Дорнинг остида

Дорнинг остида
66 views
03 March 2014 - 9:13

           

Иймон хавфда қолди дорнинг остида,

Вақт имиллар, мусулмонлар қасдида,

Қонли қилич юртбошининг дастида,

Эшитмаслар, мазлумларнинг зорини.

 

Оналар, боладан айрилиб, йиғлар,

Хотинлар, эридан тул қолиб, йиғлар,

Болалар отасин, сўроқлаб, йиғлар,

Тингламаслар, етимларнинг зорини.

 

Йигитларда шижоат йўқ, олов йўқ,

Мўйсафидда сиёсат йўқ, сийлов йўқ,

Муллоларда тўғри сўз йўқ, ялов йўқ,

Дунё билмас, мусулмоннинг зорини.

 

Исломдан орқада қолди, мусулмон,

Масофа ўртада ким неча карвон,

Айта олмай буни, қийналар забон,

Ҳеч ким сўрмас, юракларнинг зорини.

 

Тили бўлса, айтсин, қамоқхоналар,

Қонлар қусди, боласин деб оналар,

Тўрт юз йилдир, ўзгармас замоналар,

Ҳақ тингламас, ўзбекларнинг зорини.

 

Ислом, дарёлар ҳам турғун бўларми?

Чексиз зулм, тинмас бузғун бўларми?

Қавм, қавмга душман, ғаш кин бўларми?

Ҳеч ким уқмас, мурдаларнинг зорини.

ИСЛОМ  ЙЎЛДОШ