Нуриддин Жуманиёзов ва Фахриддин Тиллаев устидан чиқарилган суд ҳукми

Нуриддин Жуманиёзов ва Фахриддин Тиллаев устидан чиқарилган суд ҳукми
90 views
14 March 2014 - 19:29

ҲУКМ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН

2014 йил 06 март куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик қилувчи судья: С.Т.Махаметов
Халқ маслаҳатчилари: О.Тўлаганов ва Л.Буранбаевлар,
Х.Хамидовнинг котиблигида, туман прокурори ёрдамчиси Ф.Адилкариева, ҳимоячилар Б.Рахматуллаев ва П.Браунергларнинг иштирокида, Д.Исхакованинг таржимонлигида

Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 3-қисмининг «г» банди билан айбланган:

18.10.1948 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, давлат мукофотлари олмаган, депутатликка сайланмаган харбий хизматга мажбур эмас, оиласи билан ажрашган, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, 19а-уй, 53-хонадонда рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар, Хамза тумани, Лисинова-1 кўчаси, 115-уй, 222-хонадонда вақтинча истиқомат қилган, эҳтиёт чораси тариқасида «қамоққа олиш тарзида»ги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 02.01.2014 йилдан қамокда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Джуманиязов Нураддин Реимбергенович ва

Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 3-қисмининг «г» банди билан айбланган:
15.08.1971 йилда Сурхандарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистан фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, оилали, икки нафар вояга етмаган фарзандлари бор, давлат мукофотлари олмаган, депутатликка сайланмаган, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 7-мавзе, 50-уй, 44-хонадонда истиқомат қилган, эҳтиёт чораси тариқасида «қамоққа олиш тарзида»ги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 02.01.2014 йилдан қамокда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Тиллоев Фахриддин Хабибуллоевичларга нисбатан 1-182|2014-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, суд мажлисида судланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, тўпланган иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, суд қуйидагиларни

АНИҚЛАДИ:

Судланувчи Н.Джуманиязов, Ф.Тиллоевлар ҳамда дастлабки тергов давомида шахси аниқланмаган номаълум шахслар Х.Бердиев раҳбарлигидаги уюшган гуруҳ аъзоси бўла туриб, ўзларининг жиноий хатти-ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида жиноий режа тузиб, мазкур жиноий режа асосида, Ф.Тиллоев ва Н.Джуманиязов Ўзбекистон Республикасида ҳудудида, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўзини гўёки “Мустақил Мардикорлар ташкилоти” раиси ва аъзоси деб таништириб, Қозоғистон Республикасида юқори ойлик маош ишини таклиф қилиш йўли билан уларни алдаш, фуқароларни Қозоғистон Республикасига уюшган гуруҳнинг раҳбари Х.Бердиев за бошқа бир аъзолари олдига олиб бориб топшириш билан, ўз навбатида гуруҳ раҳбари Х.Бердиев жиноий гуруҳнинг фаолиятини моддий томондан таъминлаб, гуруҳнинг бошқа фаол аъзолари билан бирга алданган фуқароларни фуқаролик паспортларини олиб қўйиб, Қозоғистон Республикаси Шимкент шаҳридаги қурилиш объектларида мажбуран, эркига қарши, хизматига ҳақ тўламаган ҳолда ишлатиб, уларни эксплуатация қилиб келганлар.

Жумладан: Х.Бердиев ўзи томонидан тузилиб, бошқариб келинаётган, Н.Джуманиязов, Ф.Тиллоев ва дастлабки тергов давомида шаҳси аниқланмаган номаълум шахслардан иборат бўлган уюшган гуруҳнинг раҳбари бўла туриб, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб, олдиндан тузилган жиноий режа асосида Н.Джуманиязов ва ф.Тиллоевлар 2013 йил август ойи оҳирларида фуқаролар 1959 йилда туғилган Эрданов Эркин Куйсинович ва 1969 йилда туғилган Пардаев Фарход Бахтияровичлар билан кўришиб, уларни алдаб, ишончига кириб, уларни моддий жихатдан қийналганлигидан фойдаланган ҳолда, уларга Қозоғистон Республикасининг Шимкент шаҳрида қонуний тартибда рўйхатдан ўтказиб, ойига 650-1.000 АҚШ доллари микдорида маош бериш шарти билан қурилиш ишини таклиф қилиб, уларни озиқ-овқат ва турар жой билан таъминлашликни ваъда бериб, розилигини олиб, 2013 йил 05 сентябрь куни Н.Джуманиязов олдиндан тузилган жиноий режани амалга ошириш мақсадида, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Кўкалдош” мадрасаси олдида бўла туриб, Ф.Пардаев ва Э.Эрдановлар билан кўришиб, уларни “Қоплонбек” чегара маскани орқали Қозоғистон Республикасига олиб ўтиб, гуруҳнинг раҳбари Х.Бердиев олдига олиб бориб топширган.

Ўз навбатида гуруҳ раҳбари Х.Бердиев уларнинг фуқаролик паспортларини эгаллаб олган ҳолда, Шимкент шаҳридаги қурилиш объектида 2013 йилнинг октябрь ойи ўрталарига қадар уюшган гуруҳнинг бошқа номаълум аъзолари томонидан муттасил равишда уриб-дўппосланиб, мажбуран ишлатиб, ваъда қилинган ойлик маошини тўламасдан уларнинг меҳнатидан фойдаланишган.

Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Н.Джуманиязов айбига қисман иқрорлик билдириб, ҳақиқатдан ҳам таҳминан 2012 йил май ойларида танишлари А.Мирсоатов (Абдулла Тожибой ўғли) ва Ф.Тиллоевлар билан биргаликда “Мустақил Мардикорлар ташкилоти”ни, яъни Мардикорлар Профсоюз ташкилоти ташкил қилмоқчи бўлганлигини, мазкур ташкилот мардикорларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан шуғулланиши кераклигини, шу сабабли у мардикор бозорига бориб, мардикорлик билан шуғулланувчи шахсларни ташкилотга жалб қилганлигини ва шунда у Э.Эрданов билан танишиб қолганлигини, Э.Эрданов мардикорчилик билан шуғулланадиган шахслигини, у Э.Эрдановга ўзини ташкилот раиси деб таништирганлигини, шу орқали у Э.Эрданов билан танишиб қолганлигини, унинг Қозоғистон Республикаси Шимкент шаҳрида истиқомат қилувчи Хуррам исмли таниши борлигини, 2013 йил 19 август куни Х.Бердиевнинг уйига, яъни Қозоғистон Республикасига ҳол аҳвол сўрагани борганлигини, у ерга борган вақтида, Хуррам билан суҳбати давомида Хуррам унга Қозоғистон Республикасидаги танишлари қурилиш ишларини амалга ошираётганлигини, шу сабабли унга устачиликдан хабари бўлган фуқаролар кераклигини, агарда танишлари бўлса уларни унинг олдига юборишлигини, барча ишлар қонуний амалга ошишини, ҳаттоки ишга келган фуқароларни рўйхатга ҳам қўйдиришлигини айтиб, унга усталар ўрта ҳисобда 300 АҚШ долларидан 600 АҚШ долларигача ойлик маоши олиши мумкинлигини маълум қилганлигини, 2013 йил 23 август куни у Тошкент шаҳрига қайтиб келганлигини, орадан таҳминан 2-3 кун ўтгач у Э.Эрдановга қўнғироқ қилиб, Қозоғистон Республикасида 300 АҚШ долларидан 600 АҚШ долларигача ойлик иш даромадли иш борлигини, яъни қурилиш ишлари борлигини айтганлигини, агарда ҳоҳласа у ерга олиб бориши мумкинлигини билдирганлигини, шунда Э.Эрданов унга у уста эмаслигини айтиб, бирон бир уста таниш топишлигини ва у билан бирга боришлигини айтганлигини, у Э.Эрдановга Қозоғистон Республикасида қурилиш ишларида ишлашлигини, туфар жой билан таъминланиши, озиқ-овқат масаласи бўлса унинг ўзи сотиб истеъмол қилишлигини, ҳар ой ойлик маошини вақтида қилган ишига қараб олишлигини, ойлик маошни у ерда олиб берадиган таниши яъни Хуррам борлигини ҳам айтганлигини, агарда маъқул бўлса 2013 йил 05 сентябрь куни кетишлигини маълум қилганлигини, 2013 йил 05 сентябрь куни у Э.Эрданов билан Шайхонтоҳур тумани, Чорсу бозори олдида жойлашган “Кўкалдош” масжиди олдида кўришганлигини, шунда Э.Эрданов кейинчалик унга маълум бўлган Пардаев Фарход исмли шахс билан бирга келганлигини ва бирга Қозоғистон Республикасига кетишлигини маълум қилганлигини, сўнг уччаласи биргаликда Тошкент вилоятида жойлашган “Қоплонбек” чегара блок пости орқали қонуний тартибда рўйхатдан ўтган ҳолда Қозоғистон Республикасига борганлигини, у ерга боргач у уларни таниши Хуррамнинг уйига олиб борганлигини, Хуррамнинг хонадонида иш юзасидан гап бўлганлигини, аввалига Хуррам икки киши учун иш топа олмаслигини, сабаби унга битта бригада, яъни камида 5 кишидан иборат бўлган усталар бригадаси кераклигини айтганлигини, сўнг Ф.Пардаев унинг қарзи борлигини, сабабли уйга пулсиз қайтиб бора олмаслигини айтиб, бирон бир иш топиб беришлигини сўраганлигини, сўнг Хуррам ўзининг “Асилхон” исмли танишига қўнғироқ қилганлигини, уйида иккита уста борлигини, уларга бирон бир иш бор йўқлигини сўраб, қачон келишилигини сўраганлигини, шунда Хуррам Ф.Пардаев ва Э.Эрдановга ойлик маошнинг 5%ни унга беришлигини маълум қилганлигини, улар рози бўлганлигини, сўнг Хуррам Э.Эрданов ва Ф.Параевларни фуқаролик паспортини олганлигини, Хуррам улардан фуқаролик паспортини рўйхатга қўйдираман деб олганлигини, кейинчалик паспортларни қайтариб берган бермаганлигидан, уларни ҳақиқатдан рўйхатга қўйган қўймаганлигидан унинг хабари йўқлигини, эртаси куни Хуррамнинг хонадонига “Асилхон” исмли шахс келганлигини ва ҳаммаси биргаликда Асилхоннинг қурилиш жойига борганлигини, у ерга боргач, Асилхон Ф.Пардаев ва Э.Эрдановларга иш хажмини кўрсатиб, стяшка (полга бетон қуйиш) қилишлигини маълум қилганлигини ва ҳар бир квадрат метрга 500 тенгедан тўлашлигини айтганлигини, Ф.Пардаев ва Э.Эрдановлар рози бўлганлигини, сўнг у уларга 10 кун ичида қайтиб келиб хабар олишлигини айтиб, Тошкент шаҳрига қайтиб келганлигини, таҳминан 2013 йил 10 сентябрь куни унга ф.Пардаев ва Э.Эрдановлар қўнғироқ қилганлигини ва ишлаётган объектида Асилхон уларни қийнаб ишлатаётганлигини, овқат бермаётганлигини айтиб, шу масалада ёрдам беришлигини сўраганлигини, сўнг у “Авиасозлар” бозори олдида жойлашган халқаро қўнғирокдар шахобчасидан таниши Хуррамга қўнғироқ қилганлигини, шунда телефонни Хуррамнинг турмуш ўртоғи кўтарганлигини ва у унга Э.Эрданов ва Ф.Пардаевлар ишлаётган жойида қийналаётганлигини, уларга овқат берилмаётганлигини айтганлигини, улардан хабар олишлигини ва унга бу ҳақда хабар беришлигини сўраганлигини, орадан бир неча кун ўтгач Хуррам унинг уяли телефон рақамига қўнғироқ қилиб ҳаммаси яхши эканлигини, яъни Ф.Пардаев ва Э.Эрдановларни бошқа объектга жойлаштирганлигини, уларнинг ўзи ишни оҳиргача етказмаганлигини ва иш сифати яхши эмаслиги сабабли Асилхон уларга пул бермаганлигини маълум қилганлигини, орадан таҳминан 1 ой ўтгач Э.Эрданов унга қўнғироқ қилиб, Тошкент шаҳрига қайтиб келганлигини, Қозоғистон Республикасида кўп ишлаганлигини ва умуман пул олиб кела олмаганлигини айтганлигини ва шу сабабли ундан пулларни олиб беришини сўраганлигини, у Э.Эрдановга жавобан аввал Қозоғистон Республикасига бориб келишлигини ва нима сабабдан бундай бўлганлигини суриштириб келишлигини айтганлигини, сўнг у 2013 йил 09 ноябрь куни Қозоғистон Республикасига борганлигини, у ерга боргач у Хуррамдан нима сабабдан Э.Эрданов ва Ф.Пардаевларга пул тўланмаганлигини сўраганлигини, шунда Хуррам унга Э.Эрданов ва Ф.Пардаевлар ишламаганлигини, биринчи объектда ишни чала қилганлигини, иккинчи объектда ҳам ишни оҳиргача етказмаганлигини, бундан ташқари полиция уларни жарима қилганлигини айтганлигини, шунингдек Хуррам унга биринчи объектда улар қилган иши учун жами 31.000 тенге олиб берганлигини, ҳамда иккинчи объектда ишлаганлиги учун ҳам пулларни олиб берганлигини маълум қилганлигини, сўнг у Тошкент шаҳрига қайтиб келганлигини ва Э.Эрдановга қўнғироқ қила бошлаганлигини, лекин Э.Эрданов қўнғироқларига жавоб бермаганлигини, орадан таҳминан 2-3 кун ўтгач таниши А.Мирсоатов унга қўнғирок қилиб, олдига Э.Эрданов билан Ф.Пардаевлар келганлигини, улар унинг устидан арз қилганлигини, яъни у Ф.Пардаев ва Э.Эрдановларни Қозоғистон Республикасига сотиб юборганлигини, у ерда уларга пул бермасдан мажбуран ёмон шароитда ишлатганлигини айтганлигини, Ф.Пардаев ва Э.Эрдановларга шу кунга қадар Қозоғистон Республикасида ишлаган жами ҳар бири учун 800 АҚШ долларидан пул бериши кераклигини билдирганлигини, сўнг у А.Мирсоатовга Хуррамдан эшитиб келган гапларини айтганлигини, шунда Абдулла Тожибой ўғли унга мазкур гапларни унга айтмаслигини, судга бориб гапиришини, сабаби Э.Эрданов ва Ф.Пардаевлар “Мустақил Мардикорлар ташкилоти” аъзоси эканлигини ва уларнинг манфаатини ҳимоя қилаётганлигини, ушбу ишларга Ф.Тиллоевнинг алоқа йўқлигини, суддан унга нисбатан адолатли қарор қабул қилишни сўради.

Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Ф.Тиллоев унга эълон қилинган айбловга иқрорлик билдирмай, Н.Джуманиязов билан таҳминан 2009 йилларда танишганлигини, у А.Мирсоатовдан Мустақил мардикорлар ташкилоти тўғрисида эшитганлигини, шунда А.Мирсоатов унга мазкур ташкилотни ташқил қилганлигини, ташкилот мардикорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланишлигини айтганлигини ва унга ташкилотга аъзо бўлишини сўраганлигини, лекин у ташкилотга аъзо бўлмаганлигини, ташкилотга аъзо бўлганлар, А.Мирсоатов ва Н.Джуманиязов эканлигини, Н.Джуманиязов ташкилот раҳбари бўлганлигини, сўнг 2012 йил 23 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Хамза тумани суди томонидан ташкилот бекор қилинганлигини ва фаолияти тўхтатилганлигини, у ташкилот ноқонуний равишда ташкил қилинганлиги учун аъзо бўлмаганлигини, у умуман Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, яъни мардикорларни мазкур ташкилотга аъзо бўлиш тўғрисида жалб қилмаганлигини ва ҳеч қандай ҳужжат тарқатмаганлигини, унинг Хуррам исмли таниши йўқлигини, биринчи бор у Хуррам ҳақида дастлабки тергов даврида эшитганлигини, у ҳақиқатдан ҳам Қозоғистон Республикасига бир марта борганлигини, шунда 2013 йил ноябрь ойи бўлганлигини, у Қозоғистонга боришидан мақсад зиёрат бўлганлигини, яъни Ахмад Яссавийнинг қабрини зиёрат қилиб келганлигини, у ерга унинг бир ўзи борганлигини ва ҳеч кимни кўрмаганлигини, Қозоғистонга борганида тасодифан Н.Джуманиязов билан кўришиб қолганлигини, бундан ташқари бошқа ҳеч Қозоғистон Республикасига бормаганлигини, у умуман Э.Эрданов ва Ф.Пардаев исмли шахсларни танимаслигини ва у уларга Қозоғистон Республикасига яхши даромадли иш таклиф қилмаганлигини, дастлабки тергов органи жиноят ишини фақатгина айблов томондан ёндошиб олиб борганлигини билдириб, суддан унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўради.

Судланувчи Н.Джуманиязов ўзининг содир этган жиноий ҳаракатига қисман, судланувчи Ф.Тиллоев эса умуман иқрорлик билдирсаларда, уларнинг айблари қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ ўз тасдиғини тўлиқ топади.

Жумладан, суд мажлисида жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган Э.Эрдановнинг ҳақиқатдан ҳам у ишдан бўш вақтларида М.Улуғбек туманида жойлашган Феруза даҳасидаги ҳамда Қўйлиқ деҳқон бозоридаги мардикорлар турадиган жойга ишга чиқиб турганлигини, таҳминан 2011 йилда у мардикорчилик қилиш мақсадида Феруза даҳасидаги мардикорлар турадиган жойга чиққан вақтида, унинг олдига ўзини Н.Джуманиязов, Ф.Тиллоев ва А.Мирсоатовлар келганлигини, шунда Н.Джуманиязов ўзини “Мустақил мардикорлар ташкилоти” раиси эканлигини, қолганлар эса ташкилот ишчилари эканлигини, агарда улар мазкур ташкилотга аъзо бўлса, улар мардикорларнинг ҳуқуқларини, яъни ишлаган иш ҳаққини тўлиқ олишда амалий ва юридик ёрдам, ИИБ ходимлари ноқонуний равишда ушлаб олса юридик ёрдам ва ҳуқуқларни ҳимоя қилиши мумкинлигини, бундан ташқари мардикорлик қилиб, иш штажига қараб нафақага чиқаришлигини ва барча ҳаракатлар қонуний амалга ошишлигини маълум қилиб қизиқтиришганлигини, таҳминан 2013 йил август ойларида Н.Джуманиязов ва Ф.Тиллоевлар унга Қозоғистон Республикасида иш таклиф қилишганлигини, шунда у қизиқиб қандай ишлигини сўраганлигини, Н.Джуманиязов ва Ф.Тиллоевлар унга Козоғистон Ресиубликаси Шимкент шаҳрида яқин таниши борлигини, у қурилиш қилаётганлигини ва шу сабабли унга яхши уста болалар кераклигини айтганлигини, ойлик иш ҳаққи 400 АҚШ доллари эканлигини билдирганлигини, агарда ҳоҳиши бўлса у ерга уни ўзлари олиб бориб қўйишлигини ва танишлари бўлса уларга ҳам шу ишни таклиф қилиши мумкинлигини маълум қилганлигини, у улардан у ерда яшаш шароити қандай бўлишлигини ва ищ билан қонуний равишда амалга оширилиши ёки ноқонуний равишда ишлашлигини сўраганлигини, унга жавобан уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланишини, ётоқ жойи хонадон бўлишлигини, яъни барча шароитлар мавжуд бўлишлигини, иш қонуний равишда бўлишлигини, уларнинг ўзлари уни рўйхатга қўйдиришлигини ва шу тариқа Қозоғистон Республикаси давлат орган ходимлари билан умуман муаммо бўлмаслигини, ойлик маошини ўз вақтида олишлигини айтиб ишонтиришганлигини, сўнг у мазкур гапларни у билан мардикорчилик қиладиган таниш болаларга маълум қилганлигини, улар гапини эшитиб, ойлик маоши камлигини айтишганлигини, сўнг у Н.Джуманиязов билан гаплашиб уста болалар ойлик маоши камлигини ва уларнинг ўзлари игу ерда 400 АҚШ долларидан кўпроқ пул топаётганлигини айтганлигини, шунда Н.Джуманиязов унга ойлик маошини 650-700 АҚШ долларигача қилиб беришлигини айтганлигини, сўнг у яна таниш болаларга бу ҳақда айтганлигини ва бу таклифга қизиққан мардикор болалар Н.Джуманиязов ва Ф.Тиллоев билан ўзлари яна гаплашиб кўришлигини айтганлигини, ундан Н.Джуманиязовнинг телефон рақамини олишганлигини, шу тариқа у Қозоғистон Республикасига ишга кетишга рози бўлганлигини, рози бўлишининг сабаби Н.Джуманиязов ва Ф.Тиллоевлар унга ўзларини Мустақил мардикорлар ташкилоти раиси ва аъзоси эканлигини, улар уни алдамаслигини, уларнинг ўзлари унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишлигини ва уларнинг ўзлари у билан бирга Қозоғистон Республикасига кетишлигини айтишганлиги бўлганлигини, 2013 йил 05 сентябрь куни у Шайхонтоҳур туманида жойлашган Кўкалдош мадраси олдига борганлигини, у ерга ундан ташқари Ф.Пардаев ҳам келганлигини, Ф.Пардаев ҳам у сингари Н.Джуманиязов ва Ф.Тиллоевлар орқали Қозоғистон Республикасига ишга кетаётганлигини, сўнг Н.Джуманиязов келганлигини, у Н.Джуманиязовдан Ф.Тиллоев келиш келмаслигини сўраганида Н.Джуманиязов унга Ф.Тиллоев 1-2 кун ичида яна бир нечта уста болаларни топиб Қозоғистон Республикасига олиб боришлигини маълум қилиб олиб кетганлигини, шу тариқа у ва Ф.Пардаев иккаласи Н.Джуманиязов билан биргаликда Қозоғистон Республикасига кетганлигини, у ерга боргач Н.Джуманиязов уларни Хуррам исмли шахсни уйига олиб борганлигини, у ерда бўлган вақтида Хуррам Н.Джуманиязовдан нима сабабдан кам одам олиб келганлигини сўраганлигини, шунда Н.Джуманиязов Хуррамга жавобан Тиллоев Фахриддин ҳозирда қамалганлигини ва қамоқдан 3-4 кун ичида чиқиши билан бир нечта уста болаларни олиб келишлигини айтганлигини, сўнг Хуррам у ва Ф.Пардаев билан суҳбат қила бошлаганлигини, суҳбати давомида Хуррам улардан нима иш қила олишлигини сўраганлигини, унга жавобан шкатурка, стяшка бундан ташқари шу турдаги ишларни ҳам қила олишлигини маълум қилганлигини, улар Хуррамдан қаерда ишлашлигини, ойлик маоши қанча бўлишилигини сўраганида, Хуррам уларга иш берувчини топиб беришлигини, у билан ўзимиз шартнома тузишимизни, ойлик маоши 1.000 АҚШ долларигача бўлишлигини маълум қилганлигини, эртаси куни Хуррамнинг ижарадаги хонадонига Асилхон исмли шахс келганлигини, мазкур шахсни уларга Хуррам иш берувчи деб таништирганлигини, сўнг Хуррам фуқаролик паспортларини сўраганлигини, шунда Н.Джуманиязов ховотир олмаслигини айтганидан кейин паспортларини Хуррамга берганлигини, Хуррам паспортларни рўйхатга қўйдириш учун деб олганлигини ва ҳар бири рўйхатга қўйдириш учун Хуррамга 2.000 тенгедан беришини айтганлигини, Хуррамга жавобан бундай пуллари йўклигини айтганлигини, Хуррам бўлса уларга у ҳолда ўзи уларнинг ўрнига пулларни тўлашлигини ва кейин иш ҳақидан олиб қолишлигини билдирганлигини, паспортларни эртаси куни иш жойига олиб келиб беришлигини ваъда қилганлигини, сўнг у, Ф.Пардаев, Илхом, Н.Джуманиязов ва Асилхонлар билан биргаликда Қозоғистон Республикаси Асар-1 даҳасига борганлигини, у ерда Асилхон уй қураётганлигини, қурилиш объектига боргач, Илхом уларга иш ҳажмини кўрсатганлигини, унга кўра хонадоннинг полини стяшка, яъни 10 см. шағал, унинг устидан 10 см қалинликда бетон қуйишлигини маълум қилиб, Н.Джуманиязов билан бирга кетганлигини, улар иш шароитини кўрганида, у ерда хоналарни эшик деразалари йўқлигини, ётишга умуман шароит йўқлигини кўриб, Н.Джуманиязовга бу ҳакда айтганлигини ва унга улар билан бирга қолишлигини сўраганлигини, Н.Джуманиязов Тошкент шаҳрига бориб 2-3 кунлик муддат ичида яна болаларни олиб келиб қайтиб келишлигини ваъда қилиб кетганлигини, шунингдек улар Н.Джуманиязовга бу ерга келишдан олдин келишганидек аванс пулини олиб беришини ва уни уйга юборишлигимизни айтганида, Н.Джуманиязов уларга олдин ишни кўрсатишлигини ва кейин ўзи келиб пулларни олиб бериб, уйга юборишлигини айтганлигини, шу тариқа иш бошлаганлигини, орадан 5 кунларча ўтгач улар Асилхон билан гаплашганлигини, гапи давомида улар Асилхондан неча пулга келишув бўлганлигини сўраганлигини, Асилхон уларга ҳар бир кв.метр учун 500 тенгедан Хуррамга пул тўлаганлигини, Хуррамдан уларни сотиб олганлигини, улар унинг ихтиёрида эканлигини, агарда айтган ишларни қилмаса ўғли Қанот орқали “мафия”га болаларга сотиб юборишлик билан қўрқитганлигини, сўнг улар Н.Джуманиязов ва Хуррамдан шубхалана бошлаганлигини ва тинимсиз уларнинг ҳар иккаласига қўнғирок қила бошлаганлигини, шунда Н.Джуманиязов турли баҳоналар қилганлигини, Асилхон қўлида 13 кун давомида ҳеч қандай шароитсиз, ерда бир қават кўрпачада ётиб, озиқ овқат тайини йўқ ҳолда ишлаганлигини, у ерда ишлашлиги сабаби, Асилхон ва унинг ўғли Канот уларни “мафия” билан қўркитганлиги, бундан ташқари фукаролик паспортлари Хуррамдалиги, сўнг Хуррам уларнинг турмуш ўртоғи Жаннарни олиб кетиш учун юборганлигини ва Жаннар келиб олиб кетганлигини, эртаси куни уларнинг олдига Акбедай исмли қиз отаси билан бирга келганлигини ва унинг қўлида яна ойлик маошсиз ҳеч қандай шароитларсиз ишлаганлигини, орада уларни Қозоғистон Республикаси милиция ходимлари олиб кетиб қолганлигини, сўнг унга Акбедай айтиши бўйича уларни милициядан олиб чиқиш учун жами 250 АҚШ доллари берганлигини, мазкур пулларни ҳам ишлаб беришлигини талаб қилганлигини, кейин яна илгари ишлаган обьектга ишга чиқганлигини, бу сафар фақат овқат ва яшаш учун ишлаганлигини, бунинг учун пул тўламаслигини Акбедай айтганлигини, кейин Хуррам билан кўришиб ундан фуқаролик паспортларини олиб, Тошкент шаҳрига қайтиб келганлигини, Хуррам уларга фақат йўл кира пулини берганлигини, ишлаганлиги учун умуман пулларни бермаганлигини, Тошкент шаҳрига қайтиб келгач у Н.Джуманиязовга қўнғироқ қилиб, пулларини қачон беришлигини сўрай бошлаганлигини, Н.Джуманиязов бўлса турли баҳоналар қилиб, улардан яшириниб юрганлигини, сўнг у бу ҳакда Абдулла Тожибой ўғли, яъни А.Мирсоатовга айтганлигини, сўнг А.Мирсоатов уларнинг номидан прокуратурага ариза ёзиб берганлигини, сўнг у ариза билан мурожаат қилганлигини, ушбу жиноятда Ф.Тиллоев ҳам шерик бўлганлигини, сабаби Н.Джуманиязов уларни Қозоғистон Республикасига Хуррамнинг олдига олиб борганида Хуррам Н.Джуманиязовдан Ф.Тиллоев қани деб сўраганлигини, шунда Н.Джуманиязов Хуррамга Ф.Тиллоев қамалиб қолганлигини айтганлигин, шунда Хуррам Н.Джуманиязовга Ф.Тиллоев унга уста ишчиларни юборишини айтиб олдинда 300 АҚШ доллари олганлигини айтганлигини эшитганлигини, судланувчилардан унга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириб, уларга нисбатан қонуний жазо чорасини белгилашни сўраб берган кўрсатмаси билан;

Суд мажлисида жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган Ф.Пардаевнинг ҳақиқатдан ҳам у Навоий вилояти, Хатирчи туманидан Тошкент шаҳрига келиб мардикорчилик билан шуғулланиб келишини, Феруза бозорида унга кейинчалик шахси маълум бўлган Э.Эрданов билан танишиб қолганлигини, 2012 йил Мустақил мардикорлар уюшмасига аъзо бўлгин деб Ф.Тиллоев ва Н.Джуманиязовлар келишганлигини, улар “сизларни ҳимоя қиламан, пенсияга чиқараман, ишларга юбораман” деб таклифлар қилишганлигини, бир кун Ф.Тиллоев ва Н.Джуманиязовлар Қозоғистонда иш бор, кўпроқ одам йиғиш керак деб айтганликларини, улар таҳминан 20 киши йиғилганлигини, шу орада Эркин акага Джуманиязов ва Тиллоевлар телефон қилганликларини ва 400 АҚШ доллари ойлик маоши деб айтганликларини, у Эрдановга Тошкент шаҳрида ишлаб ҳам шунча пул топса бўлишини айтганида Эрданов бу ҳақда Джуманиязовга айтганлигини, сўнг Н.Джуманиязов телефонни қўйиб қайтиб телефон қилганлигини ва бу сафар улар 650-1000 АҚШ доллари ойлик маоши таклиф қилганликларини, сўнг Джуманиязов, Эрдановга ҳаммасини тушунтиради деб айтганлигини ва эртаси куни Кўкалдош мадрасаси олдида кўришишга келишганликларини, у айтилган вақтда учрашув жойига борганлигини, сўнг Эрданов келганлигини, сўнг Н.Джуманиязов келганлигини, Н.Джуманиязов уларга сизларни ҳимоя қиламан деб уларни ишонтирганлигини, аммо улар билан бирга ишга кетмоқчи бўлган шахслар келавермаганлигини, шунда уларни бирига телефон қилганликларида Н.Джуманиязов ва Ф.Тиллоевларга ишонмаётганликларини айтишганлигини, сўнг у ва Эрданов Н.Джуманиязов билан бирга Қозоғистон Республикасига ишга кетишга қарор қилганликларини, сўнг Қоплонбек чегара постидан ўтаётганда, чегарачилар уларнинг фуқаролик паспортларини олиб қўйиб пул талаб қилганликларини, шунда Эрданов ва у 4.000 сўмдан пул бериб паспортларини қайтариб олганликларини, сўнг автобусда Шимкент шаҳрига у ердан Ойна бозорига у ердан Сайрам Беловодга борганликларини, сўнг 250 тенгега сим карта олганликларини ва Н.Джуманиязов кимгадир телефон қилганлигини, сўнг таҳминан 30-35 ёшлардаги бир шахс келиб ўзини Илхом деб таништириб, уларни Хуррам кутаётганлигини айтганлигини, сўнг улар Хуррам исмли шахсни уйига борганликларини, Хуррамни турмуш ўртоғи Жанар эканлигини, Хуррам Н.Джуманиязов билан гаплашишни бошлаганлигини, Хуррам Ф.Тиллоев қани деса Ф.Тиллоев қамалиб қолди деб Нураддин ака айтганлигини, Хуррам ф.Тиллоевга ишчилар учун 300 АҚШ доллари юборганлигини, сўнг уни ва Эрдановни Асилхон исмли шахсни уйига ишлатгани олиб кетишганлигини, шунда Хуррам рўйхатга қўйиш керак деб уларни фуқролик паспортларини сўраганлигини, шунда у шубхаланиб ва қўрқиб Н.Джуманиёзовга қараганида Н.Джуманиязов қўрқманглар бераверинглар деб айтганлигини ва улар Н.Джуманиязовга ишониб ўзларининг фуқаролик паспортларини Хуррамга берганликларини, улар ишлаган уйда, яъни Асилхон қурилиш қилаётган обектда умуман шарт шароит бўлмаганлигини, уларга стяжка қилишни айтишганлигини, Н.Джуманиёзовдан аванс олиб беришни сўраганида Н.Джуманиязов 3-4 кун ишланглар деб, ўзи Тошкентга бориб келишини айтганлигини, шунда у Н.Джуманиязовга улар билан бирга қолишини айтсада индамасдан кетиб қолганлигини, Асилхан уларга ётиш жойини кўрсатганлигини, моғор босган макарон берганлигини, орадан 4 кун ўтганлигини, аммо уларнинг фуқаролик паспортларини рўйхатдан ўтказиб олиб келиб беришмаганлигини, Н.Джуманиязов ҳам келиб хабар олмаганлигини, Асилхон улар билан қулдек муносабатда бўлиб уларни ишлатганлигини, овқат ҳам бир маҳал берилганлигини, гохида 2 кунлаб овқат берилмаган кунлар ҳам бўлганлигини, сўнг улар Хуррамга телефон қилганликларини, Хуррамни турмуш ўртоғи Жанар қулоқ солманглар деганлигини, сўнг улар Асилхонга кетамиз деганларида Аслхон уларга сизларни сотиб олдим деб айтганлигини, Асилхон уйида улар 13 кун ишлаганликларини, 180-200 квадрат иш қилганликларини, Асилхан ўғли Қанат келиб ўлдиртириб юбораман деб қўрқитганлигини, сўнг Хуррамга қийналаётганликларини айтганлигини, сўнг Хуррам келиб фуқароллик паспортларини рўйхатдан ўтказганлигини, бунинг учун у 2000 тенге пул тўлаганлигини, ушбу пулларни ҳам ишлаб тўлаб беришлари кераклигини айтиб, фуқаролик паспорти уни ўзида туришини айтганлигини, улар икки кунлаб овқатланмаган кунлари ҳам бўлганлигини, шунда Асилхонни Жиззахдан кўчиб борган қозоқ миллатига мансуб Диля опа исмли қўшниси одамгарчилик юзасидан уларга овқат бериб турганлигини, сўнг Асилхон уйига Хуррамни хотини Жанар келиб уларга кийимларини йиғиштиришларини ва кетишларини айтганлигини, шу вақт Асилхон келиб қолганлигини ва уни урганлигини, шу вақт Жанар уларга қочиб чиқиб кетишларини айтиб олдинроқ ўзи чиқиб кетганлигини, у Эрданов билан қочиб катта йўлга чиққанида Жанар Шерали исмли бола билан уларни кутиб турган бўлганлигини, улар Жанарга уйга кетамиз деганларида Жанар тўхтанглар бошқа жойда яхши иш бор таклиф қилганлигини, Шерали уларни бошқа қурилиш жойига олиб борганлигини, у ерга борганларида 8 нафар Сурхандарёлик йигитларни кўрганликларини, Хуррам уларга ваъдалар бериб уларни ишонтирганлигини ва ишга юборганлигини, улар Акбедай исмли аёлни уйида бетон қуйиш ишини қилганликларини, улар очиқ жойда тунаганликларини, у ерда улар 6-7 кун ишлаганликларини, шунда полиция ходимлари келиб улардан паспортларини сўраб уларни уриб дўппослаганликларини, шу вақт улар Хуррамга телефон қилганликларини, лекин Хуррам телефонини кўтармаганлигини, уй эгаси Акбедай ҳам бўлмаганлигини, сўнг уй эгаси келиб полициядан уларни олиб қолганлигини ва улар учун 250 тенге тўлаганлигини айтганлигини, бир ҳафта давомида текширув ўтказилишини уларни вақтинча яшириб туриш кераклигини айтишганида, бир одам келиб уларга яширишга рози эканлигини, аммо улар унинг уйида фақат овқат учун ишлашлигини айтиб уларни олиб кетганлигини, ушбу шахс улар билан қулдек муносабатда бўлиб барча ишларни қилдирганлигини, бир маҳал қайнатилган макарон овқати берилганлигини, сўнг Эркин Жанарга телефон қилиб соғлиғим яхши эмаслигини кетишини айтганлигини, сўнг уларни яна Акбедайни уйига бетон қуйишга олиб боришганлигини, сўнг Шерали ва Нурилла келиб, уларни Асилхан ва унинг ўғли Қанат қидираётганлигини, агар ишламасалар уларни Асилхан ва Қанатларга бериб юборишларини айтиб қўрқитишганлигини, сўнг Хуррам уларга фуқаролик паспорти ва йўл кира учун 1.000 тенгедан пул берганлигини, сўнг улар чегарага бориб Ўзбекистонга кириб келганликларини, орадан 5 кун ўтиб, у Эрдановга ишлаган пулларини Н.Джуманиязовдан сўрашини айтганлигини, сўнг Эрданов Н.Джуманиязовга телефон қилганида, Н.Джуманиязов улар қилган ишини Қозоғистонга бориб линейка билан ўлчаб келишини айтиб, турли бахоналар қилиб, улардан яшириниб юрганлигини, сўнг у бу ҳақда Абдулла Тожибой ўғли, яъни А.Мирсоатовга айтганлигини, сўнг А.Мирсоатов уларнинг номидан прокуратурага ариза ёзиб берганлигини, сўнг у ариза билан мурожаат қилганлигини, ушбу жиноятда Ф.Тиллоев ҳам шерик бўлганлигини, сабаби Н.Джуманиязов уларни Қозоғистон Республикасига Хуррамнинг олдига олиб борганида Хуррам Н.Джуманиязовдан Ф.Тиллоев қани деб сўраганлигини, шунда Н.Джуманиязов Хуррамга Ф.Тиллоев қамалиб қолганлигини айтганлигини, шунда Хуррам Н.Джуманиязовга Ф.Тиллоев унга уста ишчиларни юборишини айтиб олдинда 300 АҚШ доллари олганлигини айтганлигини эшитганлигини, ҳақиқатдан ҳам улар Қозокистондан Ўзбекистонга телефон қилганликларини ва уларда бундай имконият бўлганлигини, аммо Асилхан телефон доимий равишда эшитилишини, агар ёмон гапирса уларни ўлдиртириб юборишини айтиб қўрқитганлигини, шу сабабли улар милицияга телефон қилишга қўрққанликларини, Н.Джуманиязовга ҳар сафар телефон қилганларида яхши эшитилмаётганлигини, гоҳида кўчада эканлигини ўзи қайтиб телефон қилишини айтиб, уларни холидан хабар олмаганлигини, Қозоғистон Республикасига ишга боришни Ф.Тиллоев Джуманиязов билан бирга бозорда таклиф қилиб қизиқтирганлигини, Джуманиязов ўзини профсоюз раисиман деб таништирганлигини, шу сабабли улар Н.Джуманиязов ишонтиргани учун ва у ҳимоя қиламан дегани учун унга ишониб Қозоғистонга ишга борганликларини, судланувчилардан унга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириб, уларга нисбатан қонуний жазо чорасини белгилашни сўриб берган кўрсатмаси билан;

Суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган А.Мирсоатов (Абдулло Тожибой ўғли)нинг ҳақиқатдан ҳам Н.Джуманиязов ва Ф.Тиллоевлар билан 2012 йилда танишганлигини, таҳминан 2010 йилдан буён у “Мустакил Мардикорлар Касаба уюшма ташкилотини” ташкил қилмоқчи бўлиб юрганлигини, лекин у шунда бир ўзи бўлганлиги сабабли мазкур ташкилотни ташкил қила олмаганлигини, сўнг у Тиллаев Фахриддин ва Джуманиязов Нураддинлар билан танишганидан кейин уларга мазкур ташкилот тўғрисида гапириб берганлигини, 2012 йилда Мустақил мардикорлар касаба уюшмаси ташкилотини норасмий равишда ташкил қилганлигини, ташкилотга аъзо бўлиб, Джуманиязов Нураддин раис, Тиллаев Фахриддин ташкилот аъзоси (таъсисчи) ва у бўлганлигини, ташкилот уч кишидан иборат бўлганлигини, мазкур ташкилотнинг асосий мақсади Мардикорларнинг ҳуқуқ ва эркинларини ҳимоя қилишдан иборатлигини, сўнг уч киши биргаликда бир кунлик иш билан таъминлаш биржаларига (мардикорлар бозорига) бориб имзо тўплай бошлаганлигини, 2013 йил таҳминан ёз ойларида у Тиллаев Фахриддин ва Джуманиязов Нураддинлар билан кўришганлигини, улар ўзаро гаплашиб ўтиришганлигини, шунда Ф.Тиллаев Қозоғистон Республикасига бориб келганлигини, у ерда у Хуррам исмли хамюрти билан танишганлигини, Хуррам ўз навбатида мардикорларни Қозоғистон Республикасида иш билан таъминлашини ва шу йўл билан бизнес қилиш мумкинлигини, яъни Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига мардикорларни олиб бориб, Хуррам исмли шахсга 300 АҚШ доларидан сотиш мумкинлигини айтганлигини, сўнг Тиллаев Фахриддин мазкур иш билан шуғулланишни Джуманиязов Нураддинга таклиф қилганлигини ва шу ерда мазкур мавзу ёпилганлигини, 2013 йил 22 ноябрь куни унга нотаниш телефон рақамидан ўзини унга Пардаев Фарход деб таништирган бир шахс қўнғироқ қилиб кўришишликни сўраганлигини, сўнг у Ф.Пардаев билан хонадонида кўришганлигини, Пардаев Фарход унинг хонадонига бир ўзи келганлигини ва унга у мардикор бозорда мардикорчилик иши билан шуғулланишлигини, 2013 йил 05 сентябрь куни уни ва таниши Эрданов Эркинни Джуманиязов Нураддин Қозоғистон Республикасига ишга олиб кетганлигини, у ерга кетишдан олдин Н.Джуманиязов уларга яхши даромадли иш, яхши шароитда ва қонуний тартибда ишлашликни айтиб ваъда қилганлигини, сўнг Қозоғистон Республикасига олиб бориб, Хуррам исмли шахсга топширганлигини ва Хуррам уларни бошқа бир шахсларга топшириб юборганлигини, уларни у ерда қийноққа солиб мажбуран меҳнатидан бепул фойдаланганлигини, оҳир оқибат у ердан қочиб келганлигини ва ҳозирда Н.Джуманиязовдан у ерда ишлаб келганлиги учун пулларни ололмаётганлигини маълум қилиб, мазкур масалада ёрдам беришликни сўраганлигини, сўнг у Ф.Пардаевга қаерга ва қандай тартибда ариза билан мурожаат қилишликни тушунтирганлигини, Ф.Пардаев унга бўлиб ўтган воқеа ҳақида гапириб берганидан сўнгина илгари Ф.Тиллаев Н.Джуманиязовга таклиф қилган бизнес ишини, яъни одамларни Қозоғистон Республикасига сотаётганлиги билганлигини, ундан олдин у мазкур “бизнес” ҳақида аниқ бир маълумотга эга эмаслигини, бундан ташқари Ф.Тиллаев унга Қозоғистон Республикасига бир неча марта бориб келганлигини ҳам айтганлигини, лекин нима сабабдан у ерга борганлигини айтмаганлигини билдириб берган кўрсатмаси билан;

Шунингдек, Н.Джуманиязов ва Ф.Тиллоевларнинг содир этилган жиноятдаги айблари жабрланувчиларнинг Ф.Джуманиёзов ва Ф.Тиллоевларга нисбатан қонуний чора кўриш ҳақидаги ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари, жиноят ишини бир қисмини ажратиш тўғрисидаги қарори ҳамда тергов даврида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.

Суд, судланувчи Н.Джуманиязов ва Ф.Тиллоевларни жиноий ҳаракатларига юридик баҳо бериб, қуйидаги хулосага келди:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги “Одам савдосига оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарори 2-бандида «Жиноят кодекси 135-моддаси биринчи қисми диспозицияси мазмунига кўра одам савдоси деганда одамни олиш-сотиш ёки одамни эксплуатация қилиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш тушунилади;

3-бандида “Олди-сотди тариқасидаги одам савдоси одамнинг бир шахс томонидан бошқасига пул, бошқа моддий қимматликлар (мулк), мулкий характердаги хизматлар, мулкий ёки пул шаклидаги қарздан воз кечиш ва ҳ.к.лар сифатидаги ҳақ эвазига берилиши тўғрисида ёзма ёки оғзаки битим тузилишини назарда тутади. Бундай кўринишдаги одам савдосида одам қандай мақсадларда сотиб олинганлиги (сотилганлиги) ҳуқуқий аҳамият касб этмайди.

4-бандида «Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, олиш-сотиш тариқасидаги одам савдосидан фарқли равишда, ЖК 135-моддасида назарда тутилган бошқа барча ҳоллар (ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш, қабул қилиш) да жиноий жавобгарлик юзага келишининг зарур шарти одамни эксплуатация қилишга қаратилган мақсад мавжудлиги ҳисобланади.

Одам меҳнати ва хизматларидан меҳнат, фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ (масалан, қурилиш ёки маиший пудрат, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, йўловчи ва юк ташиш, транспорт экспедицияси ва ҳ.к. шартномалар бўйича) фойдаланилган барча ҳолларда одам эксплуатацияси мавжуд бўлмайди. Бундай ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаслик билан боғлиқ низолар фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида ҳал этилиши керак».

6-бандида «Одам савдосига оид ишларни тергов қилиш ёки кўришда тергов органлари ва судлар қуйидаги тушунчаларни аниқ фарқлашлари лозим:

ёллаш деганда эксплуатация қилиш мақсадида одамни бирор бир фаолият билан шуғулланишга жалб этишга қаратилган фаолият (эксплуатация объектини қидириш, тўплаш, у билан музокара юритиш ва ҳ.к) тушунилади,

топшириш – одамни бошқа шахсга эксплуатация қилиш мақсадида жисмоний тарзда беришда ифодаланади; яшириш – жабрланувчини ҳокимият вакилларидан, қариндошларидан ёки унинг тақдиридан манфаатдор бошқа шахслардан ҳар қандай жойда хуфия сақлашда ифодаланади;

қабул қилиш – одамни ўз мақсадларида эксплуатация қилиш учун эгаликка олиш (масалан, ҳадя тариқасида, вақтинча текин фойдаланиш учун ёки қарз эвазига ва ҳ.к.) ни англатади, одамни сотиб олиш ҳоллари бундан мустасно;

11-бандида «Тушунтирилсинки, ЖК 135-моддаси иккинчи қисми «з» бандида назарда гучилган жиноятни содир этишда айбдор жабрланувчини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ёки унинг ҳудудига Давлат чегараси орқали (қонуний ёки қонунга хилоф тарзда) ташийди ёки бошқа тарзда ўтказади ёхуд шахсни унинг эркига зид равишда хорижий давлат ҳудудида ушлаб туради» деб белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги 21-сонли «Гиёҳвандлих воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида» ги Қарорининг 3-бандида «Жиноят кодекси 29-моддасининг 4-қисмига биноан уюшган гуруҳ деб иккн ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши тушунилади.

Жиноий гуруҳни уюшган деб квалификация қилиш учун асосий мезон тариқасида, масалан, гуруҳнинг барқарорлигини, унда ташкилотчининг бўлишини, одатда, бир неча жиноятни содир этиш мақсадида тузилганлигини, жиноятни амалга ошириш режаси ва йўл-йўриғи ишланганлигини. ҳар бир иштирокчи ўртасида вазифалар тақсимланганлигини, техника билан таъминланганлигини, жиноятни яшириш чоралари кўрилганлигини, умумий интизомга ва жиноий гуруҳ ташкилотчисининг кўрсатмаларига итоат қилинишини ва шу кабиларни ҳисобга олиш лозим» деб кўрсатилган.

Суд юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, судланувчи Н.Джуманиязов ва Ф.Тиллоевларнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 3-қисмининг «г» банди, яъни «Одам савдоси, яъни уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб, одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш» аломатлари билан тўғри малакаланган деб ҳисоблайди.

Суд, Н.Джуманиязовга жазо белгилашда унинг айбига қисман иқрорлигини, унинг нафақа ёшида эканлигини, муқаддам судланмаганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жиноят ғараз ва паст ниятларда, уюшган гуруҳ томонидан содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолайди.

Суд, Ф.Тиллоевга жазо белгилашда унинг оилалик эканлигини қарамоғида икки нафар фарзандлари борлигини, муқаддам судланмаганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жиноят ғараз ва паст ниятларда, уюшган гуруҳ томонидан содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолайди.

Суд, судланувчи Н.Джуманиязовга жазо тури ва миқдорини тайинлашда, у томонидан содир этилган жиноят, яъни одам савдоси, жамият фаровонлиги ва инсонлар ҳаёти ва соғлиғига жиддий таҳдид солишлиги, мазкур турдаги жиноятлар оқибатида инсонлар соғлиғига шикаст етаётганлигини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида назарда тутилган «Инсонпарварлик», ЖК нинг 8-моддасида назарда тутилган «Одиллик» принципларига ҳамда юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленум қарори талабларига риоя қилган ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 50-моддаси 6-қисми талабларидан келиб чиққан ҳолда у айбли деб топилган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлаб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 57 ва 72-моддаларини қўлламасликни лозим топади.

Суд, судланувчи Ф.Тиллоевга жазо тури ва миқдорини тайинлашда, у томонидан содир этилган жиноят, яъни одам савдоси, жамият фаровонлиги ва инсонлар ҳаёти ва соғлиғига жиддий тахдид солаётганлигини, мазкур турдаги жиноятлар оқибатида инсонлар соғлиғига шикаст етаётганлигини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 7-моддасида назарда тутилган «Инсонпарварлик», ЖК нинг 8-моддасида назарда тутилган «Одиллик» принципларига ҳамда юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленум қарори талабларига риоя қилган ҳолда, унга нисбатан у айбли деб топилган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлаб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 57 ва 72-моддаларини қўлламасликни лозим топади.

Шунингдек, суд иш юзасидан манфаатдор томонларга етказилган модлий ва маънавий зарарни ундириш бўйича фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтиришни лозим топади.

Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига асосан суд,

ҲУКМ ҚИЛАДИ:

Джуманиязов Нураддин Реимбергенович Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 3-қисмининг «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин ва унга ушбу модда билан 9 (тўққиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Н.Джуманиязовнинг 2013 йилнинг 19 декабрдан 2013 йилнинг 23 декабргача қадар дастлабки қамоқда сақланган ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, ушбу муддат жазо муддатидан чегириб ташлансин.
Н.Джуманиязовга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрь кунидаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўгрисида»ги Қарорининг 7-банди «а» кичик банди тадбиқ этилиб, тайинланган жазо муддати учдан бир қисмига қисқартирилсин.
Жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 02.01.2014 йилдан бошлаб ҳисоблансин.
Н.Джуманиязовга танланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.

Тиллоев Фахриддин Хабибуллоевич Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 3-қисмининг «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин ва унга ушбу модда билан 10 (ўн) йилу 8 (саккиз) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ф.Тиллоевга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрь кунидаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллигй муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарорининг 7-банди «б» кичик банди тадбиқ этилиб, тайинланган жазо муддати тўртдан бир қисмига қисқартирилсин.
Жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 02.01.2014 йилдан бошлаб ҳисоблансин.
Ф.Тиллоевга танланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қоддирилсин.

Манфаатдор томонларга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш бўйича фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин.

Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида, судланувчилар эса ҳукм нусхасини олгандан сўнг шу муддат ичида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман суди орқали жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига аппеляция тартибида, 10 кунлик муддат ўтганидан сўнг эса кассация тартибида протест ёки шикоят келтиришлари мумкин.

Раислик қилувчи: имзо
Халқ маслаҳатчилари: имзо
Нусхаси аслига тўғри, судья:

sud-hukmi-01sud-hukni-02sud-hukmi-03