Қабрдан Мактуб

Қабрдан Мактуб
233 views
20 March 2014 - 12:25

01

Қабрдан бир мактуб олдик ёронлар,
Унда қизиқ сўзлар битмишлар буткул:
«Бу дунё биз учун асли имтиҳон,
Ундан омон чиқмак эрур хўп мушкул.

Одамлар иймонсиз не топсалар ҳам
Биз ётган даргоҳда қиймати йўқдир.
Аллоҳнинг йўлида тиккан бўлса жон,
Кўнгли ана ўша инсоннинг тўқдир.

Фарзандин тарбия қила олмаган
Оталар қабрда дод-вой солмишлар.
Дунёнинг энг тотли неъматин бериб,
Унинг ҳаққига зор йиғлаб қолмишлар.

Дуо илинжида кўзлар заъфарон,
Ўтган-кетган жонга ҳалак ётибмиз.
Ҳаёти дунёда қиёмат йўқ, деб
Ҳаддан ошибмиз ва ғафлат қотибмиз.

Тинмасдан ғийбатга ружу қўйганда,
Биров индамабди, тинч бўлгин, дея.
Миш-мишлар устуни тўлдирилганда
Шайтонлар тусламиш турли қофия.

Биз пайқай олмадик Аллоҳнинг изнин,
Ўлим фариштаси келгач, бўлди кеч.
Озгина иймондан таҳсил олгандик,
Бугун ўшал кунлар биз учун соғинч.

Ёдимда, Қуръондан бир ҳарф ўқиб,
Ўзимни бахтиёр билгандим тенгсиз.
Қанийди,ўшал кун айланса тинмай,
Айланса, айланса, айланса сўнгсиз!..

Қуръон ўқиб тинмай, йиғлайверсаму,
Кўзимнинг ёшига чўмилса дунё.
Умримнинг аламли йиллари келиб,
Жой тополмай кетса, гўёки рўё…

Қанийди, дунёда фақат ибодат
Ва фақат тоатга белим боғласам.
Ислом, деб бошимни кундага қўйиб,
Иймон, деб қалбимни ўтда доғласам.

Қанийди, қанийди, қанийди, дўстлар,
Озгина бир фурсат берилса эди,
Мен шунинг барчасин Аллоҳ йўлига
Сарфлаб юборардим, бўлмайин кети…»

Шундай мактубдан сўнг ўзгарди дерсиз,
Бизнинг телба ҳаёт, бирдан, дафъатан?!
Қаттиқ адашасиз, чунки мактубнинг
Муҳри келган пайтда эскирган екан…

Хайрулло Ҳамидов

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi