Пайғамбарлар тарихи (12). Лут алайҳиссалом

Пайғамбарлар тарихи (12). Лут алайҳиссалом
138 views
20 March 2014 - 11:00

pt1ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМ

Лут бин Xоран, бин Тораҳ (1), бин Наҳор, бин Саруғдир(2).

Лут алайҳиссалом, Иброҳим алайҳиссаломнинг жияни, яъни укаси Хораннинг ўғли эди (3).

ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАКЛ-ШАМОЙИЛИ

Лут алайҳиссалом ўрта бўйли (4), оқ танли, гўзал юзли, нозик бурунли, кичик қулоқли, узун бармоқли ва хуш табассумли эди (5).
ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМГА ИЙМОН ЭТИБ, У БИЛАН БИРГА ҲИЖРАТ ЭТИШИ ВА БАЪЗИ ФАЗИЛАТЛАРИ

Лут алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга илк иймон этган (Анкабут сураси, 26-оят) ва Аллоҳ йўлида у билан бирга ҳижрат этмак шарафига муяссар бўлган (6), Иброҳим алайҳиссалом шариатидаги инсон эди. У обид, мард, сабрли, муттақий, меҳмондўст киши бўлиб, деҳқончилик билан шуғулланар, қўл меҳнати билан ризқини қозонган бир зот эди (7).
Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнида муҳожирлар Бобилдан чиқиб, Хорран (*)га бордилар ва у ерда бир муддат қолдилар (8). Кейин Урдунга (9), у ердан Мисрга кетдилар (10). Сўнгра Шом (11) га кетиш учун Мисрдан айрилдилар (12). Иброҳим алайҳиссалом ва ёнидагилар Фаластин ва Қуддус орасида Шом чўлидаги Сабъ деб аталган ерга бориб қўноқладилар (13).

(*) Хорранга Лут алайҳиссаломнинг отасининг исми Хоран бўлганлиги туфайли у ерни Хорран деб аташган. (Ибн Қутайба. “Уюн-ул ахбар”, 1- жилд, 314- бет)

Иброҳим алайҳиссалом Сабъ халқининг ахлоқсиз ҳаракатларидан қочиб, Сабъни тарк этди ва Фаластин тўпроғидаги Рамла билан Илё (Қуддус) орасидаги бир минтақага ерлашди (14). Бу минтақа Қатт ёки Қитт деб аталарди (15).

ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ САДУМ ВА АМУРГА ЖОЙЛАШУВИ

Аллоҳу Таоло Иброҳим алайҳиссаломга ризқ мўл-кўллиги, бойлик ва хизматкорлар эҳсон этди (16). Иброҳим алайҳиссаломнинг укаси Хораннинг ўғли Лут алайҳиссаломнинг ҳам у ерда мол-мулки кўпайди. Иброҳим унга:
– Аллоҳу Таоло бизнинг молларимизни, катта-кичик ҳайвонларимизни кўпайтирди. Сен энди Содум ва Амур шаҳарларига (*) бориб жойлаш, – деди.

(*) Лут алайҳиссаломнинг жойлашган шаҳри Садум (Ёқут. “Мужамулбулдон”, 3- жилд, 200- бет) Шом ва Мадина орасида. (Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 57- бет)
Бу шаҳарлар Иброҳим алайҳиссалом турган жойга яқин эди.
Лут алайҳиссалом у ерга бориб ерлашди (17).
У тарафга келган бир қирол Лут алайҳиссалом билан урушди (18). Уни аср олди, молларини тортиб олди. Буни эшитган Иброҳим алайҳиссалом 318 киши билан қирол одамларига хужум қилди ва Лут алайҳиссаломни қутқарди, молларини ҳам қайтариб олди. Аллоҳ ва унинг расулининг душманларининг кўпини ўлдирди, қочганларини Дамашқнинг шарқий ҳудудига қадар қувлаб борди (19).

СОДУМ ВА БОШҚА ШАҲАР АҲЛИНИНГ ЖИРКАНЧ АХЛОҚСИЗЛИКЛАРИ

Содум ва атрофидаги шаҳарлар аҳлининг шаҳар ташқарисида мева-чевага мўл боғу-боғчалари бор эди. Қуроқлик бошланиб, қитлик келганда, улар бир-бирларига:
– Боғу-боғчаларимизни бегоналардан муҳофаза этишимиз керак, бунинг учун танимаганингиз, бегона кимсаларни тутиб олиб, кийим-кечагини ечиб олиб, уларга тожовуз этиш керак, фақат шундагина бегоналар шаҳарларимизга киришга қўрқажаклар, – дейишди ва бу деганларини амалда кўрсата бошладилар (20).
Улар йўлларини кесиб, эркак йўловчиларга гап отишар, масхара қилишар ва сўнггида тажовуз қилишарди. Ўз мажлисларида очиқдан-очиқ ўсиришарди, йўл устида бир-бирини зўрлашдан уялмас эдилар (21). Масалан, биттаси иккинчисига тажовуз этиб, уни калтакларди, кейин жабрланувчига:
– Сен қилганимнинг ҳаққини тўла, – дерди. Қози ҳам бу зўравон фойдасига ҳукм чиқарарди (22).
Лут қавми бу ҳаёсизликка, ҳайвон мисоли, балки ҳайвондан ҳам тубан шаклда давом этмоқда эдилар (23).
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бундай жирканч ишларни қилган кимсаларни шундай лаънатлаган:
“Лут қавмининг амалини ишлаган кимсага Аллоҳ лаънат этсин!
Лут қавмининг амалини ишлаган кимсага Аллоҳ лаънат этсин!
Лут қавмининг амалини ишлаган кимсага Аллоҳ лаънат этсин (24)!
Лут қавмининг амалини ишлаган кимса малъундир (25)!
Лут қавмининг амалини ишлаган кимса малъундир (26)!”
Умматимдан Лут қавмининг амалини ишлаб ўлган кимсани Аллоҳ ўша қавмнинг ёнига қўяр ва улар билан бирга ҳашр этар! (27)
Лут қавми амалини ишлаётган кимсаларни (28) – ўлдирингиз! (29) устидагини ҳам тагидагини ҳам ражм этинг! (30) иккисини ҳам ражм этинг! (31)
Лут қавмининг эркаклари хотинларга уйланишни ҳам тўхтатгандилар (Ёқубий. “Тарих”, 1-жилд, 25-бет).
Уйланганлари эсa жинсий пасткашликларини ўз хотинларига ҳам қиларди (Олий. “Кун-хун ахбар”, 2-жилд, 169-бет).
Пайғамбаримиз сaллaллaҳу aлaйҳи вaссaллaм бу қабих кимсалар ҳақида: “Хотинини орқасидан яқинлашиб, жинсий пасткашлик қилган кимса – малъундир”, – деган (32).

ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ПАЙҒАМБАРЛИГИ ВА БАЪЗИ ФАЗИЛАТЛАРИ

Лут алайҳиссалом Аллоҳ тарафидан юксак мoъзиятлар (Анъом сураси, 86-оят), ҳукм ва илм берилган пайғамбарлардан эди (Анбиё сураси, 74-оят). Аллоҳу Таоло уни куфр ва ахлоқсизлиги билан танилган Сoдум ва унга ўхшаш яна тўрт шаҳар аҳлига (33) пайғамбар этиб юборди (34).
Лут алайҳиссалом улар орасида 29 йил қолди (35). Уларни ягона илоҳ бўлган Аллоҳга ибодат қилишга даъват этди, ҳақсизлик ва ахлоқсизликларини тўхтатишга чақирди (36). Даъватини қабул этмасалар, уларнинг азобга дучор бўлиши ҳақида огоҳлантириб турди (37).

ҚУРЪОНИ КАРИМ ЛУТ ҚАВМИ ҲАҚИДА

“(Лут): “Шубҳасиз, мен сизга юборилган амин бир пайғамбарман. Энди Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат этинг. Бунинг эвазига мен сиздан ҳеч бир маош истамайман. Менинг мукофотим оламларнинг Роббидан бошқага оид эмасдир. Сиз Аллоҳнинг сиз учун яратган завжаларини қўйиб, эркакларга бораяпсизларми? Йўқ, сиз (ҳалолдан ҳаромга) ҳаддан ошувчи бир қавмсиз,” ‑ (деди) (38).
Ўз қавмига: “Сизлар сиздан аввалги оламларнинг қилмаган ҳаёсизлигини қилаяпсизларми? Сизлар хотинларни ташлаб, шаҳват билан эркакларга яқинлашаяпсизларми? Магар сиз ҳаддини ошган бир қавм экансиз!” (39)
Сизлар шундай бир ҳаёсизликни қилаяпсизларки, буни сиздан аввалги оламлардан ҳеч бири қилмади! Сиз мутлоқо эркакларга бориб, йўлтўсарлик қилиб, мажлисларда машруъ бўлмаган (ахлоқсизлик)ни қилиб юравермоқчимисиз?” деди Лут алайҳиссалом (40).”
Улар: “Эй Лут, (бу даъводан) воз кечмасанг, онт ичамизки, мутлоқо (мамлакатимиздан) қувиб чиқарилганлардан бўлажаксан”, дейишди (41).
Лут уларга:
“Сиз кўра-била туриб, бузуқликни давом эттирасизларми? Хотинларингизни қўйиб, шаҳват билан эркакларга яқинлашасизларми? Йўқ, сизлар жоҳил қавмсиз!” деди (42).
Бунга қарши қавми:
“Лут хонадонини қишлоғингиздан (қувиб) чиқарингиз! Дарҳақиқат, улар жуда “покиза” одамлар! – деди (43)”
“…Агар сен тўғри гапирганлардан эсaнг, Аллоҳнинг азобини келтир бизга”, дейишдан бошқа бир нарса чиқмади “ (44).
Деки:“Ё Робб, у фасодчилар гуруҳига қарши менга ёрдам эт (45)!”

ЛУТ ҚАВМИНИ ҲАЛОК ЭТИШ УЧУН МАЛАКЛАРНИНГ АВВАЛ ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН УЧРАШГАНИ

Сoдумнинг қутирган халқи Лут алайҳиссаломни инкор этдилар, ёлғончига чиқардилар. Кибр ва ғурури кун сайин ортди (46).
Аллоҳу Таоло Лут алайҳиссаломнинг дуосини қабул этиб (47), ўз расулига ёрдам этиб, Сoдум халқини ҳалок этишга ирода қилган пайт (48), Жаброил алайҳиссаломни икки малак (фаришта) (49) – Микоил ва Исрофил алайҳиссалом – билан бирга ерга индирди. Уч малак ёш ва хушрўй эркак шаклида Иброҳим алайҳиссаломникига келишди (50). Улар Иброҳим алайҳиссаломга унинг Исҳоқ исмида бир ўғли туғилишини муждалаб, кейин Лут қавмини ҳалок этажакларини хабар бермоқ учун келишганди (51).
Аллоҳу Таоло буни ўз китоби Қуръони каримда Шундай ифодаланган:
“Онт бўлсинким, элчиларимиз (малаклар) Иброҳимга мужда билан келиб, “салом” дедилар. У ҳам “салом” деди ва ҳаялламай бир бузоқнинг кабобини келтирди. Бунга қўлларини узатмаганини кўриб, уларнинг ҳолатидан хушланмади, қалбида бир нави қўрқув пайдо бўлди.
– Қўрқма, биз Лут қавмига юборилдик, – деди улар (52).
– Эй юборилган (элчи)лар, сизнинг ишингиз (вазифангиз) недир?” – деб сўради (Иброҳим).
“Дарҳақиқат, биз гуноҳкор гуруҳга юборилдик (53)”.
“Биз бу мамлакат аҳолисини ҳалок этамиз, чунки унинг аҳолиси золим бўлдилар”, – дейишди (54).
“Энди қачонки Иброҳимдан қўрқув кетиб, унга хушхабар етгач, биз (яъни, малакларимиз билан) Лут қавми (улар билан бирга Лут алайҳиссалом ва унга иймон этганларнинг ҳам азобга дучор бўлишидан қўрқиб) ҳақида баҳслаша бошлади. Чунки, Иброҳим ҳақиқатан ҳалийм, кўнгилчан ва ўзини тамомийла Аллоҳга атаган киши эди.” (55)

ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЭЛЧИ МАЛАКЛАР БИЛАН ТОРТИШУВИ

Малаклар:
– Биз шу минтақанинг халқини ҳалок этамиз, чунки у ернинг халқи золим бўлдилар”, – дейишганда, Иброҳим алайҳиссалом уларга:
– Сиз бу минтақанинг ичида тўрт юз мўмин бўлса ҳам, ҳалок этасизларми? – деди.
– Йўқ, – дейишди элчи малаклар.
– Сиз минтақанинг ичида уч юз мўмин бўлса ҳам, ҳалок этасизларми? – деди яна Иброҳим алайҳиссалом.
– Йўқ, – дейишди элчи малаклар.
– Икки юз мўмин бўлса-чи?
– Йўқ, – деди элчи малаклар.
– Юз мўмин бўлса-чи?
– Йўқ, – дейишди элчи малаклар (56).
– Эллик мусулмон бўлса-чи (57)?
– Йўқ, – дейишди элчи малаклар (58). Бу минтақа ичида эллик мусулмон бўлса ҳам, бу минтақага азоб этмаймиз.
– Сиз бу минтақанинг (60) ичида қирқ мўмин бўлгани ҳолда ҳалок этасизми? – деб сўради яна Иброҳим алайҳиссалом.
– Йўқ, – дейишди элчи малаклар (61).
– Ўттизта мусулмoн бўлса-чи?
– Бу минтақада ўттизта мусулмон бўлса азоб этмаймиз, – деди элчи малаклар (62).
– Бир минтақада ўн тўрт мўмин бўлган ҳолда, у минтақани ҳалок этармидингиз? – деди яна Иброҳим алайҳиссалом.
– Йўқ, – дейишди элчи малаклар (63).
– Ўнта мусулмон бўлса-чи?
– Ўнта мусулмон бўлса ҳам, ҳалок этмаймиз, – деди элчи малаклар.
– Ичида ўнта мусулмон бўлмаган бирорта ҳам жамият йўқ, – деди Иброҳим алайҳиссалом (64).
– Эй Иброҳим бундан (тортишувдан) воз кеч, чунки ҳақиқат шудир, уларни муҳаққақ, рад этилмайдиган азоб уражакдир, – дедилар (65).
– Уларнинг ичида Лут ҳам бор, – деди Иброҳим алайҳиссалом.
– Биз у ерда кимнинг борлигини жуда яхши биламиз. Уни ва аҳлини муҳаққақ қутқарамиз, фақат у ерда (азобда) қолажак хотини мустасно, – деди элчи малаклар (66).

Муҳаммад Солиҳ тайёрлаб,
2009 йилда Истанбулда нашр этган
«Пайғамбарлар Тарихи» китобидан.