«Қабохат”дан мактуб

«Қабохат”дан мактуб
84 views
01 April 2014 - 8:28

  Азиз ва мухтарам ватандошлар!

Сизларга Олмазор тумани  24-мехрибонлик уйи  тарбиячилари йўллаган  мактубда келтирилган баъзи маълумотларни тақдим этмоқдаман :

1. Янги йилдан олдин 2013 йил декабрь ойида ҳомийлар томонидан 2 та қўй келди, лекин ўша пайтда давлатдан гўшт олинмади ва ҳомийлар келтирган қўй гўштидан ҳам 2 ёки 3 марта овқат қилишди, холос.

2. Менюга салат ёзилади, лекин болаларга беришмайди.

3. Янги йилдан (2014) бери кун ора, гоҳида ҳар куни ҳам ҳомийлар пул ташлаб кетишади. Болалар бечоралар оч, қорин тўйиб овқат емайдилар. Ҳомийларга ош, табака, шашлик каби овқатларни болалар учун қиламиз ва едирамиз, дейдилар. Директор болаларни давлат яхши боқади, сизлар пулингизни беринг, ками кўстимизга ишлатамиз, дейди ва ҳомийлардан пулини олади. Лекин давлатдан ҳам етарли озиқ-овқат олмайдилар. Меҳрибонлик уйида ёзи билан болалар ҳўл мевалар, салатлар, қовун-тарвузлар емадилар. Тухумни ойлаб емайдилар. Гоҳида туз, қуруқ чой, ҳаттоки нон ва сут маҳсулотлари бўлмай қолган кунлари ҳам бўлиб туради. Колбаса, пишлоқ маҳсулотларини эса мабодо беришса ҳам ойсимон шаклида яримта қилиб беришади. Қуруқ чой эса энг арзон ичиб бўлмайдиган хилидан ишлатилади. Болаларга ачинган ҳодимлар ўзларидан ёнларидан қуруқ чой, сариёғ, шакар, туз, колбаса, пишлоқ олиб келишиб, ўз хоналарида болаларга улашишган кунлари ҳам бўлди. Ахир, бу давлатнинг болалари, меҳрга зор болаларку. Нима учун меҳрибонлик уйи маъмурияти давлат болаларига ажратилган озиқ-овқатларни омборлардан олмасдан пулини олиши керак.

4. 8 март ва Наврўз байрамларида ажратилган мукофот пулини ишчиларга беришмади. Янги йилда берилган мукофот пулини Бахтиёр, Тўйчи, Оқилхўжаев Рихсиддин, Зам.дир Нигора, зав.склад Нигора, Муниса, Дилфуза, Дурдона, Нозималар ўзларига 300.000 сўмдан мукофот пули ёзишибди. Кундузги тарбиячиларга эса 200.000 сўмдан, тунги энагаларга эса 80.000 сўмдан мукофот пули ёзишган. Меҳрибонлик уйига келиб, фақат гап сотиб кетадиган ва ишининг тайини бўлмаганлар ўзларига жуда катта – 300.000 сўмдан пул ёзиб олишибди. Болаларни боқаётган тарбиячи ва тунги энагаларга арзимаган пул ёзишиб, адолатсизлик қилишди. Бахтиёр ака мукофот пулини Нозима (касаба уюшмаси) ва Дурдона (юрист) ёзишди, шунинг учун ўшалардан сўранглар дейди.

5. 5-гуруҳ болалари призерватив тақиб ўртоғининг оғзига ётаётганлигини кўрган Малика 2 марта директорга чиқиб, бу ҳақда айтган бўлса-да, лекин у аҳамият бермади. Ўғил болалар тунги энагаси йўқ, ўзлари ёлғиз қоладиган қизларни ёнига кирса ва уларга тегиниб қўйса, нима бўлади? Директор қизларга ачинмаганлиги учун чора кўрмайди. Калласига етиб бормайди ҳам. Виждонсиз, етимларга ачинмайдиган директорни ҳеч ким ҳурмат қилмай қўйди.

6. “Сен ёлғиз эмассан” фондида ишлайдиган Валерия Юрьевнанинг ўғли Санвелни медбрат қилиб ишга олишди. У 2 ойча тинч ишлади, лекин уни маданиятсиз, ахлоқсиз, ароқхўр эканлиги тез орада маълум бўлди. Санвел бухгалтер Тўйчи билан ичиб олади ва тунги навбатчиликда қолиб аёлларга мен узбечкаларни яхши кўраман, менга теккин, деб хонасига таклиф қилади. Тунги энагалар эса ундан қўрқиб, қизларни эҳтиётлаб, қўриқлаб, қўрқиб чиқадилар. Директорга мурожаат қилишса ҳам у аҳамият бермай, одамнинг устидан кулиб қўяди. Чунки Санвелнинг онаси “Сен ёлғиз эмассан” фондида ишлайди.

7. Ҳамшира Рихсихон ҳеч ким билан чиқишмайди. У Доно, Зулфия, Гулноза, Зиёдалар билан уришди. Ҳамшира Севаранинг юзи ва томоғини тирноқлари билан юмдалаб ташлади. Директор эса яна чора кўрмади. Бечора Севаранинг онаси қизига зиён етмасин, деб уни ишдан бўшатиб олиб кетди. Рихсихонга яна жон кириб, энди қизи Иродани ёнига олиб, 4-гуруҳ тунги энага Султонова Нафисанинг гуруҳига кириб олди ва олдин 7.30 да, кейин 8.30 ларда она-бола Нафисани уриб турганда уларни биринчи марта Камола, 2-марта Жамила ажратиб қўйган. Гулноза учун тез тиббий ёрдам чақирган милиция ҳодимлари акт ёзишди. Иш туман ИИБгача бориб етди. Пули кўп бўлган Тўйчи қизи ва хотинини суд залидан қутқариб олди. Олмазор туман ички ишлар ҳодимлари ҳам буларга сотилган. 3 ой она-бола кўринишмади. Яна юзини сидириб ташлаб ишлаб юрибди ҳозир.

8. 2014 йил февраль ойида янги аккумулятор ва 4 та янги балон сотиб олишди. Қизил дамасга 1 кунгача тақиб, 2-куни олиб ташлаб, йўқ қилишди. Кўзи тушган тарбиячилар сўрашиб қўйишмади. Улар эса аниқ жавоб беришмади.

9. Директор кечқурун чироқларни ўчириб қўйинглар деб чироқни ўчиртириб қўяди. Чироқдан жуда катта қарзи бор экан. Холодилник, микравалновкаларни ўчиртириб ташлаган. Ахир, болаларнинг айримлари овқат емаса, музлатгичга солиб қўярдик. Қолган сариёғ, бўлса ҳўл мевалар, печенье, конфет ва шоколадлар музлатгичда турарди. Болалардан қайси бирининг қорни очса, уларга ҳохлаган нарсасини олиб, микровалновкади иситиб берардик. Ҳозир унга рухсат йўқ. Қолган овқатми, сариёғми помойга директор ташлаттиради. Ахир, бу болаларнинг уйику, кечқурун ота-онаси олиб кетса экан, уйида едиради десак. Қисқаси меҳрибонлик уйида болалар увол бўляпди. Кийимларни байрамларда бериб туриб, байрам ўтгандан сўнг йиғиштириб олишади. Болаларни кийимлари тўкилиб кетган. Ҳомийлар олиб келган кийимларни Муниса ва кичик Нигора олиб чиқиб кетаётганлигини бир неча марта тарбиячилар кўришган. Балки сотиб юборишгандир.

10. Кечқурун чироқни ёқишса, ишчилар ёки навбатчилар ўчириб қўйишади. Ҳоким айланса чироқ ёқилган бўлса директорга гап тегар экан. 2013 йил сентябрь ойида меҳрибонлик уйи ишчилари ойлик маошнинг камлиги масаласида директорга мурожаат қилишди. Директор бухгалтердан сўранглар деди. Бухгалтер эса мен пулни тўғри ҳисоблаб чиқарганман. Ишонмасангиз бошқа бухгалтер олиб келиб текширтиринг деди. Бу гапни эшитган директор ўзим райОНОдан одам чақириб текширтираман деди. 3 кундан сўнг райОНОдан бухгалтер Женя ва туман молия бўлимидан Дилором Қудратовна, Махфуза опа, Сардорлар келишди. Женя тунги энагаларнинг 1 соатлик иш ҳақи 3.600 сўм, шу рақамни 13 соатга кўпайтирамиз, чунки сизлар кеч соат 18.00 дан эрталаб соат 7.00 гача 13 соат ишлайсиз, деди. 3.600 Х 13 = 46.800 бу сизларнинг бир кунлик иш ҳақингиз бўлади. Энди шу рақамни 15 кунга кўпайтирсангиз, бу сизларнинг 1 ойлик маошингиз бўлади, деди.

46.800 Х 15 кунга = 702.000 1-ой,

46.800 Х 16 кунга = 748.800 2-ой.

Лекин тунги энагалар 300.000 сўмдан сал ошиқроқ пул олишади. Ишчилар нега Президент қўйган фоизларни қўшишмади, деганда Махфузага шаҳар ҳокими тунги энагаларга қўшилмасин, деган экан. Лекин Дилором Қудратовна… 1) сизлар развернутий катта ведомостга қўл қўйиб, маошингизни олишингиз керак деди; 2) мукофот пулини алоҳида ведомостда; 3) пластик карточка алоҳида ведомостда қўл қўйилиши керак дебди. Ишчилар пластикнинг ведомостини умуман кўрмаганлар. Развернутий катта ведомостни ҳам кўрмаганлар. Мукофот пулини эса 2012 йилда бир марта олишган эди. Дилором Қудратовна молия бўлими сизларга кўп пул тўлаб юборибди. Энди шу пулларни маошингиздан бостириб олиб қоламиз деди. Агар қаршилик кўрсатсангиз, суд орқали ундириб оламиз деди. Директорингиз 7-8-гуруҳни ноқонуний очиб ишлатган. Молия бўлимида 6 та гуруҳ рўйхатда туради. Сизларда эса 8 та гуруҳ ишлар экан деди. Мажлисда ўтирган ишчилар ҳайрон бўлиб қолишди. Ойлик маошни 1 вароқ оқ қоғозчага қўл қўйиб оламиз дейишди. 2 та ведомост ишлатадилар.

11. Шодиёр Эркинович директор бўлиб ишлаган вақтда Тўлаганова Феруза ҳам касаба уюшмаси, ҳам омбор мудири, ҳам ишчиларга соат ёзар экан. У меҳрибонлик уйини икир-чикирларини, ҳамма соатларни яхши биларди. Шунинг учун Феруза ва кассир Мукаррам директор ёнига кириб, тунги энагалар сизни беҳурмат қилишяпди. Уларни жазолаб, тунги иш тизимини ўзгартириб, қисқартириб ташлаш керак, деб таклиф киритибдилар. Директорга бу таклиф ёқиб тушиб, эртасигаёқ мажлис қилиб, тунги энагаларни соатини қисқартириб ташлабди.

1-гуруҳдаги Гулноза тунги 13 соат ишларди, 0,5 прачка бўлдинг деди;

1-гуруҳдаги Зулхумор 13 соат ишлаяпди. Қават навбатчисисан деб унга 1-яна 2-гуруҳни ҳам бериб қўйибди. Зулхумор 2 та гуруҳга қарар экан.

2-гуруҳдаги Зулфияни 0,5 прачкасан деди. У ҳам 18.00 дан 24.00 гача ишлаб уйга 22.00 да эри келиб олиб кетади.

2-гуруҳдаги Шоҳиста 5-гуруҳда 0,5 ставка тунги энага бўлиб ишлар экан. 18.00 дан 24.00 гача уни ҳам кечаси эри келиб олиб кетади.

7-гуруҳдаги Камола 0.5 прачкасан дебди. Назокат ўша гуруҳда 0,5 тунги энага 18.00 дан 24.00 гача.

5-гуруҳдаги Малика 1 ставка супурувчи қилиб тайинлашди. Малика ҳам кундузи супурар экак, кечаси тунда қоларкан. Директор буни билса ҳам индамайди. Чунки болалар ёлғиз қолмасдида.

6-гуруҳда ишлайдиган Маъмура ва Насибаларни 1 ставка қават навбатчисисан сенлар тепадаги 3 та ўғил болалар гуруҳига бошинг билан жавоб берасан деркан. Тизим ўзгаргандан бери болажонлар кечаси ёлғиз қоладилар, уларни тарбияси ўзгариб кетаётган экан. Тизим ўзгариб кетган тунги энагалар бир неча маротаба директорга мурожаат қилишди. Натижа бўлмади.

Шундан сўнг улар

1)    шаҳар назорат тафтиш бошқармасига;

2)    республика назорат-тафтиш бошқармасига;

3)    шаҳар ва республика прокуратурасига мурожаат қилишди. Аммо натижа бўлмади.

12. Кундузги тарбиячилар соат 7.00 дан 18.00 гача 11 соат ишлашади. Лекин 14 соатга пул олишади. Тунги энагалар эса 13 соат ишлаб, 8 соатга пул оладилар. Шунга давлат органи текшириб, тунги энагаларни 3,48 пули кундузгиларга тўланаётганлигини тополмасалар. Тўлаганова Феруза директорга агар сиз кундузги тарбиячиларни соатидан олсангиз, 50 йилги тизимни ўзгартириб юборди деб устингиздан ёзаман дебди. Директор қўрқиб майли, майли деб бошқа гапирмади ҳам.

13. Меҳрибонлик уйининг коммунал тўловлардан жуда катта қарзи борлиги учун молия бўлими сизларни мукофот пулларингизни бостириб қоляпди. Продкутадан қарзимиз борлиги учун тунги энагаларни пулини молия бостириб қоляпди дейди директор.

14. 2013 йил декабрь ойида кундузги тарбиячиларга мажлис қилиб, ҳаммангиз уйингизга олган қишки картошка, пиёз, сабзини омборга олиб келиб қўйинглар. Керагида олиб кетиб турасизлар дебди.

15. Яна кундузги тарбиячиларга ноябрь ойида мажлис қилиб ҳаммага 300.000 сўмдан мукофот ёзаман. Қўл қўясиз, лекин пулини кўрмайсиз дебди.

16. Меҳрибонлик уйида қонунбузарликлар қачон бартараф этилади.

1) СЭСга деб пул йиғишади;

2) газетага деб пул йиғишади;

3) фондга деб пул йиғишади;

4) овқат пулига деб пул йиғишади;

5) ланшадга деб пул йиғишади.

Ҳомийларнинг пулини болаларга ишлатмасдан ўзи йўқ қилади. Кечқурун қаровулхонада Давлат, Тўйчи, Саид ака, Хожи ака тўртталаб, учталаб олиб кечқурун ароқ ичиб олиб қоровулхонада йиғилиб ўтиришади. Меҳрибонлик уйини чироқларини ўчириб зимистон қилиб қўйишади. Директор рухсат этмас эмиш. Директор бўлиб туриб ҳеч битта ишни ўзича ҳал қилолмайдиган раҳбарни ишчилар ҳохламай қолишди. 8 март ва Наврўзга ҳам мукофот пулини йўқ қилишди. 2013 йил Наврўзга берилган мукофот пулини хатна қилишган болаларга тўн кийим олиб берувди, директор бу йили эса умуман йўқ бўлиб кетди.

“Хожи ака”дан (Оқилхўжаев Рихсиддиндан) хамма ходимлар қўрқади, чунки  у Олмазор тумани хокимиятида Оқсоқоллар кенгаши фаоли – “Қорасарой” махалласида фуқаролар йиғини раиси лавозимида 20 йилдан зиёд ишлётган Мажид Абдуллаевнинг ”хокимиятидаги гурухида” ишлайди.

Азамат  Худайқулов