминот корхоналари ходимлари деярли бир хил гапни қайтаради: баъзи истеъмолчиларнинг тўлов интизомига риоя қилмаслиги, айримларининг эса бу ой бўлмаса, келгуси ой тўлайман деб бамайлихотир юриши ва қарзи кўпайиб кетгач, тўлаш хуш ёқмай қолиши, ноқонуний уланишлар ва ҳоказо…

Буни инкор этиб бўлмайди. Аммо қарздорлик юзага чиқишига фақат шулар сабаб бўлаяптими?

Таъминот корхонасининг назоратчи деган масъул ходими ўзига биркитилган ҳудудда истеъмол қилинган табиий газ ҳисоб-китобини юритади. У маълум вақтда истеъмолчилар хонадонига кириб, ҳисоблагич кўрсаткичини, газдан ноқонуний фойдаланилаяптими-йўқлигини ҳужжатлаштириб бориши кераклиги хизмат йўриқномасида ўз аксини топган. Лекин назоратчи шу вазифасини уддалай олаяптими? Унинг ўзи биркитилган ҳудуд бўйича таъминот корхонасига тақдим этаётган газ сарфига оид маълумотлари реал ҳолат билан мутаносиб келадими?

Газетанинг ёзишича, назоратчилар компьютерга киритадиган маълумотлар истеъмолчиларнинг ҳисоблагичидаги кўрсаткичдан фарқ қилади.

Биргина ўтган йили вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси ва унинг жойлардаги бўлимларига бу борада 243 та мурожаат бўлган. Мурожаатлар ўрганилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 63 миллион 55 минг 600 сўм ундириб берилган.

“Жорий йилда ҳам бундай ҳолатлар кузатилаяпти, – дейди ҳудудий бирлашма ижрочи директори Алишер Муҳаммадиев. – Мисол учун, газ сарфини ҳисоблаш ускунаси ва газ таъминоти идорасидаги кўрсаткичлар мос келмаслиги натижасида Қарши шаҳар Маҳаллот маҳалласида яшовчи Т.Негматов хонадонига 317770 сўм, Наврўз маҳалласида яшовчи С.Тожиев хонадонига 597687 сўм, Қарлиқбоғот маҳалласида яшовчи Г.Шукурова хонадонига 656578 сўм асоссиз қарздорлик ёзилгани аниқланди ва ўрганишлар давомида тўпланган ҳужжатлар прокуратурага тақдим этилди”.

Ўша “виждонсиз компьютер” ой якунида бир хонадонга (аслида бундай ҳолат юзлаб топилади) 2000 куб газ қўшиб ёзди. Ана шу асосда таъминот корхонаси бир ой давомида олинган табиий газ ва истеъмолчиларга етказиб берилган газ ҳисоб-китобининг балансини чиқарди. Хўш, энди савол туғилади. Кимгадир нореал ёзилган табиий газ қарздорлиги ҳисобидан “ёпилган” товар қаерга кетган? Уни аслида ким ёққан? Ана шу саволларга ҳам кимдир жавоб бериши керакми-йўқми? Шундоқ ҳам истеъмол қилган табиий газ ҳақини “норма” асосида тўлайдиганлар айрим назоратчиларнинг нақд “ўлжа”сига айланиб турган бўлса… “Акт”лар асосида ёзилган қарздорликлар эса ўзи бир охири кўринмайдиган ғавғо, дея ёзади “Қашқадарё” нашри.

“Бу масаланинг ечимини топиш мақсадида бир қатор ишларни амалга ошираяпмиз, – дейди Қарши шаҳар газ таъминоти идораси раҳбари Шокир Розиқов. – Ҳар бир мурожаатни ёзма олиб, назорат қилаяпмиз. Қолаверса, назоратчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш учун қўлланма берганмиз, турли ўқувлар ташкил этаяпмиз. Касб этикаси бўйича ўқувлар ўтказишни режалаштирганмиз. Махсус дафтар ишлаб чиқдик ва уни муҳрлаб, назоратчиларга бермоқчимиз. Унда ҳисоблагичларнинг кўрсаткичлари кунлик ёзиб борилади ва бу борада ноаниқликларга чек қўйилади”.

Аммо қачон? Умуман, булар ҳам самара берармикан ўзи, дея сўрайди нашр.

“Қашқадарё” газетасидан олинди

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi