Пайғамбарлар тарихи (13). Лут алайҳиссалом

Пайғамбарлар тарихи (13). Лут алайҳиссалом
86 views
27 March 2014 - 11:00

pt1ЭЛЧИ МАЛАКЛАРНИНГ ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЮРТИГА КЕЛИБ, УНГА МЕҲМОН БЎЛИШИ

Аллоҳу Таоло Лут қавмини ҳалок этиш учун юборган малакларга “Агар Лут ўз қавми зарарига тўрт дафъа шаҳодат келтирса, уларни ҳалок этишга сизга изн бедрим (67). Аммо Лут уларга қарши тўрт (*) карра шаҳодат келтирмаса, уларни ҳалок этманг”, – дея буюрганди (68).

(*) Ва ёки уч карра (Ибн Абу Шайбо, “Мусаннаф”, 1/ 523- бет).

Элчи малаклар Иброҳим алайҳиссаломнинг уйидан чиқиб, Лут алайҳиссалом минтақасига кун ўртасида бордилар. Улар Сoдум ирмоғига борганларида, Лут алайҳиссаломнинг ирмоқдан оиласи учун сув олаётган қизини кўрдилар ва унга.
– Эй, ёш қиз, меҳмон бўладиган жой топиладими? – деб савол беришди.
– Ҳа, шу уйда қолишингиз мумкин, фақат мен қайтиб келгунча ичкарига кирманглар, – деди қиз ва отасининг ёнига бориб:
– Отажон, эшик олдидаги йигитлар сени кўришни истайдилар, уларники каби гўзал чеҳрани кўрмадим, яна сенинг қавминг уларга бир разиллик қилмасин, деб қўрқаман, – деди.
Лут қавми Лут алайҳиссаломга эркак меҳмон қабул қилишни маън этгандилар. “Сен аралашма, эркакларни биз меҳмон қиламиз”, деган эдилар (69).
Лут алайҳиссалом меҳмонларни гизли ичкарига олди, уларни ҳеч ким кўрмади. Аммо Лут алайҳиссаломнинг хотини уларни кўриб, қавмига хабар берди:
– Лутнинг уйига шундай ёш эркаклар келдики, мен бугунгача на улар қадар гўзал, на уларга ўхшаганни (70) кўрдим, на улардан келган хушбўй ҳидни ҳидладим (71), – деди хотин.
Элчи малаклар Иброҳим алайҳиссаломга:
– Бу кеча сенга меҳмон бўлишни истадик (72). Бу кеча биз сенга қўноқмиз, – дедилар (73).
“Ҳар ҳолда, сизлар бегона бир жойдансизлар, – деди” (74).
“…У буларни ўйлаб, қайғуга тушди. Уларни ўйлаб кўкси торайди ва (ўз-ўзига) бу кун оғир бир кундир”, – деди (75).
Лут алайҳиссалом улардан:
– Бу қавмнинг нималар қилишини сиз биласизми? (76) Сизлар уларнинг қилгиликлари ҳақида эшитдингизми? – деб сўради.
– Нима эмиш уларнинг иши? (77) Нима қилармиш улар? – дейишди элчи малаклар (78).
– Инсонлар ичида улардан ҳам қабиx кимса йўқ. Мен ер юзида уларнинг минтақасидаги каби қабиҳ ишлар қилаётган бошқа бир минтақа йўқлигига шаҳодат келтираман (80). Валлоҳи, ер юзида улардан ҳам ҳабис одам топилишига ишонмайман, – деди Иброҳим алайҳиссалом ва бу сўзини тўрт карра такрорлади.
Малаклар Лут алайҳиссалом билан бирга унинг уйига кирдилар (81).

ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ БОШИ ДАРДДА

“Шаҳар халқи севина-севина келди” (82). Лут алайҳиссаломнинг уйини ҳар тарафидан қуршаб олдилар (83).
Лут алайҳиссалом эшикни тамбалади. Ичкарида элчи-малаклар билан туриб, эшик орқасида турганлар билан муноқаша этиб, тортишиб, ичкарига кирмасликлари учун мужодала этарди, уларга онт ичиб (84), ёлварар эди (85).
Сoдумликлар эсa уйга киришга ҳаракат қилишарди (86). Шунда Лут алайҳиссалом:
“Эй қавмим (87)! Ҳақиқатан ҳам, булар менинг мусофирларимдир (88). Мени расво этманглар (89). Аллоҳдан қўрқинг, мени шарманда қилманглар (90). Агар (айтганингизни) қилмоқчи бўлсангизлар” (91).
“… Мана қизларим! Сиз учун улар покроқдир (уларга уйланинг). Аллоҳдан қўрқинг, мени меҳмонларимнинг олдида ерга урманглар! Сизнинг ичингизда ақли бошида, тўғри йўлни кўрсатадиган бир одам йўқми?” – деди (92).
Улар:
“Биз сени бутун олам (аҳлини ҳимоя қилиш)дан қайтармаганмиидик? – дейишди улар (93)”.
“Онт бўлсинки, ўзинг ҳам биласан, сенинг қизларингга ҳеч қизиқмаслигимизни биласан, шунингдек, бизнинг нима исташимизни ҳам биласан”, дедилар.
“Қани эди, сизларга кучим етса, ёки кучли бир суянчиғим бўлса”, деди Лут (94).
“Албатта, мен сизларнинг (бу) ишларингизни қоралайдиганларданман. Эй Роббим, менга ва аҳлимга улар (кофирлар) қилаётган амалардан нажот бер!” (95)
Элчи малаклар Лут алайҳиссаломнинг қаттиқ изтироб чекканини кўриб, унга (96):
“Эй Лут, амин бўл, биз – Роббингнинг элчиларимиз, улар сенга қатъиян тега олмайдилар. Сен дарҳол, кечанинг бир қисми (ўтгач), аҳли оиланг билан йўлга туш. Ўзинг уларнинг орқасидан юр. Фақат хотининг мустасно. Уларга келган бало унга ҳам тегажак. Сизлардан бирон киши орқасига аланглаб қарамасин. Буюрилган тарафга кетаверинглар (97). Уларга ваъда қилинган бало вақти субҳ вақтидир. Субҳ яқин эмасми (98)?”
‑ Эшикни оч. Сен бизни улар билан ёлғиз қолдир, – деди элчи малаклар (99).
Лут алайҳиссалом эшикни очган заҳот (100) сoдумлик телбалар ичкарига киришди, элчи малакларнинг ёнига келишди (101).
Элчи малакларга ёмонлик қилишмоқчи бўладилар (102).
Жаброил алайҳиссалом қутурганларни жазоландирмак учун Роббидан изн истади. Изн берилган он уларнинг кўзларига қаноти билан уриб, кўр этди. Улар орқага чекиндилар.
– Эй Лут, сен бизга сеҳрбозлар келтирдинг. Бизни ўзинг каби сеҳрладинг (103). Тонг отсин-чи, кейин гаплашамиз (104), яна қайтиб келамиз (105), – дея Лут алайҳиссаломни таҳдид этаркан (106), айни пайтда кўзлари кўр, пайпасланиб ташқари чиқиш учун (107), эшикни топишга уринишар (108), аммо на йўлни, на да уйларини топа олардилар (109).
– Кўр бўлдик, кўр! Ер юзидаги халқнинг энг сеҳрбозлари Лутнинг уйида экан!, – дея валдирашарди (110).

ЛУТ ҚАВМИНИНГ ҲАЛОК ЭТИЛИШИ

Лут қавмининг қабиҳ ишлари ва унинг ҳалок этилиши Қуръони Каримда шундай ифодаланган:
“Унга (Лутга) шу (қатъий) амрни ваҳий этдик: субҳга чиққанда уларнинг думи кесилажак (111)”.
“Лут қавми (уларни азоб билан) қўрқитган (амр)ни ёлғон, дедилар (112). Онт бўлсинким, (Лут) уларни балога дучор этажагимизни хабар берганди. Фақат улар бу огоҳлантиришни шубҳа билан, ёлғон дейишди (113). Ҳаётингга ямин этаманки, улар ўз мастликларида тентирар эдилар (114). Онт бўлсинки, улар меҳмонларга (ҳам) ёмонлик қилишга қасд этгандилар. Биз уларнинг кўзларини кўр этдик! Мана, азобимиз ва таҳдидимизни тотиб кўринглар (дедик) (115)! Онт бўлсинким, уларни бир тонгда уларни асло қўйиб юбормайдиган бир бало босди! Мана (дедик), тотиб кўринг менинг азобимдан ва таҳдидим оқибатини (116)!”
“Уларни ишроқ вақти кирганда, бир даҳшатли ҳайқириқ тутди! Дарҳол у шаҳарни остин-устун қилиб ташладик ва уларнинг бошларига сопол тошлар ёғдирдик (117)!”
“Қачонки бизнинг амримиз келди, ўша он у жойни остин-устин қилдик ва уларнинг (кофирларнимнг) устига Роббингиз қатида тамғаланган сопол тошларни ёғдирдик. У жойлар золимлардан узоқ эмас (118)”.
“Уларнинг устига бир азоб ёмғири ёғдирдик. Мана, қара, гуноҳкорларнинг сўнгги нима бўлди (119)!” “Аллоҳ куфр этганларга Нуҳнинг хотини билан Лутнинг хотинини мисол қилиб кўрсатди. Улар қулларимиздан иккита яхши қулнинг (никоҳи) остида эдилар. Шу ҳолда хоинлик этдилар ва (завжалари) уларни Аллоҳнинг азобидан қутқара олмади. Бу икки хотинга: “оташга кирганлар билан бирга сиз ҳам киринг!” – дейилди (120).
“У (шаҳарнинг харобалари ҳар ким кўриши мумкин бўлган) бир йўл устида (ҳали ҳам) турибди”.
“Бунда иймон этганлар учун муҳаққақ ибрат бор (121)”.
“Онт бўлсинким, ақлини қўлланган бир қавм учун у ерда очиқ-равшан бир нишона қолдирдик (122)”.

ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ХОТИНИНИНГ ҲАЛОК БЎЛИШИ

Лут алайҳиссаломнинг хотини даҳшатли бир сасни эшиитиб, орқасига боқди ва “воҳ, қавмим!” дея ачингани заҳот, Аллоҳу Таоло юборган нарса (123) – тош билан (124) у ҳам ҳалок бўлди (125), соғинган қавмига қовушди (126).
Лут алайҳиссаломнинг иймонсиз хотининг исми Воҳила эди (127).

ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШОМГА КЕТИШИ

Саҳар вақти Аллоҳу Таоло Лут алайҳиссалом ва оиласини Шомга йўллади (128).

ЛУТ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ФАЛАСТИНДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛИБ, У ЕРДА ВАФОТ ЭТИШИ

Лут алайҳиссалом вафот этгунга қадар Шом – Фаластин тупроғида, амакиси Иброҳим алайҳиссалом билан бирга бўлди.
Иброҳим алайҳиссалом Лут алайҳиссаломнинг қизи билан Мaдён бин Иброҳимни уйлантирди. Аллоҳу Таоло унинг наслини ҳам баракатлантирди, Мaдён халқи улардан ҳосил бўлди (129).
Лут алайҳиссалом ўз қавми ҳалокидан етти йил сўнгра вафот этгани ҳақда ривоятлар бор.
Лут алайҳиссалом Ҳазрати Сора билан Иброҳим алайҳиссалом ва ўғиллари кўмилган ерга яқин бир ерда, Иброҳим алайҳиссаломга оид “Яқийн” деб аталган масжидга бир фарсоҳ узоқликдаги бир қишлоққа кўмилди (130).
Унга ва юборилган бутун пайғамбарларга салом бўлсин!

ИЗОҲЛАР:

1) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 54- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; Салабий. “Ароис”, 102- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 130- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 100- бет.
2) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 54- бет.
3) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 54- бет; Ибн Қутайба. “Уюн-ул аxбар”, 1- жилд, 314- бет; Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 24- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 561- бет; Салабий. “Ароис”, 102- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 150- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 100- бет.
4) Байҳоқий, “Далоил ун-нубувва”, 1- жилд, 290- бет; Заҳабий. “Тарих-ул ислом”, “Сират-ун наби,” 531- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 103- бет; Ҳакимдан нақл ила Абулфидо. “Тафсир”, 2- жилд, 252- бет; Суютий. “Ҳасоис-ул кубро”, 2- жилд, 129- бет; Диёрбакрий. “Ҳомис”, 1- жилд, 22- бет.
5) Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 561-562- бетлар.
6) Мир Ҳованд. “Равзот ус-сафо”, Таржима, 174- бет.
7) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 54- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; Салабий. “Ароис”, 78-79- бетлар; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 150- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 118- бет.
(*) Ҳарронга Лут алайҳиссаломнинг отаси Ҳаррон номи берилган (Ибн Қутайба. “Уюн-ул аxбар”, 1- жилд, 314- бет).
8) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 159-160- бетлар.
9) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Ибн Қутайба. “Маориф”, 15- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 160 – бет.
10) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет.
11) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 102- бет.
12) Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 201-202- бетлар.
13) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46-47- бетлар; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет.
14) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 47- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 102- бет.
15) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ёқут. “Мужамул булдон”, 4- жилд, 373- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 102- бет.
16) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 47- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет; Салабий. “Ароис”, 80-81- бетлар.
(*) Лут алайҳиссалом бориб жойлашган Садум (Ёқут. “Мужамул булдон”, 3- жилд, 200- бет) Шом билан Мадина орасидадир (Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 157- бет). Муътафиқа деб ном олган беш шаҳардан энг каттаси Садум эди. Ривоятга кўра тўрт шаҳарнинг ҳар бирида юз минтадан нуфуз бор эди (Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 156-158- бетлар; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 562- бет; Салабий. “Ароис”, 106- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 152- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 122- бет).
17) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 24-25- бетлар; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 152- бет; Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 36- бет.
18) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 25- бет.
19) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 152-153- бетлар; Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 36- бет.
20) Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 562- бет.
21) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 151-152- бетлар; Салабий. “Ароис”, 101- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 118- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 152- бет.
22) Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 562- бет.
23) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 178- бет.
24) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 1- жилд, 317- бет; Мунзирий, “Ат-тарғиб ват-тарҳиб”, 3- жилд, 287- бет.
25) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 1- жилд, 317- бет; Термизий. “Сунaн”, 4- жилд, 58- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 153- бет; Мунзирий, “Ат-тарғиб ват-тарҳиб”, 3- жилд, 286- бет.
26) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 1- жилд, 317- бет; Мунзирий, “Ат-тарғиб ват-тарҳиб”, 3- жилд, 286- бет.
27) Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 153- бет; Суютий, “Жоми-ус сағир,” 2- жилд, 181- бет.
28) Абу Довуд, “Сунaн”, 4- жилд, 158- бет; Термизий. “Сунaн”, 4- жилд, 57- бет; Ибн Можа, “Сунaн”, 2- жилд, 856- бет.
29) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 1- жилд, 300- бет; Абу Довуд, “Сунaн”, 4- жилд, 158- бет; Термизий. “Сунaн”, 4- жилд, 57- бет; Ибн Можа, “Сунaн”, 2- жилд, 856- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 4- жилд, 355- бет.
30) Абу Довуд, “Сунaн”, 4- жилд, 158- бет; Ибн Можа, “Сунaн”, 2- жилд, 856- бет.
31) Абу Довуд, “Сунaн”, 4- жилд, 158- бет; Ибн Можа, “Сунaн”, 2- жилд, 856- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 4- жилд, 355- бет.
32) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 444- бет; Абу Довуд, “Сунaн”, 4- жилд, 249- бет; Бағавий. “Масоибиҳ-ус сунна”, 2- жилд, 23- бет.
(*) Маолларини тақдим этганимиз ҳадиси шарифлар охирги пайтларда, баъзи ислом душманлари тарафидан, бундай мллатнинг ислом динида ўрни борлигини иддао ва ифтиро (туҳмат) этишларининг, нақадар ўринсиз эканини кўрсатишга мисолдир.
33) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 151- бет; Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 45- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 562- бет; Салабий. “Ароис”, 103- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 118- бет.
34) Саффот сураси, 133- оят; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 151- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 562- бет. Салабий. “Ароис”, 103- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 118- бет.
35) Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 46- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 562- бет.
36) Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 562- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 150- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 118- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 178- бет.
37) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 152- бет; Салабий. “Ароис”, 103- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 118- бет.
38) Шуаро сураси, 162- оят.
39) Аъроф сураси, 80-81- оятлар.
40) Анкабут сураси, 28- оят.
41) Шуаро сураси, 163-167- оятлар.
42) Намл сураси, 54-55- оятлар.
43) Намл сураси, 56- оят.
44) Анкабут сураси, 29- оят.
45) Анкабут сураси, 30- оят.
46) Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 36- бет
47) Салабий. “Ароис”, 103- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 178- бет.
48) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 118- бет.
49) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 153- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 118- бет.
50) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 153- бет; Салабий. “Ароис”, 103- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 118- бет.
51) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 153- бет; Салабий. “Ароис”, 103- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 119- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 178- бет.
52) Ҳуд сураси, 69-70- оятлар.
53) Ҳижр сураси, 58- оят.
54) Анкабут сураси, 31- оят.
55) Ҳуд сураси, 74-75- оятлар.
56) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 153- бет; Салабий. “Ароис”, 103- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 151- бет.
57) Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 11- жилд, 524- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 153- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 119- бет.
58) Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 11- жилд, 524- бет.
59) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 153- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 119- бет.
60) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 153- бет; Салабий. “Ароис”, 103- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 151- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 179- бет.
61) Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 11- жилд, 524- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 153- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 151- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 179- бет.
62) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 153- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 119- бет.
63) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 153- бет; Салабий. “Ароис”, 103- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 151- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 179- бет.
64) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 153- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 119- бет.
65) Ҳуд сураси, 76- оят.
66) Анкабут сураси, 32- оят.
67) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 154- бет.
(*) Ёхуд уч марта (Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 11- жилд, 523- бет).
68) Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 1- жилд, 523- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 154- бет; Салабий. “Ароис”, 104- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 120- бет.
69) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 154- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 563- бет;
Салабий. “Ароис”, 104- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 120- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 179-180- бетлар.
70) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 154- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 563- бет;
Салабий. “Ароис”, 104- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 120- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 179-180- бетлар.
71) Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 1- жилд, 524- бет.
72) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 154- бет.
73) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 154- бет; Салабий. “Ароис”, 104- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 120- бет.
74) Ҳижр сураси, 62- оят.
75) Ҳуд сураси, 77- оят.
76) Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 11- жилд, 524- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 154- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 120- бет.
77) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 154- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 120- бет.
78) Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 11- жилд, 524- бет.
79) Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 11- жилд, 524- бет.
80) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 154- бет; Салабий. “Ароис”, 104- бет.
(*) Ёхуд уч марта (Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 11- жилд, 524- бет).
81) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 154- бет; Салабий. “Ароис”, 104- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 120- бет.
82) Ҳижр сураси, 67- оят.
83) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 156- бет.
84) Салабий. “Ароис”, 105- бет.
85) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 157- бет.
86) Салабий. “Ароис”, 105- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 152- бет.
87) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 157- бет.
88) Ҳижр сураси, 68- оят.
89) Ҳижр сураси, 68- оят; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 157- бет.
90) Ҳижр сураси, 69- оят.
91) Ҳижр сураси, 71- оят.
92) Ҳуд сураси, 78- оят.
93) Ҳижр сураси, 70- оят.
94) Ҳуд сураси, 79-80- оятлар.
95) Шуаро сураси, 168-169- оятлар.
96) Салабий. “Ароис”, 105- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 152- бет.
97) Ҳижр сураси, 65- оят.
98) Ҳуд сураси, 81- оят.
99) Салабий. “Ароис”, 105- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 152- бет.
100) Салабий. “Ароис”, 105- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 152- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 121- бет.
101) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 156- бет; Салабий. “Ароис”, 105- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 152- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 121- бет.
102) Қамар сураси, 37- оят.
103) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 156- бет; Салабий. “Ароис”, 105- бет.
104) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 156- бет; Салабий. “Ароис”, 105- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 152- бет.
105) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 157- бет.
106) Салабий. “Ароис”, 105- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 152- бет.
107) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 156- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 563- бет; Ибн Асир. “Комил, 1- жилд, 121- бет.
108) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 155- бет.
109) Салабий. “Ароис”, 105- бет.
110) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 156- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 563- бет; Салабий. “Ароис”, 105- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 153- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 121- бет.
111) Ҳижр сураси, 66- оят.
112) Қамар сураси, 33- оят.
113) Қамар сураси, 36- оят.
114) Ҳижр сураси, 72- оят.
115) Қамар сураси, 37- оят.
116) Қамар сураси, 39- оят.
117) Ҳижр сураси, 73-74- оятлар.
118) Ҳуд сураси, 82-83- оятлар.
119) Аъроф сураси, 84- оят.
120) Таҳрим сураси, 10- оят.
(*) Масъудийга кўра, ҳижратнинг 332-йилида Лут қавмининг мамлакати, хароб ҳолда мавжуд б0либ, у ерда ҳеч ким яшамас, ерларда тамғаланган қора тошлар бўларди (Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 46- бет).
121) Ҳижр сураси, 76-77- оятлар.
122) Анкабут сураси, 35- оят.
123) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 155- бет; Салабий. “Ароис”, 106- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 121- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 182- бетлар; Диёрбакрий. “Ҳомис”, 1- жилд, 87- бет.
124) Диёрбакрий. “Ҳомис”, 1- жилд, 87- бет.
125) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 155- бет; Салабий. “Ароис”, 106- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 121- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 182- бетлар; Диёрбакрий. “Ҳомис”, 1- жилд, 87- бет.
126) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 182- бетлар.
127) Ибн Ҳабиб. “Китаб-ул мухаббар”, 383- бет.
128) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 156- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 563- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 121- бет.
129) Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 37-38-44- бетлар.
130) Мир Ҳованд. “Равзот ус-сафо”, Таржима, 174- бет; Олий. “Кунхулъахбор”, 2- жилд, 173- бет.
(*) 1 фарсоҳ: 3 милдир, 1 мил: 4 минг зиродир, 1 зиро: 24 бармоқдир, 1 бармоқ: бирининг қорни иккинчисининг орқасига келадиган шаклда 6 та арпа энидир. Бир арпа эни хачир думининг ёнма-ён қўйилган 6 қили қадардир (Мир Ҳованд. “Равзот ус-сафо”, Таржима, 55- бет).

Муҳаммад Солиҳ тайёрлаб,
2009 йилда Истанбулда нашр этган
«Пайғамбарлар Тарихи» китобидан.