Бўлмагин

Бўлмагин
15 views
11 March 2014 - 12:03

images (1)

Исломга дўст бўлдинг, куфрга душман,
Муқаддас йўлингга хариф бўлмагин.
Вужудинг оловда эриб кетса ҳам
Иймонинг қатида заиф бўлмагин.

Гуноҳлар урчиган кундузги кунлар,
Шаҳват фарёдидан қораймиш тунлар,
Дўзахга бўлмайин десанг ўтинлар,
Кўзи қонга тўлган шаҳиф бўлмагин.

Гўзаллар ўтарлар кўзни ўйнатиб,
Шайтоний оҳангда қалбинг куйлатиб,
Сен шунда уларни ғамгин ўйлатиб,
Латиф шаҳватларга латиф бўлмагин.

Умрингга ўрнашсин энг олий туйғу,
Фақат Ислом бўлсин сен учун қайғу.
Фақирлар пойида бошинг садқа-ю,
Султонлар наздида шариф бўлмагин.

Покиза маслагинг чекканда фарёд,
Тополмай қоласан тузук бир нажот,
Бир пулга чақилмас юртда эътиқод,
Куфр аҳли учун назиф бўлмагин.

Дунё арзимайди йиққан зарингга,
Яхшиси, шукр қил йўғу борингга.
Ёрдам сўраб келган биродарингга
Мадина бўлгину, Тоиф бўлмагин.

Хайрулло Ҳамидов