Ўзбекистонда 1 апрелдан газ қимматлашади

Ўзбекистонда 1 апрелдан газ қимматлашади
18 views
21 March 2014 - 14:42

1365106339_gazЎзбекистонда 2014 йилнинг 1 апрелидан бошлаб аҳолига етказиб бериладиган табиий газ учун янги нархлар ўрнатилади. “Ўзбекнефтегаз”  расмий сайтида ёзилишича, мазкур чакана нархлари Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги томонидан 2014 йилнинг 17 мартида тасдиқланган бўлиб, 2013 йилнинг 16 сентябрида тасдиқланган эски тарифлар ўрнига амалга киритилади.

Янги тарифларга кўра кейинги ойдан бошлаб ҳисоблагич мавжуд бўлган ҳолатда табиий газ нархи 1 кубометр учун ҳозирги 151,74 сўм ўрнига 165,24 сўмни ташкил қилади. (ўсиш – 8,9%).

Ҳисоблагич ўрнатилмаган ҳолатда овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун ишлатиладиган табиий газнинг 10 кубометри учун ҳозирги 2624,15 сўм ўрнига 2857,65 сўмни ташкил қилади.

Иситиш учун ишлатиладиган газнинг 10 кубометри учун нархлар эса 1216,95 сўмдан 1325,25 сўмга оширилади.

Табиий газ тарифлари охирги маротаба 2013 йилнинг октябрь ойидан бошлаб 8,5% га оширилганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб табиий газ тарифлари билан бир қаторда электр энергияси, совуқ сув ҳамда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти учун тарифлар ҳам оширилиши маълум қилинган.

ЎХҲ хабар маркази