Ўзбекистон яна “интернет душманлари” рўйхатига киритилди

Ўзбекистон яна “интернет душманлари” рўйхатига киритилди
74 views
13 March 2014 - 11:56

blockedКеча, 12 март куни Францияда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти интернет тармоғида сўз эркинлигини чекловчи давлатлардан иборат “интернет душманлари” рўйхатини эълон қилди.

Маълумки, 12 март Халқаро киберцензурага қарши кураш куни сифатида нишонланади. 2008 йилнинг айни шу кунида “Чегара билмас мухбирлар” интернетда сўз эркинлиги учун халқаро кампания бошлаган эди.

“Чегара билмас мухбирлар” рўйхатига 12 та “интернет душманлари” ва “кузатув остидаги давлатлар” киритилди.

2010 йилнинг декабрида араб дунёсини қамраб олган исёнлар ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқлар орқали шиддат билан тарқалган эди. Натижада баъзи мамлакатларда интернет устидан назорат кучайтирилди, айримларида эса аксинча – бўшаштирилди.

Авваллари “интернет душмани” сифатида эътироф этилган Ливия инқилобдан кейин “Чегара билмас мухбирлар” рўйхатининг ҳар икки қисмидан ҳам чиқариб ташланди.

Баҳрайн ва Белоруссия эса “кузатувдаги давлат”дан “интернет душмани”га айланди. Баҳрайн ўтган йилги оммавий норозиликлар пайтида интернетга уланишни тўсиб қўйди, Белоруссияда эса хорижий вебсайтларга кириш чекланди.

“Интернет душманлари” рўйхатида: Ўзбекистон, Бирма, Хитой, Куба, Эрон, Шимолий Корея, Саудия Арабистони, Сурия, Туркманистон ва Вьетнам ҳам бор.