Ота-она олдидаги бурчимиз

Ота-она олдидаги бурчимиз
40 views
01 March 2014 - 9:33

Аслида нималардан иборат?

Шарқ дунёсидаги кишилар Ғарб олами халқларидан ота-онага бўлган ҳурмати, эътибори билан ҳам фарқ қилади. Шарқда инсонлар ота -оналарига нисбатан катта меҳр-оқибат кўрсатадилар. Жуда қадимдан шундай бўлиб келмоқда ва бу туйғуси бола ёшлик чоғидаёқ унинг онгида шакллантирилади.
Ота-она хизмати фарзанд учун шарт бўлган амалдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
“Раббингиз, ўзига ибодат қилишингизни ва ота-онага яхшилик қилишни буюрди. Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “ Уф” дема ва жеркима. Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! Уларга меҳрибон бўл, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт:
“Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, сен ҳам уларга раҳм қилгил!”.( Исро сураси. 23-24 оят).

Ганжа Мухсин
01.03.2014 йил.