Ўзбекистонда ҳорижга чиқишда махсус рухсат олиши лозим бўлган мансабдор шахсларнинг рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда ҳорижга чиқишда махсус рухсат олиши лозим бўлган мансабдор шахсларнинг рўйхати эълон қилинди
76 views
10 March 2014 - 11:46

viezdЎзбекистон президентининг 2014 йил 5 мартдаги № ПҚ-2142 сонли қарори билан ҳорижга чиқишда махсус рухсат олиши лозим бўлган мансабдор шахсларнинг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда хабар тарқатган norma.uz сайтига кўра рўйхатда келтирилган мансабдор шахслар ҳорижий давлатларга хизмат сафарига чиқишлари учун белгиланган тартибда Президент, Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратининг тегишли хизматларидан махсус рухсат олишлари лозим бўлади.

Ҳорижга чиқишда Президентдан рухсат олиши лозим бўлган мансабдор шахсларнинг рўйхатига 25 та мансабдор шахс киритилган бўлиб, улар Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Олий Мажлис Сенати раиси ва Қонунчилик Палатаси спикери, Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Марказий Банк бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари, республика Бош прокурори, вилоят ҳокимлари, Тошкент шаҳар ҳокими ва бошқалардан иборат.

Рўйхатда келтирилган шахслар бошқа мансабларда ҳам ўриндош саналсалар ҳорижий давлатларга хизмат сафарига чиқишлари учун ўриндош мансаблари бўйича ҳам Ўзбекистон Президентидан махсус рухсат олишлари лозим бўлади.
Ҳорижга хизмат сафари билан чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасидан махсус рухсат олишлари лозим бўлган мансабдор шахслар рўйхатига 15 та мансабдор шахс киритилган. Ушбу рўйхат ўз ичига ахборот-таълилий департаментлар (бошқармалар ва бўлимлар) бошлиқлари ва Вазирлар Маҳкамаси ижроий аппаратининг масъул ҳодимлари, Миллий ахборот агентлиги бош директори, Миллий телерадиокомпания раиси ва унинг ўринбосарлари, Фанлар академияси раиси, туман ва шаҳар ҳокимлар ва бошқаларни ўз ичига олган.

Рўйхатда келтирилган шахслар бошқа мансабларда ҳам ўриндош саналсалар ҳорижий давлатларга хизмат сафарига чиқишлари учун ўриндош мансаблари бўйича ҳам Вазирлар Маҳкамасидан махсус рухсат олишлари лозим бўлади. Ҳужжатга кўра ушбу рўйхатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан махсус рухсат олиши лозим бўлган қўшимча мансаблар ҳам киритилиши назарда тутилган.

Конституцион суди, Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлар судьялари, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси олий таълим муассасаларининг раҳбарлари (ректорлар), ҳамда уларнинг ўринбосарлари (прректорлар), ТИВ, ИИВ, МХХ, МХХ ДЧҚҚ (Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси), Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулотда ишлар вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, шу жумладан уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари масъул ҳодимлари халқаро ва минтақавий ташкилотлар (БМТ, ШОС, МДҲ ва б.) томонидан ташкил қилинадиган расмий тадбирларда иштирок этишлари учун Президент аппаратининг тегишли хизматларидан махсус рухсат олишлари лозим бўлади.

Мансабдор шахсларнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар томонидан ташкил қилинадиган расмий тадбирларда иштирок этишлари учун рухсат Ташқи ишлар вазирлиги орқали олиниши белгиланган.
Ҳужжатда таъкидланишича, “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги қонун асосида давлат ёки ҳарбий сир саналадиган маълумотлар билан ишлаётган ёки ишлаган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқлари уларнинг ёзма розилиги асосида чекланиши мумкин. Шу муносабат билан, давлат ёки ҳарбий сирлардан воқиф бўлган мансабдор шахсларнинг ҳорижий давлатларга сафар қилиши белгиланган тартибга махсус рухсатнома орқали амалга оширилади.
Шу билан бирга, Олий Мажлис Сенати ва қонунчилик палатасига Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳорижий давлатларга хизмат сафарларини белгилаб берувчи тартиб ишлаб чиқилиши тавсия қилинган.

Ҳудди шу тарзда Вазирлар Маҳкамасига ҳам мансабдор шахсларнинг ҳорижий давлатларга бўладиган хизмат сафарларини ташкиллаштириш Қоидаларини тасдиқлаш топширилган. Мазкур қоидаларни ишлаб чиқишда хизмат сафари бўйича топшириқ-режаси ва натижалар бўйича ҳисоботларни ишлаб чиқиш тартиби, шу жумладан химат сафари мақсадлари ва вазифаларини самарали тарзда амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, расмий ва норасмий тадбирларда қатнашиш мобайнида ўзи турган мамлакат қонунчилиги ва умум қабул қилинган ўзини тутиш қоидаларига (этикет қоидалари) риоя қилиши ҳамда давлат сирларидан воқиф шахсларнинг ҳорижий давлатларга сафарлари мобайнида сирларни сақлаш режимини таъминлашлари алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланган.

Юқоридагилардан ташқари, Адлия вазирлигига бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ноқонуний ҳорижга чиққанлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари белгилаш бўйича таклифлар киритиш топширилган.

UZBEK.FM