Ўзбекистонда назоратга олиниш навбати қурилиш ташкилотларига

Ўзбекистонда назоратга олиниш навбати қурилиш ташкилотларига
65 views
25 March 2014 - 9:50

127659832Podrobno.uz нашри берган хабарга кўра Ўзбекистонда қурилиш-пудрат ташкилотларининг махсус реестри тузилди.

Мазкур реестрни шакклантиришда Давлат архитектура қурилиши, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шуғулланишган. Бугунги кунда реестрга 1.9 мингдан ортиқ қурилиш-подряд ташкилотлари китирилган. 2014 йил 1июлдан бошлаб капитал қўйилмалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини фақатгина шу реестрга кирган подряд ташкилотлари амалга ошириш мумкин.

Нашрда фақат реестрга киритилиш эвазига қурилиш ташкилотларига гўёки қулайликлар яратишга қаратилган имтиёзлар берилгани ҳақида сўз боради. Масалан, реестрга кирган ташкилотларнинг қатор солиқ преференцияларига эга бўлиши айтилади. Преференциялар сифатида қуйидаги тўловлардан озод қилиниш ҳақида сўз боради:

-2018 йил 31 декабргача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш техникаси ва жихозлар, кичик механизация воситалари, технологик таъминот, жумладан асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлари ва жиҳозлар махсулотларини импорт қилиш учун божхона тўловлари;

-реестрга кирган санадан бошлаб 3 йилга қурилиш техникаси ва жихозлар, кичик механизация воситалари, технологик таъминот, жумладан асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлари ва жиҳозлар махсулотларини сотиб олиш натижасида озод қилинадиган маблағларнинг мақсадли йўналтирилган юридик шахсларнинг фойда солиғидан.

Кўрсатилган имтиёзларни бериш натижасида озод қилинган маблағларнинг мақсадсиз ишлатилганлиги натижасида жарима санкциялари қўлланилган ҳолда ушбу маблағлар давлат бюджети фойдасига унидирилиши ьаъкидланади.

Бироқ, мазкур реестрларнинг тузилишдан мақсад фақатгина солиқ имтиёзлар яратиб бериш эмас, балки қурилиш ташкилотлари устидан назоратни кучайтирш эканлигини эсдан чиқармаслик керак. Юқорида санаб ўтилган имтиёзлар ўз навбатида қурилиш ташкилотлари зиммасига бир қанча мажбуриятларни ҳам юклаши мумкин. Хусусан, қурилиш ташкилотининг объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш мақсадида бирор бир тендерда қатнашиш учун юқорида таъкидланган реестрга олинганлик тўғрисидаги ҳужжат ёки рухсатнома тақдим қилишига тўғри келади. Бу эса, ўз навбатида ортиқча бюрократия ва қоғозбозликпроцедураларидан ўтишни тақозо этади. Ундан ташқари, реестрдаги маълумотларни доимий равишда янгилаб туриш зарурати ҳокимият идораларининг қурилиш ташкилотлари ишига ортиқча аралашувига олиб келиши мумкин. Бу эса шундоқ ҳам коррупция ботқоғига ботган давлатлар рўйхатида энг олдинги ўринларда турувчи Ўзбекистонда давлат масъулларига яна бир ноқонуний даромад манбаини яратиб беради.

Ўзбекистонда кейинги йиллар мобайнида турли хил йўналишлардаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назоратга олишга қаратилган бир қанча реестрларни тузишга алоҳида эътибор берила бошланганини кузатиш мумкин. Масалан, 2013 йил 23 октябрь куни “Гаров реестри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганди. Мақсади гаров реестрини юритиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат деб айтилган мазкур қонун асосида яна бир назорат органи – гаров реестрини юритиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузурида гаров реестрини юритувчи ташкилот тузилганди.

УХҲ ахборот бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi