BBC: Ўзбекистонда мухолифатнинг икки фаоли узоқ йилга қамалди

BBC: Ўзбекистонда мухолифатнинг икки фаоли узоқ йилга қамалди
15 views
06 March 2014 - 20:29

jumaniyozovТошкентнинг Шайҳонтоҳур туман маҳкамаси мухолифатдаги Эрк партияси ва Ўзбекистон халқ ҳаракатининг икки нафар фаолини узоқ йилик қамоқ жазоларига маҳкум этган.

Фахриддин Тиллаев ва Нураддин Жуманиёзовлар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг одам савдоси банди бўйича айбдор, деб топилиб, ўн йилу саккиз ойлик қамоқ жазоларига маҳкум этилганлар.

Нураддин Жуманиёзов энг ҳуқуқсиз қатлам мардикорларнинг ҳуқуқлари учун курашиб келган.

Ҳар икки фаол ўтган йил ноябрида Тошкентда Эрк партиясининг қурултойини ўтказиш уриниш ортидан ҳибсга олинган.

Улар Ўзбекистон ичкарисидаги очиқ фаолиятлари ва Ўзбекистон халқ ҳаракати нашридаги танқидий чиқишлари билан танилган эдилар.