Мамадали Маҳмудов “Бу тоғлар – Улуғ тоғлар” романи (16)

Мамадали Маҳмудов “Бу тоғлар – Улуғ тоғлар” романи (16)
195 views
16 March 2014 - 12:36

evril turon bu tog`lar(давоми)

20
– Ҳозир, ота. – Аҳмадбек ўрнидан турмасдан тепасидаги токчага ўнг қўлини чўзди, бир шиша усмонли турк рақиси билан иккита мовий рангли пиёла олди. Кейин у шишанинг оғзини авайлаб очди, пиёлаларга қуйди ва бир пиёлани отасига узатди.
– Ўғиллик бўлганинг учун ичамиз!
Ичишди.
– Ўткир экан! – деди Юсуфбек юзларини буриштирган ҳолда оғзига аччиқ – чучук соларкан, – даражаси қандоқ?
– Қирқ беш… Атайлаб Сизга олиб келдим.
– Раҳмат. Яна қуй.
Аҳмадбек отасининг пиёласига рақи қуйди.
– Ўзингга ҳам қуй.
– Энди, менга…
– Қуй! – Юсуфбек ўғлининг сўзини бўлди. – Тўлдириб қуй. Кейин, майли…
Аҳмадбек ўзининг пиёласига ҳам рақи қуйди. Шиша бўшади.
– Омон – эсон юз кўришганимиз учун ичамиз, ўғлим.
Ичишди.
Иштаҳа билан овқатланишга киришишди. Аҳмадбек яна бир шишанинг оғзини очди. Кўп ўтмай, у ҳам охирлаб қолди. Юсуфбек қип – қизил кўзларини ўғлига қадаб, ундан сўради:
– Хўш, ўғлим, у ёқларда нарх – наво қандоқ? Унинг сўзлари тетик, мастлиги сезилмас эди. Аҳмадбек қўлини оқ сочиққа артиб, отасига майин боқди ва:
– Шу ердагидай, деса бўлади, – деди. Кейин бир пас ўйланиб тургач, қўшимча қилди, – ҳар қалай оддий халқнинг аҳволи оғирроқ.
– Ҳим… Хўш, улар биздаги инқилоб ҳақида қандоқ фикрдалар?
– Хусусан бойлар, тўғрироғи, кўпчилик бойлар ёмон фикрдалар.
– Нечун?
– Улар “Энди, Туркистон талон – талож бўлади”, деб айтишаяпти.
– Тўғри айтишади – Юсуфбек лагандаги сўннги этни олиб, оғзига солди.
– Менимча нотўғри, ота.
– Нега? – Юсуфбек қовоғини уйди.
– Чунки инқилоб ҳаммага тенглик олиб келади.
– Пул билан миллатлар бор жойда тенглик бўлмайди, ўғлим. Шуни билки, бегона миллат, айниқса дини, эътиқоди бошқа миллат бизга сира холис бўлмайди.
– Ота, сизга шундоқ туюлаётган бўлиши мумкин – деди сокин оҳангда Аҳмадбек. – Лекин ота, менга ижозат беринг ўз фикримни айтай. Ўрис халқи бизга Оврўпа маданияти билан саноатини олиб кираяпти. Буни лоақал Фарғона, Тошкан, Бухоро, Урганч каби шаҳарларда очилган завод, фабрика, мактаблар мисолларидан ҳам билса бўлади.

Юсуфбекнинг қонга тўлган кўзлари қисилди, хазон тусига кирган юзлари билан лабларига оғули табассум ёйилди. У чап қўли билан ияги охиригача осилиб тушган мўйловини аста, аммо асабий бураб энди гапиришга оғиз жуфтлаган эди, хонага Сорагунг кириб келди. Унинг ўнг қўлида чойдиш, чап қўлида дастжўй, елкасида яшил сочиқ бор эди. Юсуфбек ўғлига ҳўмрайиб қараб қўйди – да, тергига одатдагидай фотиҳа ўқиди:
– Кўп берсин, кетмас давлат берсин, омин! – У кафтларини юзига тортди. Аҳмадбек билан Сорагунг ҳам.
Сорагунг ота – боланинг олдига дастжўй қўйиб, қўлларига мис идишда илиқ сув қуйди. Ота – бола қўлларини сочиққа артишди. Сорагунг тергини тартибга келтирди. Сунг бирин – кетин сочиқ, идиш, товоқларни ташқарига олиб чиқиб кетди.

Шундан кейин Юсуфбек заҳарли табассум билан ўғлига тикилди ва юмшоқ оҳангда гапиришга тушди:
– Сенинг гапинг Фарғоналик бир деҳқоннинг: “Менга ким хўжайин бўлсаям барибир, қорним тўйса бас”, деган сўзига ўхшайди. Ахир, сен, ундоқ авом эмассан – ку. Умрида итга ҳам, битга ҳам ялиниб яшайдиган кишилардан ҳазар қилишинг лозим. Сенга айтсам, ўзбек халқи ўлгудай содда, ўлгудай тупори халқ. Шу соддалиги, тўпорилиги ўзининг бошига етди. Қизиллар тузоғига илинди.
– Ўрислар ўша хонлардан, беклардан яхшироқ. Лелиннинг тинчлик ҳақидаги декретига қаранг, унда бир халқ бошқа бир халқнинг эзишини қоралаган, ҳамма миллатни тинч – тотув яшашга чақирган. Бизнинг элимизга шу керак – да. Халқимиз ўқисин, илим олсин. Бусиз ўзини, дунёни таниши қийин.
– Мен сени Туркияда Туркчи бўлишга ўқитганман. Коммунистликкамас! Сен эса!.. – Юсуфбек ғазаб отига минганини сездирмаслик учун бироз тин олди. Сўнг яна қаҳрли, қатъий овозда гапида давом этди:
– Унутма!
Шўронинг мақсади битта: Бизнинг ер ости, усти бойлигимизни ўмариш. Бунга сохта сиёсат, ширин сўз, пуч ваъдалар билан эришмоқчи. Бир пайтлари дунёни титратган Туркистоннинг бундоқ аҳволга тушиб қолганига ачинаман. Хон билан бекларга келсак, улар ёмон бўлсаям ўзимизники эди.
– “Ўзимиздан чиққан балога, қайга борай давога”, деган мақол бор, ота. Ана шу хонлар сабабли дунёдан, дунё илм – фани ва маданиятидан узилиб қолганмиз. Ҳар соҳада Оврўпадан, Америкадан юз йиллар орқада қолиб кетганмиз. Уччала хон ҳам элга рўшнолик бермади. Қайтага халқни асрлар бўйи зулматда сақлаб келди, унинг мулкини эса ўзиники қилиб олди.
– Оврўпа билан Америка ҳақидаги фикринга қўшиламан. Биз инглиз, француз, олмонлардан кўп нарсани ўргансак бўлади. Лекин ўрисданмас.
– Нимага ота?
– Ўриснинг ўзи Оврўпадан ўрганиб одам бўлаяпти.
Аҳмадбек отасининг аёвсиз феълини билса ҳам, шу зум ўзини тутиб туролмади:
– Янглишманг, ота, – деб юборди беихтиёр.
Юсуфбек ўз ҳақлигини билса, бунга қарши кимдир, у ёшми, қондошми, айросиз, уни аяб ўтирмасди:
– Ҳали сен менинг юзимга оёқ босадиган бўлиб қолдингми? – деди бўғилиб.
Аҳмадбек отасининг овози юмшаганидан ғазаби қайнай бошлаганини сезди ва шунга чекинишга мажбур бўлди:
– Мени кечиринг ота, – деди синиқ овозда.
Юсуфбек шаштидан хиёл тушди. Шундоқ бўлса ҳам ижирғаниб хириллади:
– Сени чиндан ҳам усмонли турк коммунистлари захарлашибди. Агар сен бу хато йўлдан қайтмасанг, Қиличбек бобонг гўрида тик туради. Мен ҳам сени “ўғлим” деб аяб ўтирмайман!
– Ота, Сиз мени бошқаларнинг фикрларини ҳам қадрлашга ўргатгансиз.
– Бу кесатиқми?
– Йўқ.
– Мен билан очиқ сўзлаш. Биласан, қитмир гапни жиним суймайди. Қитмир одамни янада…
– Ота, Сиз мени тўғри тушунинг.
– Чунки сен: “Агар душман ҳақ бўлса, уни тан ол” деган сўзимни атайлаб бузиб, ўзингдан қўшиб айтаяпсан. Коммунистлар сени издан чиқарган кўринади.
Шу лаҳза Сорагунг хонага бир зангори чойнак кўк чой билан бодом гулли иккита пиёла олиб кирди. Ва оний тезлик- да ота – бола ўртасида гап қочганини сезди. Чунки Юсуф- бекнинг юзи қизарган, кўзи қонга тўлган, Аҳмадбекнинг эса рангида – ранг қолмаган эди. Шунга у чойнак – пиёлаларни Аҳмадбекнинг олдига кўя солиб, ташқарига йўналди.
Аҳмадбек пиёлага чой қуйиб отасига узатаркан, ушбу гапни айтишга ўзида куч тополди:
– Ота, Сиз мени болалигимдан мустақил фикрлашимни, мустақил одам бўлишимни истаб келгансиз, тўғрими?
– Давом эт.
– Бу ҳақда кўп ўгутлар қилгансиз ҳам.
– Эзмаланма, мақсадга кўч.
– Дунёдаги ҳар бир онгли киши каби менинг ҳам ўз қарашим, ўз танлаган йўлим бор. Этиқод пайтава эмас – ки, у ҳар куни алмаштарилса…
– Юсуфбек тутоқиб кетди. Хонтага чапақай қўли билан урди. Ноз – неъматлар сочилди, чойнак ағдарилди, пиёлалар учди. Ва у ваҳшат ичра қичқирди:
– Сотқин!!!
Аҳмадбек отасининг ёвуз бир қиёфага киргани, кўзлари йўлбарсникидек совуқ чақнагани, лаблари қалтираётганию сўл қўли ханжарига яқинлашганини кўрди. У бошига туйқис муз тушган кимсадек қўрқиб, довдираб қолди. Ва сўнг ўзи сезмаган ҳолда чалкаша – чалкаша ташқарига қочди. Шундагина Юсуфбек ўзига келди.
– Астағфуруллоҳ – Астағфуриллоҳ! – Дея ханжар сопидан кўлини тортди, – Астағфуриллоҳ!.. Астағфуриллоҳ!..
У бироз ҳовуридан тушгач, турк рақисини шиша билан кўтариб ичди ва яна ўша сўзни такрорлади:
– Астағфуруллоҳ!..
Юсуфбек ўзини қўлга олди. Ўғлидан совуса ҳам, бир нима ногоҳ эсига тушдию уни ойнадан чақирди.
– Аҳмат!
У бош эгиб, қўрқиб хонага кирди. Юсуфбек ғижиниш аралаш босиқлик билан ундан сўради:
– Ҳозир таътил эмас шекилли, сенга қандоқ жавоб беришди?
Аҳмадбек инқилобни ёқлагани… учун мадрасадан четлатилганини айтишга қўрқди. Ахир, одам ҳар вақт ҳам чин гапириб яшай олмайди – ку. Баъзан рост сўзласа, ўзига зарар қилади. Ҳатто бошидан айрилади. Шу боисдан одам, айрим пайтда ёлғон гапиришга, чекинишга, ҳатто ҳийла ишлатишга мажбур бўлади.
Шунга у юқоридаги саволга олдиндан жавоб ҳозирлаб қўйган эди, айтди:
– Мадрасадан кетдим, ота.
– Нечун?!
– Қишлоғимизни соғиндим… Бола – чақам билан кўчиб келмоқчиман. Шунга пул зарур бўлиб қолди. Пича қарзимиз ҳам бор…
Юсуфбек ўйланиб қолди: “Кўчиб келгани яхшими ё келма- гани? Кўчиб келмагани яхши. Шўрога ўтиб номимни булғайди.

Менимча, уни мадрасадан ҳайдашган. Тангрига ёт, туркка ёт мафкура учун… Кўчиб келмаса, у ёқда хор бўлади. Қамалиши ҳам, отилиши ҳам мумкин… Йўқ, кўчиб келгани маъқул. Мен кетсам… Мол – мулкка қарайди.
– Дуруст. Кўчиб келавер. Фақат шўрога қўшилмасликка сўз бер.
Аҳмадбек қафасдаги какликдек сиқилиб турганди, отасининг жавобидан енгил тортди:
– Раҳмат, ота, – деди у ва бирпас иккиланиб тургач, кўнглидагини айтди, – кўчиб келганимиздан кейин ота, бу ерда мактаб очаман, болаларни ўқитаман. Дунёвий усулда…
– Яна?..
– Хотиржам бўлинг, ота, шўродан четда юраман, – у ёлғонни сўқди.
– Тангрининг олдида сўз берасанми?
– Ҳа… Унинг овози қалтираб. Ишончсиз чиқди.
Юсуфбек буни сезди. Сездию ўзича: “Мен унга ишонмаётганим учун, у ҳаяжонланаётгани учун менга шундай туюлаётгандир – да” деб ўйлади. Аммо кўнглида иккиланиш уруғи ҳам барг ёзгандай бўлди. Шунга қарамай ўғлига розилик берди:
– Дуруст, мен сенга ишонгандайман… Тунда қишлоққа бор, оғил остига бир хум олтин кўмилган. Уни олиб кел. Шундан ўзингаям оласан. Буни ҳеч ким сезмасин. Анави қони бузуқ Гавҳар ҳам…
– Хўп, ота.
Аҳмадбек хумни саҳар чоғи олиб келди. Бу пайтда Юсуфбек ҳовлини кесиб ўтган ариқ сувини бошқа ёққа йиқиб, чуқур қазиётган эди.
– Ҳеч ким сезмадими? – Сўради у ўғлига синчковлик билан боқиб.
– Опам… – Аҳмадбек Гавҳархонимни “опа” дер эди.
– Жодугар – да… Чакки бўпти. Хотин билган сир, сир бўлиб қолмайди.
Ҳа, майли, энди буни тузатиб бўлмайди. Ачиниш бефой- да. – Юсуфбек чарчоқдан, танасидаги оғриқдан хириллаб йўталди, – бу ерга тилла кўмганимизни одам – ку, одам, шайтонам билмайди.
– Пухта ўйлабсиз, – Аҳмадбек отасининг ой шуъласидан қорайиб, яшариб кўринаётган юзига мамнун боқди.
Олдин ҳам айтганимдай Юсуфбек ошиқча мақтовни хуш кўрмасди. У: “Ҳар қандай мақтов тагида таъма, шумликлар ётади” деб ўйларди. Шунинг учун у қовоғини уйиб, ўғлига но- рози қиёфада қаради. Аҳмадбек беғубор жилмайиб турарди. Юсуфбек унга етарли миқдорда олтин берди.
Тонг бўзарганда тагига хум тўла олтин кўмилган ариқ тўлиб оқмоқда эди. Юсуфбек сал дармонга киргунча уни шу ерда сақлаш ниятида эди, холос.

(давоми бор)

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi