Фикр ва биомасса

Фикр ва биомасса
17 views
03 March 2014 - 7:45

Рус босқинчиларининг Украинага ҳужум қилиши ҳодисаси русларга қул бўлишни истайдиган¸на тарих ва на сиëсатдан ҳабардор бўлган ўзбекларнинг жоҳил оломони мавжудлигини ҳам кўрсатди.

Бу ўзбеклардан бири Каримов мафкураси миясини зомби қилган каллаварам¸ Украина мухолифатчиси Кличконинг “калласи зарблардан фалаж бўлган”, деб ҳисоблайди.

Бу манқурт ўзининг фалаж қилинган калласи ҳақида ўйламайди.

Булар, Булгаков таъбири билан айтсак, астрономик ахмоқона гапларини астрономик ахмоқона кўламда ифода қилишдан тортинмайди.

Булар рус матбуотидан эшитган гапларини “фикр” деб такрорлашдан уялишмайди.

Бу аснода, ишғол сиëсатига қарши чиқаëтганлар ҳам кўринди. Улардан бири Слава Охунов¸ яна бири Анвар Назиров¸ яна бири Умида Аҳмедова.

Парадокс шуки, бу уч киши ҳар доим гапириб келаëтган эди.

Масалан, Слава Охунов СССР давридан бери келаëтган диссидент.

Хозир Путин пропагандасини тўтидек такрорлаëтган биомасса эса кеча ҳам айни биомасса эди.

Яъни, улар йўқ эди.

Демак, йўқдан бор бўлмайди.

 

Шуҳрат Бобожон