Юртим манзаралари

Юртим манзаралари
173 views
22 March 2014 - 21:39

Очиқ осмон остидаги шахар
Ҳайрат – янгиликнинг ибтидоси. Дунёда неки ўзгариш, янгиланиш бор, бари ҳайрат сабаб. У қачон туғилади? Жавоби жуда оддий. Кутмаганингда. Билмаганингда. Сезмаганингда. Ҳайрат қандай пайдо бўлади? Жавоби янада оддий. Кўрганингда. Билганингда. Кўзларингга ишонмаганингда.

Бундан 2500 йил олдин заминимиз сарҳадларида вужудга келган қадим Хива шаҳридаги ноёб ёдгорликларни, қадамжоларни зиёрат қиларкансиз, қалбингиз беқиёс ҳайратга тўлиб-тошади. Аждодларимиз асрлар давомида бунёд этган ушбу масканга бежизга “Очиқ осмон остидаги музей шаҳар” дея таъриф берилмаганлигига ишонасиз. Бекорга ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий мерослари рўйхатига киритилмаганига амин бўласиз.

Меъморчиликнинг тенгсиз жавохири
Хива ўрта аср шарқ меъморчилигининг тенгсиз намунасидир. У ҳозирги Урганч шаҳридан 25 километр жанубдаги текисликда жойлашган. Ривоят қилишларича, шаҳарга Нуҳ пайғамбарнинг ўғли Сом асос солган. Шаҳар карвон йўлида жойлашганлиги учун у ерга савдогарлар тез-тез ташриф буюришган. Шундай кунларнинг бирида шаҳарга тушиб, унинг чуқур қудуғидан сув олиб ичган йўловчилар ҳайратдан “хей-воҳ” деб юборишган. Буни ўзларича талқин қилган маҳаллий аҳоли шаҳарни “Хей-воҳ”, “Хийва”, “Хивақ” деб атай бошлашган.

Ўрта аср солномачиларидан бири Ал-Истахрий Хива шаҳрини ўз даврининг энг йирик 30 та шаҳри рўйхатига киритган. Энди Ичан-Қалъа ҳақида ҳам тўхталиб ўтсак. 1969 йили музей-қўриқхона сифатида эълон қилинган ушбу мажмуада қалъа девори билан ўралган тўрт дарвозали шаҳар, хонлар саройи, масжид, мадраса, минора, мақбара ва шунга ўхшаш обидалар ичра Хоразмнинг минг йиллик тарихи кўз ўнгингизда гавдаланади. Саёҳатни дастлаб Кўҳна арк саройидан бошлаймиз.

Ҳукмдор қароргоҳи
Арк сўзи – “ҳукмдорнинг қароргоҳи”, “қаср” маъноларини билдиради. Хивадаги хонлар қароргоҳининг янги бинолари Тошҳовли саройи ва Нуруллабойда кўринишхоналарнинг қурилиши қадимги хонлар қасрининг Кўҳна арк номи билан аталишига сабаб бўлган. Хоннинг қароргоҳи – Аркда давлат ҳаётига тегишли сиёсий-иқтисодий, диний ва бошқа барча масалалар ҳал этилган. Аркда хон ва унинг оиласидан ташқари хонликнинг бутун бошли маҳкамаси жойлашган. Унинг олдидаги майдонда ҳар хил байрамлар бўлиб ўтган. Хоннинг чиқиш маросими ўтказилган, ҳукмдорларнинг фармони олийлари халққа ўқиб эшиттирилган.

Хон саройи ҳақида 1863 йилда Хивага келган Венгер олими Арминий Вамбери шундай ёзади: “Ўрта Осиёдаги барча ҳукмдорларнинг саройи каби Хива арки ҳам жуда мустаҳкам ва иккита қалъа девори билан ўраб олинган. Аркка кираверишда иккита тўп туради. Ўймакор нақшлар билан безатилган бу тўплар афтидан Деҳлида ишланган бўлса керак”.
Аркнинг ички майдони 1 гектардан зиёдроқ. Унга асосий шарқий дарвозадан кирилади. Хива хонлигида арзхона, саломхона, кўринишхона номлари билан аталган Аркнинг қабулхонаси битта катта айвон, тўрида ҳукмдор тахти ўрнатилган қишки қабулхонадан иборат бўлиб, унинг атрофи девонхона, хазина ва бошқа хизмат хоналари билан ўраб олинган.
Қабулхона айвони олдида турган киши оёғи остидаги “адан”га қараб хонлик даврида канализация йўллари ҳам бўлганига гувоҳ бўлади. Бу ер ости сув йўллари бугунги кунда ҳам ишлаб турибди.
А.Вамбери шундай ёзади: “Бир соатлик пешин намозидан кейин хон ташқарига чиқади ва айвонда ўтириб, арз тинглайди. Арзга аҳолининг барча табақаси қабул қилинади. Кирган киши хоннинг олдига жуда яқин бориб, ўзини бемалол тутиб арзини айтади”.

-Юрсангиз кўраркансиз, -дейди франциялик Жозеф Сарин. -Жумладан, узунлиги 2200 метр бўлган, ички майдони 26 гектарни эгалловчи “Ичан-Қалъа”даги бетакрор масжидлар, мадрасалар ва миноралар ҳайратимни янада оширди. Юртимизга қайтгач, бу ҳақда албатта, яқинларимга сўзлаб бермоқчиман.

Нега қабрлар қўйилган?
Пойтахт Хивага кўчганидан кейин шаҳар аҳолиси шиддат билан кўпая бошлайди ва аҳоли шаҳар ичига сиғмай ташқарида уйлар қуриб яшай бошлайдилар. Уларни ҳимоя қилиш мақсадида 1842 йилда Оллоқулихон яна бир қалъа девори қурдиради. Бу қалъа аввалгисини ташқаридан ўраб олгани учун эскиси ичкарида қолади ва хиваликлар тили билан: “Ичан-Қалъа” номини олади. Икки қалъа девори ўртасидаги шаҳар “Дешон-Қалъа” (ташқари қалъа) деб аталади. Дешон-Қалъа деворининг қурилишида хонликдаги ишга яроқли эркакларнинг деярли ҳаммаси қатнашган. Чунки бундай улкан деворнинг ўттиз кун ичида қўл кучи билан битказилиши осон иш эмас. Оллоқулихон ўзининг тадбиркорлиги ва қаттиққўллиги эвазига бунга эришган. Бу қалъанинг қурилиши мамлакатда байрам тусини олган. Унинг битказилиши шарафига шоирлар шеърий тарихлар битган.

Эътиборли жиҳати, қадимда қалъа деворининг ичкари ва ташқари томонидан қабрлар қўйилган бўлиб, мозористонга айлантирилган. Нима учун бундай қабристон атайлаб барпо этилган. Сабаби туркман-ёвмутлардан сақланиш учун шундай тадбир ўйлаб топилган. Туркманлар бостириб борган жойларида мозорлар устидан ўтишмаган, улар қабристонни муқаддас билишган ва илоҳий кучдан қўрқишган.

Хива хонлиги давлат бошқарувида масжидлар алоҳида ўринни эгаллаган. Улар шаҳарнинг ҳар бир маҳалласида, хон саройлари ва мадрасаларда ҳам бўлган. Хивадаги масжидларнинг энг каттаси Жомъе масжидида ҳар жума куни жамоа намози ўқилган. Кўпчилик ҳолларда унга хон ҳам қатнашган.

Рим, Париж, Лондон, Берлин, Санк-Петербург…
-Хивага ташриф буюраётган сайёҳлар сони ҳар йили 10-15 мингга ошаяпти, -дейди Хива тумани ҳокими, сенатор Даврон Аллақулиев. –Айни пайтгача юздан ортиқ мамлакатлардан саёҳатчилар келиб, шаҳримизни томоша қилиб кетишди. Тарихдан маълумки, Буюк ипак йўлида жойлашган ушбу шаҳардан хоразмлик олимларнинг асарлари ва бадиий ҳунармандчилик намуналари жаҳонга тарқалган. Мазкур осори-атиқалар ҳанузгача Рим, Париж, Лондон, Берлин, Санк-Петербург, Копенгаген, Истамбул, Қоҳира, Москва, Тошкент ва бошқа шаҳарларнинг йирик музейлари экспозицияларидан жой олган.

Сўнгги хон
Муҳаммад Раҳимхон II 1864 йилда 19 ёшида тахтга ўтирган. Хоразм санъатининг янада сайқал топиши ва абадийликка юз тутиши, бугунги авлодларга битмас-туганмас хазина сифатида етиб келиши Феруз номи билан аталган ушбу ҳукмдорга бевосита боғлиқ. 1870 йилда Хива шаҳрида тахминан 700 дан ортиқ майда ҳунарманд косибларнинг устахонаси бўлган. Шаҳарда дўконлари бор 200 дан ортиқ савдогарларнинг 56 нафари баққоллик, 38 нафари баззозлик, 32 нафари чой ва тамакифурушлик, 15 таси чопонфурушлик қилишган.

Муҳаммад Раҳимхон даврида хонликдаги архитектура ёдгорликларини сақлаш, осори-атиқаларни йиғиш ва ажойибхона ташкил қилишга киришилган. Бу эса, аввало, Хива хонлигида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик ва ҳунармандчилик намуналари, архитектура ёдгорликларининг фотосуратлари жаҳон кўргазмаларида ҳам намойиш этилишига сабаб бўлган.

Муҳаммад Аминхон Ичан-Қалъанинг ғарбий қисмидаги Кўҳна арк ёнида Калта Минор номи билан машҳур бўлган минорани бунёд эттиради. Унинг баландлиги 29 метрга тенг.

Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигини босиб олган Россия империяси 1873 йилда Хива хонлигини ҳам бўйсундирди. Шу йилдан бошлаб Амударёнинг ўнг соҳилларидаги ерлар Россия тасарруфига ўтди. Муҳаммад Раҳимхон II нинг 37 йиллик ҳукмдорлик даври Россияга қарамликда кечди.

Нега айнан калта минор?
Кўк рангли бу минора мадраса ёнида қурилган. Унинг кўриниши кесик конус шаклида бўлиб (шунинг учун ҳам “Калта минор” номини олган) ўз даврида “Улли (улуғ) минор”, “Кўк минор” дея таъриф берилган. Ўз даврининг шоирлари унинг қурилиши ниҳоясига етганини шеърий тарихларда битишган. “Мадраса пешгоҳида бир минораи олий бино қилдирдиларким, сутун янглиғ гардун айвонига ҳамсар (фалак айвонининг устунидек) балки кайвон сақафига эди (осмон гумбазига баробар эди) деб ёзган эди Огаҳий.

Миноранинг битмай қолгани тўғрисида кўплаб ривоятлар тўқилган. Эмишки, Хива хони устага дунёдаги энг баланд минорани қурасан деб амр қилибди. Устанинг бошлаган иши икки йил давом этиб минора ҳам бўй чўзиб қолибди. Унинг овозаси Бухоро амирининг қулоғига етибди. Амир уста билан хуфиёна шартнома қилибди. Унга кўра уста Хивадаги минорани битказгач бундан ҳам баланд ва чиройли минорани Бухорода қуриб бериши керак эди. Буни эшитган Хива хони минора битгач устани ўлдиришини айтади. Хоннинг машъум ниятидан хабар топган уста қочиб кетишни режалаштиради. Ўз навбатида хон устага минорадан тушмасдан ишлашни буюради. Энди уста шогирдининг хизматига муҳтож бўлиб, унга қанот ясаш учун керакли бўлган қоғоз, ғишша (қамиш), хода, ип каби буюмларни буюради. Аста-секин улардан минора тепасида қанотлар ясаб, бир куни тонгда жануб томон учиб кетади. Шундан кейин минора ҳам битмай қолган экан.

Нуронийларимиз Ота дарвоза, Кўҳна Арк, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Калта минор, Масжиди жомъе, Муҳаммад Аминхон мадрасаси ва минораси каби 20 дан ортиқ тарихий-меъморий ёдгорликларни томоша қилишди. 2006 йилда ўзининг минг йиллик юбилейини нишонлаган Хоразм Маъмун академиясида бўлишди.

Тош ва Темир мўъжизаси
Бундан 100-150 йиллар аввал Хива санъатида халфачилик йўналиши вужудга келган. Хонликдаги аёллар ўзларининг дарду ҳасратларини бир-бирига қўшиқ айтиш орқали билдиришган. Айни шу санъат тури бугун ҳам сақланиб қолган.
-“Сайқал” оилавий ансамблимиз билан кўплаб фестивалларда, танловларда қатнашганмиз, -дейди Хоразм халфачилик санъатининг давомчиларидан бири Фазилат Шерметова. –Гармон чалиб, қўшиқ айтаман. Синглим қайроқ (тош ва темирдан қилинган санъат асбоби), отам доира чалади.

Ҳайрат ўчмас хотиралар ила кўнгилларга муҳрланиб қолди. Қалбларни тўлқинлантирди. Юракларни орзиқтирди. Зеро, унинг тажассуми айни лаҳзада беҳад мамнунлик, фахр ва бахтиёрлик билан қоришиб кетган эди.

Ганжа Мухсин.
21 март 2014 йил.

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi