Мени Ўзбекистонга кетгим келади…

Мени Ўзбекистонга кетгим келади…
93 views
12 March 2014 - 15:28

Узоқ бўлмаган ўтмишда кўллар ва денгиз бўйида, Яратганга нола қилиб миллатим эркини ва келажагин беришини сўрагандим. Ё фалак, гардишингдан, бугун мен охири йўқ океан қиргогидаман. Ер курасининг четида турибману, менга океандан келган совуқ харорат сезилмайди. Яна сендан Тангрим халқимга, милатимга эрк беришингни, имонсизларга имон беришингни, игвогарларга инсоф беришингни нола қилиб сўрайману шунда…

Мени Ўзбекистонга кетгим келади…

Мен узоқ сўйлайман, қалбимдаги миллатим дардини… Шунда океан чайқалади, гўёки миллатим дардига дош бераолмагандек оққушлар қийқиради. “Бас қил, етар, кет бундан, йўқса хозир бошланади қиёмат”дегандек. Кўзларимдан оқади маржон маржон ёшлар, мен эса нажот ила боқаман чексиз океан ортига шунда…

Мени Ўзбекистонга кетгим келади…

… Эй фалак, сен нечун бунча шафқатсизсан! Етмасмиди сенга мени ватангадо қилганинг?! Нечун бу кун мен киндик қоним тўкилган азиз ватанни қумсаб қоламан. Қулоқларим остида жаранглайди тамбур ва дутор нолалари. Юракларим жўшиқиб, калтироқ босар азойи танамни шунда…

Мени Ўзбекистонга кетгим келади…

Кундузлари осмондаги қуёшнинг иссиги йўқ, тунлари кўкдаги ойни шуласи йўқ. Эсаётган шамолларда харорат йўқ, чиройли уйларда жозиба йўқ. Сарама меваларда таьм йўқ . Уйқуларда халоват йўқ, мени дардимни давоси йўқ. Европага келган хамюртларимда жасорат йўқ. Шуларни уйлаб…

Мени Ўзбекистонга кетгим келади…

Хеч бир ёзганимдан тўлмайди кўнглим. Қалбим эса топмайди таскин… Нега бундай ахир? Нимадир тирнайди юракни… Нима бу, ватан согинчими ёки миллат рашкими. нима у? Шунда эшитилиб қолади узоқдан элас- элас нидо, “Бу миллат дарди, давоси эса кураш” деган… Шунда…

Мени Ўзбекистонга кетгим келади…

Мен бориб, нола қиладиган ва дардимни айтадиган жой қолмади, чунки мен кўл бўйидаю денгиз ва океан қиргогида туриб нола қилдим. Алқисса, Тангрим нолаларимни эшитгандир. Насиб этса Аллоҳим барчамизга қувончли хабарлар бергай деб…

Мени Ўзбекистонга кетгим келади…

Дўстназар Худайназар