Амалсизлик

Амалсизлик
19 views
15 March 2014 - 14:12

xayrullo-hamidov

… Баъзилар ёшликни ғанимат билиб,
Илм ўргандилар, китоб кўрдилар.
Амалга келганда бепарво бўлиб,
Олган илмларин четга сурдилар.

Бундайлар ойдин ва тўлишган кунда
Кўзни боғлаб, тунни тутган кабидир.
Бу худдики ерни ҳайдабон, унга
Уруғ сепмай, мева кутган кабидир.

… Ниятим – кўпларга ибратли бўлиб,
Тутмоқчи бўлгандим нурли бир ҳикмат.
Бўла олмаганим ибрат ҳеч кимга
Эҳтимол, кимгадир энг катта ибрат.

Хайрулло Ҳамидов