600.000 дан ортиқ фуқаронинг Россияга кириши таъқиқланди

600.000 дан ортиқ фуқаронинг Россияга кириши таъқиқланди
155 views
27 March 2014 - 16:44

600.000 ming fuqaro rossiyaga kiritilmaydiРоссия Федерал миграция хизмати (ФМС) 600 мингдан ортиқ ҳорижий мигрантга мамлакат ҳудудига киришни таъқиқлаб қўйди.

Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путинга Федерал хизмат бошлиғи Константин Ромодановский маълумот берган. “Биз бугунги кунда 600 мингдан ортиқ фуқарога киришни таъқиқлаб қўйдик ва уларнинг аксарияти МДҲ фуқароларидир”, – дейди ФМС бошлиғи.

Ромодановскийга кўра, 2013 йил мобайнида Россияга жами 17,7 млн. киши келган бўлса, шулардан 12,4 млн. меҳнат мигрантлари ҳиссасига тўғри келади. Бу қонуний ва ноқонуний меҳнат мигрантларининг умумий миқдорини ташкил қилади. Ишлаш учун келганларнинг 40% қонуний асосларда ва қолган 60% эса қонундан ташқари меҳнат қилишмоқда. Шу сабабли ҳам ноқонуний меҳнат қилаётганларга қарши кураш чоралари кучайтирилган.

Ҳозирда кам таъминланган оилалардан Россияга отланган меҳнат мигрантлари учун қора рўйхат масаласи жиддий муаммога айланган. Чунки, биргина Тошкент-Москва йўналиши учун қарийб 370 АҚШ долларига билет олган меҳнат муҳожири Москва аэропортидаёқ ортига қайтариладиган бўлса, ўзининг қайтиш билетини олишига тўғри келади. Бу эса энг кам иш ҳаққи 35 АҚШ доллари абўлган Ўзбекистон шароитида кам таъминланган оиланинг моддий аҳволини издан чиқариши мумкин.

ЎХҲ хабар маркази