Жиззахда “Кўк бозор” бузилди

Жиззахда “Кўк бозор” бузилди
273 views
06 April 2014 - 12:26

bozor buzilishiЖиззах шаҳри марказида жойлашган “Кўк бозор” ҳокимият буйруғи асосида бузилиш ишлари давом этаяпти. Мазкур бозор вилоятнинг турли туманлардан келган деҳқонлар учун тирикчилик манбаи бўлган. Бугунги кунда мазкур бозорнинг бузилиши жиззахлик деҳқонларга ва бозорда савдо қилувчи тадбиркорларга сезиларли даражада иқтисодий зарар етказди.

Жизахдаги манбамизнинг маълумот беришича, мазкур бозорнинг бузилишининг асосий сабаб эски бозор ўрнига замонавий кўринишга эга бўлган савдо расталарни барпо этишдан иборат бўлган. Лекин тадбиркорлар ўз дўконларини таъмирлаш учун банклардан кредит олган. Бу эса уларни қийин аҳволга солиб қўйишга сабаб бўлади.

Унинг таъкидлашича, фаолияти бозор билан боғлиқ бўлган ва етарлича маблағи бор йирик тадбиркорлар кейинчалик ҳам янги қурилган савдо расталарида ўз фаолиятиларини давом эттириш имконига эга. Бироқ, ўз дўконларини банкдан олинган кредитлар ҳисобига қурган ва фаолиятини янги бошлаган майда тадбиркорлар учун бозорнинг бузилиши оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Жиззах вилояти иқтисодий ривожланишда бошқа вилоятларга қараганда нисбатан пастроқ ҳисобланади. Бозорнинг бузилиши аҳолини янада иқтисодий мушкул аҳволга солиб қўйишга сабаб бўлди. Ўтган йили бу шаҳарда уй-жойларнинг бузилиши аҳолининг норозилигига олиб келган. Бугун эса бозор ер билан битта бўлиб текисланди.

Тадбиркорларнинг маблағлари ҳисобига қурилган дўконлар ҳукумат томонидан бузилди ва зарарни қоплашга қаратилган чоралар кўрилмаяпди. Умуман олиб қараганда, Ўзбекистонда давлат ҳокимият органлари томонидан чиқарилган турли қарорлар туфайли аҳолига етказилган моддий зарарни қоплаш масаласи ҳар доим ечимини топмаган муаммолардан саналади.

ЎХҲ ахборот бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi