Бошқирдистонда она-болани ўлдирган ўзбек йигити 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Бошқирдистонда она-болани ўлдирган ўзбек йигити 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди
27 views
19 March 2014 - 14:38

bloody-shower-curtain-kn8vrБошқирдистон Олий суди Ўзбекистон Республикаси фуқароси Мирхон Маҳмудовга нисбатан очилган жиноий ишни кўриб чиқди ва 19 март куни иш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарди. Мирхон Маҳмудов Бошқирдистоннинг Элшей тумани Раевка қишлоғида истиқомат қилувчи аёл ва унинг вояга етмаган фарзандини ўлдирганликда айбланади.

Иш мазмуни қуйидагича: 2013 йилнинг март ойида 29 ёшли Ўзбекистонлик мардикор йигитни хонадоши кўчага ҳайдаб юборади. Уйсиз қолган Маҳмудов “Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги таниши, Раевка қишлоғида яшовчи ёш аёлдан унинг уйида тунашни илтимос қилади.

Тунда эса аёлнинг тилла тақинчоқларини ўғирлашни режалаштиради ва ухлаб ётган аёлнинг бошига дазмол билан уради. Кейин шовқиндан уйғониб кетган аёлнинг уч ёшли чақалоғининг ҳам бошига дазмол билан уради. Ўз жиноятини яшириш мақсадида Маҳмудов ҳушсиз ётган она ва болани ертўлага олиб тушади ва ошхона пичоғи билан уларни бўғизлаб ташлайди. Шундан сўнг, қимматбаҳо буюмлар, ноутбук ва мобил телефонни олган Маҳмудов жиноят жойидан яширинади.

Қимматбаҳо буюмларни яхшигина нарха пуллаган айбланувчи миграция қонунчилигини бузанлиги учун илгари ўзига нисбатан солинган маъмурий жарималарни тўлайди ва Ўзбекистонга кетиш учун поездга чипта сотиб олади. Суд жараёнида судланувчи ўз айбини тан олмаган. Бироқ суд Маҳмудовни содир қилинган мудҳиш жиноятда айбдор деб топди ва қаттиқ режимдаги колонияда ўташ учун 24 йил озодликдан маҳрум қилди. Суд ҳукми ҳали кучга кирганича йўқ.

ЎХҲ хабар маркази