Бобом айтган “жуҳут” замони

Бобом айтган “жуҳут” замони
143 views
02 March 2014 - 15:20

279886Болалигимда бувимлар ва ойимлар менга кўплаб эртаклар айтиб беришар эди. “Зумрад ва Қиммат”, “Эгри ва тўғри”, “Бой ва камбағал”, “Кенжа ботир”, “Дев ва малика”… бундай эртакларни кўплаб мисол келтириш мумкин. Лекин бу эртакларнинг мазмунига эътибор берганмисиз? Барча эртакларнинг мавзуси яхшилик ва ёмонлик, тўғрилик ва эгрилик, адолат ва зулм бўлар эди.
Эртакларни тингларкан, қаҳрамонларнинг хақиқат учун нохақликка қарши кураши ва ҳар қандай ҳолатда ҳам рост гапириб, ҳақда туриб, мазлумни золимдан химоя қилишига гувоҳ бўлиб, қаҳрамон билан бирга бу иллатларга қарши курашаётгандек ҳис қилар эдик ўзимизни.

Бобомлар болалигимда “Кўчага чиқма болам, “жуҳут”(яъни яҳудий демоқчи) олиб кетиб қолади” – дердилар, мен эса “жуҳут олиб кетиб нима қилади бобо?” – деб сўрагандим. Бобом “Улар болаларни уйларига олиб кетиб, боғлаб оладилар-да, иккала қўлининг бармоғига бигиз санчиб, қонни унга аралаштириб хамир қоришади. Бақирганда бошқалар эшитмаслиги учун, кўчага бир боласини қўлига дўмбира бериб чиқариб қўяди, дўмбиранинг овозида боланинг бақиргани эшитилмайди” – деб кўп айтгандилар. Буни кўчага ўзим чиқмаслигим учун айтилган гаплар, деб билардим. Ва жуҳут қўлига тушиб қолсам, бобом албатта химоя қилади, деб ишонардим.

“Қари билганни пари билмас” дейдилар. Хозирги вақтда жуҳут ўғирлаб эмас, балки уйларимиздан болаларимизни олиб кетиб қолаяпти ёки ўз уйимизда турсак ҳам бизларни қонимизни ичаяпти. Сиз бу нарсаларни кўрмаяпсиз холос, чунки менинг бобом каби, сизни огохлантирмоқчи бўлаётганларни сиз эшитмаяпсиз. Агар эшитганингизда болаларингизни, яқинларингизни олиб кетиб қонларини ичаётганини хис қилган бўлар эдингиз.

“Нимага сен эшитаётган нарсани, биз эшитмаяпмиз?” – дерсиз. Ростдан ҳам сиз нимага эшитмаяпсиз? Ўз фикримни билдирсам, бобом айтгандай жуҳут ўлжаларининг фарёдлари эшитилмаслиги учун болаларининг қўлига дўмбира бериб, иложи борича баландроқ чалдираяпти.

Эътибор беринг, хар ёқда санъаткор, буларнинг овози таъсирида ўзингиз ким эканингиз, нима учун дунёга келганингиз, яшашдан мақсадингизни унутиб қўйябсиз-ку, ўзингиздан бошқаси эсингизга келармиди? Яна сиз кўраётган ва эшитаётган маълумотларда фақат мақтовлар бўлса, буларни ўзингизни хаётингизга мос эмаслигини кўрмаяпсизку, ёлғонлигига парво ҳам қилмай, хатто ўзингизни шу ёлғонлар билан алданиб фахрланишга, қувонишга одатландингиз.

Қиш келганда болангизга иссиқ кийим ва совуқда ёғлироқ, қувватлироқ овқатланиши учун маблағингиз етарли эмас, уйингизда электр ва табиий газ боридан йўғи кўпроқ, бир ўйлаб кўринг бу шароитларни бизга бошқа давлат хукумати ёки бошлиқлари қилиб бермайди, шунда ҳам сизни бу кўйга солганларни дуо қиласиз.

Энди эртак мавзусига қайтсак, барча айтилган эртакларда юқоридаги каби, адолат, хаққонийлик, ва зулм, нохақликка қарши курашиш мавзулари ётар эди. Бу нарсаларга ахамияти кучайтирилгин эртакларнинг сизга айтилишидан мақсад нима бўлган, деб ўйлайсиз?

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳатто оилангизни хорликда ушлаб туриб, фарзандларингизни ва яқинларингизни халқ ғамини еганлиги учун, ўзлари ёлғончи ва каззоб бўлган кимсалар ишониб бўлмайдиган тухматлар қилганида, керак бўлса ўлдираётганида сизга қарсак чалиб туриш ёки индамай жим туриш каби тушунчалар берилган, деб ўйлайсизми?

Балки сизнинг фарзандингизга эртаклар айтилаётгандир. Ўзингиз ўйланг фарзандингизни қандай улғайишини хохлар эдингиз? Шу тузумда, қанча бўлса хорлашларига чидаб турадиган, кимдур хаққа чақирганида юз ўгирадиган, орият химоясидан тубанликни афзал кўрадиган, жонини сақлаш учун хар қандай худбинликларга тайёр бўлишини хохлармидингиз?! Хеч бўлмаса фарзандингизга ўрнак, ибрат бўлинг, хақни нохақдан, зулмни адолатдан, оқни қорадан, ростни ёлғондан ажратинг!

Сизнинг бундай жим туришингиз, қон сўрувчи тузумни устингиздан кетишига, холатингиз яхши томонга ўзгаришига хизмат қилмайди. Мени жуҳут олиб кетишидан бобом химоя қилади, деб ишонардим, сизга ҳам фарзандингиз, набирангиз “Мени химоя қилади” – дея, ишонаётгандир.

Сизга шунча ёлғонларни тўқиб, сизни хор хаётда яшашингизни хохлаётган, яхшиликни раво кўрмаётган бу тузум, фарзандингизнинг бошини силармикан? Сиз яшаётган тузум сизни бошқа қон сўрувчиларга хизмат қилишингизни хохлайди холос.

Муслим