Туркия жамоатчилиги ЎХҲни яқиндан танишни истамоқда

Туркия жамоатчилиги ЎХҲни яқиндан танишни истамоқда
189 views
10 September 2011 - 4:39

ЎХҲ Туркия бўлими, Истанбул шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Бош консуллиги биноси ёнида жорий йилнинг 1 сентябрь куни Ўзбекистон мавжуд ҳукуматининг бугунги ташқий ва ички сиёсатига қарши норозилик митинги ташкиллаштирганидан сўнгра, шаҳар жамоатчилиги ва, умуман, Туркияда Ҳаракатимизга алоҳида бир қизиқиш уйғонди, дейса бўлади.
Бизни Туркия жамоатчилиги билан таништиришда Туркия ҳуқуқбонлари “Мазлумдор”нинг Истанбул шуъбаси ва уларнинг “Адолат” гуруҳи алоҳида ташаббус кўрсатмоқда. Бунинг учун уларга миннатдорчилигимизни билдираман.
“Мазлумдор”нинг Истанбул шуъбаси ўз йиғилишларида ЎХҲ Туркия бўлимидан вакил қатнашини ташкил қилди ва ҳуқуқ ҳимояси бўйича ўтказётган бошқа табир-чоралари ҳақида ЎХҲ Туркия бўлимини хабардор қилишни лозим ҳисобламоқда. Масалан, 08.09.2011 куни “Мазлумдор”нинг Истанбул шуъбаси тарафидан “PALMER RAPORU ULUSLARASI SİYАSETİN HUKUK ÜZERINDEKI ETKİNLİĞİNİN GÖSTERGESİDİR!” (Ўзбекча шундай маънони беради: “Палмер ҳисоботи, халқаро сиёсатнинг ҳуқуқ устидан ҳукмронлигининг намойишидир“) мавзуда ўтказилган матбуот конферециясига таклиф қилиндик.

Шу муносабат билан Истанбулда фаолият кўрсатаётган яна бир қатор жамоат ташкилотлари билан таниш ва ҳаракатимизнинг мақсад ва вазифалари ҳақида улар билан сухбатлар ўтказиш мумкин бўлди. Бу эса, бир тарафдан Туркия жамоатчилиги орасида ЎХҲ фаолияти ҳақида тушунчаларнинг кенг тарқалишида алоҳида аҳамиятга молик бир ишдир. Жумладан, Инсоний мудофаа ва қардошлик дарнаги (жамияти) “Имкондар” , Эркин тушунча ва таълим-тарбия дарнаги (жамияти) “Ўзгурдор“ , ва ҳафталик “Дуруш“ газетасининг бош бошқарувчиси Довут Гулар ва хабарлар бўлимининг мудири Фарҳод Очиллар билан танишишимиз ва фикр алмашишимиз мумкин бўлди. “Дуруш“ газетаси хабарлар бўлими ЎХҲ мақсадлари ва вазифалари ҳақида мен билан сухбат ўтказишди. Суҳбат келажак ҳафта иншооллоҳ эълон қилинади.

Ниҳоят, ушбу танишувлар давомида Туркиянинг Антип шаҳридан келиб, “Дуруш“ газетаси редакцияси меҳмони бўлиб турган Таълим, соғлик ва ёрдам (маслаҳат бериш) вақфи “Булбулзода“нинг раҳбари, қардошимиз Турғай Алдемир билан танишиш имкони ҳам пайдо бўлди. Маълумки, Туркиянинг Антип шаҳрида Ўзбекистондан келишган уч мингдан ортиқ қочқинлар вақтинча яшашадилар. Қардошимиз Т. Алдемир, Антипдаги ўзбекларнинг ҳаётидан хабардорлигини ва уларга баҳоли қудрат ёрдам беришаётганини сўзлади. Бизни ҳам Антипга меҳмонга даъват қилди.

Алибой Йўляхши.
09.09.2011, жума

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi