“Ватандош”: Қирим кимники?

“Ватандош”: Қирим кимники?
124 views
18 March 2014 - 13:57

tatarlar1-700x357Қримда дунёнинг аксари тан олмаган референдум бўлиб ўтди. Оммавий ахборот воситалари тарқатган илк хабарларга кўра, унда овоз берганларнинг 93 фоиздан зиёди Қримнинг Россияга қўшилишини ёқлаган.

Намойишчилар ғолиб келиб, Киев майдончилар қўлига ўтгандан бери Қрим дунё нигоҳи марказида.

Воқеалар ривожига назар

Шу пайтгача Украинанинг мухтор республикаси бўлиб келган Қрим парламенти, Киев сиёсий таназзулга юз тутгач, кутилмаганда Россияга қўшилиш даъвоси билан чиқди. Кремл бу ташаббусга қучоғини очиб, ҳатто Украинага қўшин киритиш борасида Парламентнинг “оқ фотиҳа”сини ҳам олди.

Россия даъвосига кўра, Қрим азалдан русларнинг ери бўлган. Тарихчилар унинг собиқ Совет иттифоқи даврида Хрушёв томонидан 1954 йилда Украинага тортиқ қилиб юборилганини айтади. Шу боис кўплаб россияликлар ва уларнинг тарафдорлари учун Қримнинг Россияга қўшилиши тарихий адолатнинг қайта тикланишидир.

Бунга қарама-қарши тарафда Украина ва Ғарб дунёси турибди. Улар Россия ҳаракатини очиқ агрессия дея баҳоламоқда. Уларга кўра, халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан, рус кучлари суверен Украина ҳудудини ноқонуний эгаллаб турибди.

Қрим кимники?

Қрим аслида кимники? Унинг Россияга қўшилиши, тарихий нуқтаи назардан, Москва учун йўқотилган ҳудуднинг қайта қўлга киритилиши бўладими ёки Украина ҳудудининг босқинчилик йўли билан тортиб олиниши?

Вазиятни тарихий адолат тамойили билан ўлчайдиган бўлсак, Қрим Украинаники ҳам эмас, Россияники ҳам эмас. Қрим асрлардан бери бу масканни ватан тутган маҳаллий халқ – Қрим татарларининг ери. Улар бир пайтлар Чор Россияси босқинига қадар ўз мустақил давлатларига ҳам эга бўлган. Бу ўлкада бугун кўпчиликни ташкил этувчи руслар ҳам, украинлар ҳам, қўпол қилиб айтганда, келгиндилардир.

Демак, Қримни Россияга бой бераётган Украина эмас, балки яна ўша Қрим татарларидир.

Қрим устида кетаётган сиёсий ўйинлардаги энг катта хато шундаки, на Ғарб ва на Россия Қрим халқи билан ҳисоблашишни истаяпти. Бугун сон жиҳатидан ўлкада озчилик элатга айланиб улгурган Қрим татарлари референдум каби кўпчиликнинг хоҳиши устун кўриладиган тадбирларда ютқазиши аниқ.

Бу ерда уларнинг Украина ва Россиядан қай бирини танлаши кераклиги ҳақида ақл ўргатиш фикридан йироқмиз. Аммо шуни таъкидламоқчимизки, Қрим тақдирини ҳал қиладиган ҳар қандай сиёсий қарор маҳаллий татарлар иштирокисиз ва розилигисиз амалга оширилмаслиги керак.

Қувғиндаги юрт

Энг кўп йўқотиш яна татарларнинг зиммасига тушяпти, деб бежиз айтмадик. Чунки бу шўрлик халқнинг адолатсизликка юз тутиши илк бор рўй бераётгани йўқ.

tatarlar2Қаттоллиги тарихга қонли сиёҳ билан битилган Сталин II Жаҳон уруши даврида Қрим татарларини хоинликда айблаб ёппасига Марказий Осиёга сургун қилади. Қрим татарлари тарихини ўрганган америкалик олима Инжи Боуман қувғин лаҳзаларини шундай ёдга олади:

“Тонг соат 3-4 ларда 30 минг аскар Қрим татарларини кўчириш учун сафарбар этилди. Улар эшик қоқиб, ҳар бир одамга тайёрланиш учун 15-20 дақиқа вақт берди. Эркакларнинг деярли барчаси фронтда эди. Уйда, асосан, аёллар ва ёш болалар бўлган…”

Инжи Боуманнинг айтишича, Қрим татарларининг 45 фоизи кўчиш пайтида ва қувғиннинг дастлабки уч йилида ҳалок бўлган.

Қримликлар бизнинг ватандошларимиздир

Сталин амри билан 1944 йил Ўзбекистонга сургун қилинган Қрим татарларининг кўпи тарихий ватанларини қайта кўрмай ўлиб кетди. Кейинги авлодлар эса Ўзбекистонда туғилиб ўсди. Бугун тарихий ватанига қайтган Қрим татарларининг аксари Ўзбекистонни иккинчи, айримлари ҳатто биринчи ватани деб билади. Қрим татарлари миллий ҳаракатининг етакчиси Мустафо Жамил ҳам Ўзбекистонда улғайган. Бу ерга келганида у 6 ойлик чақалоқ эди.

Айни пайтда Ўзбекистонда ҳануз истиқомат қилаётган қримликлар сони 200 мингга яқин. Демак, улар том маънода бизнинг ватандошларимиздир.

Ўзбекистон Қримга бефарқ бўлиши мумкин эмас

Қрим татарлари яқин-яқингача қўни-қўшниларимиз, қариндош-уруғларимиз эди. Совет иттифоқи парчалангач, бу халқ ота-боболари қабри ётган ерларга қайтиб кетишни қасд этди ва натижада аксарияти Ўзбекистонни тарк этди.

Улар ўзбекчани яхши билади, Ўзбекистонни қўмсайди ва уни ўз ватанидек соғинади. Шу боис нафақат инсонийлик ва адолат нуқтаи назаридан, балки қардош, қондош ва ватандош халқ бўлгани учун ҳам Қрим татарлари тақдирига бефарқ қарашга бизнинг ҳаққимиз йўқ.

Демак, Қримда юз бераётган ҳақсизликка нисбатан сукут сақлаш, айниқса, биз учун энг номуносиб иш. Адолатсизликка қарши ўз сўзимизни айтишимиз лозим. Бу расмий баёнотларда ҳам, халқ сўзида ҳам ўз ифодасини топсин.

Беҳзод Мамадалиев

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi