Ўзбекнинг елкаси яғирлигигача қолаверади

Ўзбекнинг елкаси яғирлигигача қолаверади
87 views
01 April 2014 - 19:20

Бугунги Ўзбекистондаги аҳвол ўзбекларни бундай мақомни олишга уддаётган асосий омилдир.

Бугунги ўзбек ҳукумати қарийб чорак аср давомида бирорта чет элда оғир аҳволда қолган ўзбекка бирор мири моддий ёрдам қилиш у ёқда турсин ҳаттоки маънан ҳам қўллашни қилолган йўқ. Бундан кейин ҳам қилмайди.

Менимча дунёда бизнинг ҳукуматимиздан бошқа бирорта бундай ўз халқини чет элларда хор-зор қилиб қўйиб, элчихонаси эшигини тақа-тақ ўз фуқароларидан ёпиб олиб, километрлаб навбат ташкил қилиб, имкони борича пора олишни йўлга қўйгани хам йўқ, бундай ифлосликни “ташкиллаштиришни” бирор мамлакат етти ухласа тушига хам кирмайди.

“Мамлакатимиз тинч!” дейдиганларга менда бир неча савол бор:
Нима учун сиз мақтаётган тинч ва жаннатмакон мамлакатни ишга яроқли аҳолисининг деярли барчаси бутун дунёга тариқдек сочилиб кетиб, нон излаб юришибди?
Ўша тинч ватанда тинчгина яшасалар бўлмасмиди, ҳар бири ўз оиласи даврасида?
Болаларини “тирик етим” қилмасдан?
Майли, борингки, ўша миллионларнинг бирор ўн минги сиз айтаётган экстремист, террорист, ёки бошқа диний оқимларга қўшилган хам деб хисоблайлик. Қолган ўн миллионга яқин эркак аёлнинг наҳотки ҳаммасини ватан хоини деб хисоблайсиз?
Нима учун милиция ходимларининг сони бир миллионга етиб қоляпти?
Совет даврида КГБ деган ташкилот бўларди, бутун дунёни титратган. Ўша ташкилот борлигини бутун халқ биларди, лекин ўша КГБни идораси қаерда-ю, хизматчиларининг турқи қанақалигини хеч ким билмасди. Бугунга келиб эса, ҳар бир туманда СНБ деган ташкилотни камида икки қаватли биноси ва бу бинода ўзларича халқ душманларини излаб толмаётган бир неча ўнлаб каттаю-кичик СНБчилар (айғоқчи ва “қулоқ”ларини хисобламаганда) ишлайдилар. Уларни ҳаттоки кўчада кўриб қолганлар ҳам беихтиёр қўлини кўксига қўйиб букилибгина, мулойим кулимсираб салом беришади. Бу СНБ учун халқни қанча миллиард сўми совурилаётган экан?

Нахотки бизда юртбошингиз айтганидек “бахтли ҳаётимизни” кўролмайдиганлар шунчалик кўпайиб кетган бўлса?

Бугунги ўзбек СНБси биринчи навбатда хар бир тумандаги пулдорларни доимий равишда қоқиб туриш билангина шуғулланяпти холос. Иккинчи вазифаси ўз “оталарини” тахтда иложи борича узоқ қолишини таъминлаш холос.

Қайси туманга борманг, СНБ бурнини тиқмаган бирор тешик қолмаганига гувох бўласиз. Булар фермерни тепалаш дейсизми, ўқитувчи, врачни пахтага хайдаш дейсизми, далага гўнг чиқариш дейсизми хаммасига бош-қош бўлишади.

Нима учун чет элга чиқиш учун чиқиш визасини олиш, яъни хукуматдан рухсат олиш керак? Агар хукумат истамаса хеч қачон бу визани бермаслиги мумкин. Бундай тартиб бутун дунё буйича фақат иккита давлатда сақланиб колган экан, Шимолий Корея ва бизларда. Нима учун бошқа бирорта давлатда бундай ахмоқчилик йўғ-у бизда сақланиб қолмоқда?

Бу ОВИР деган ташкилотда минглаб одамлар фойдали иш қиляпти деган маънода миллиардлаб ўзбек пулини маош қилиб олаётганлари камлик килгандек, хар бир виза олувчидан хам “чўталини” олишни мутлақо канда килишмайди.

Нима учун Россия Думаси депутатларини маоши канча-ю, бир йиллик қилаётган жами даромадлари қанчалиги тўғрисида очиқдан-очиқ матбуотда ёзишадилар-у, бизни Олий Мажлис депутатларининг маоши қанча эканлиги ўта махфий давлат сири хисобланади? Президентингизни маошини-ку сўрамай қўя қолинг. Аргентинага бориб олгандан кейин балки айтиб қолар?!

Бу ерда Йигитбек исмли укамиз “Путин ўзбекларга ёрдам берадими?” деб сўрабдилар. У йигитга мен “Нима учун ўз президенти мутлақо унутиб юборган дангаса ўзбекларга бошқа мамлакатни президенти ёрдам бериши керак?” деган саволни бермоқчиман. Агар ўзбекларга Путин ёрдам бериши керак бўлса, сизнинг президентингизни нима кераги бор? Ўзбекни химоя килиш, ўз халқига ёрдам бериш уни БУРЧИ эмасми ахир хурматли Йигитбек?

Энди бу ерда берилмай колган жавобсиз саволлар жудаям кўп. Уларни қўйиб туриб асосий мавзуга қайтсак. Ўзбекларни қочқин мақомини олишга интилаётганликларини биринчи сабаби, менимча хозирги хукуматни тутуруқсиз сиёсати махсулидир.

Истаган одамини истаган вақтда ўша СНБ подвалига тиқиб кўпи билан икки кун “тергов” қилишса, бор-йўғи икки кунлик “тергов” давомида истаган одам “ўз хохиши билан” конституцион тузумга тажовуз килганини тан олади. Тан олмаса, шу 20 йил давомида тергов пайти “юраги тўхтаб” қолиб ўлганлардек буниям “юраги тўхтаб” қолиши мумкин.

Хуллас, бугунги ўзбек халқини аҳволи ўтган асрдаги октябрь революциясидан кейинги асосан рус халқи ва бошқа СССР таркибига кирган миллатлар тақдиридек ахволда.

Ўшанда СССРдан қочиб асосан Европа мамлакатларига бориб қолган қочқинлар қанчалик эгасиз ва химоясиз ўта оғир ахволда қолишган бўлишсалар, бизни ахволимиз ўшалардан хеч қанча фарқ қилмайди. Фақат орадаги бир асрни хисобламасак. Ўшанда миллатлар лигаси бундай қочқинларга ёрдам бериш учун Норвег олими Нансен бошчилигида қочқинларга ёрдам ташкилотини тузади. Нансен жаноблари бу ишга чин юракдан киришиб, беғараз иш олиб боради. Бутун Европага тарқаб кетган асосан СССРдан кочиб кетганларга “Нансен паспорти” беришни йўлга қўяди. Бундай паспорти бор инсонларга ишга кириш, ўқишга кириш каби имкониятлар очилади…

Бугунги нафақат қочқинликни олмоқчи бўлган ўзбекларга, балки бутун ўзбек халқига ўша “Нансен паспортини” беришни йўлга қўйиш керак аслида, лекин қани ўша паспортни бериши мумкин бўлган Нансен?

Бугунги ўзбекни паспорти билан қаерга борсанг, албатта сени камситишади. Сенинг бор-йўқ айбинг – ўша паспортингда, холос.

Бутун халқни хеч қачон, хеч қандай шароитда мутлақо химоя қилмайдиган президенту, ўша президентни аркони давлатини давлат дейиш мумкинми ахир?

Устига устак, уни чорак асрлик жиноятларини оқлашга уриниш, эртага яхши бўлиб кетди деган мазмунда мавхум гаплар қилиш.

Менинг қатъий фикрим, бу тузум ўша қуртбоши бошчилигида бутунлай сиёсат супасидан супурилиб ташланмас экан, ўзбекни яғир елкаси яғирлигича қолаверади.

Фейсбукдан “Каримов, КЕТ!” гуруҳидан

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi