Туркия чет элликлар учун кириш визаси беришнинг янги усулини жорий қилади

Туркия чет элликлар учун кириш визаси беришнинг янги усулини жорий қилади
199 views
06 April 2014 - 20:37

Туркия чет элликлар учун кириш визаси беришнинг янги усулини жорий қилади. 2014 йилнинг 11 апрелидан бошлаб ушбу сайёҳлик мамлакатига бориш учун визани уйдан чиқмасдан ҳам олиш мумкин бўлади. Виза беришнинг электрон тартиби босқичма-босқич равишда ҳозирда амалда бўлган аэропортда рухсат берувчи муҳр босиш тартибининг ўрнини эгаллайди.

Туркия ҳудудига киришнинг янги тартиби иш ва туристик визалар олишни назарда тутади. Унга кўра evisa.gov.tr. сайтидаги электрон тизимда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш орқали виза олиш имкони мавжуд.

Визани олиш тартиби тайёр шаклни тўлдириш, кредит ёки дебит шаклидаги тўлов карталари орқали хизмат учун ҳақ тўлаш, олдиндан тўлдирилган электрон почта орқали тасдиқловчи ҳужжатни олиш ва уни қоғозга чиқариб олишдан иборат.

Кейинги ярим йил ичида амалдаги тизим ҳам ишлашда давом этади ва олдингидек Туркия аэропортига келиб тушгандан кейин тасдиқловчи муҳрни бостириб олиш мумкин. Бироқ, 2015  йилдан бошлаб кириш визасини фақат махсус турк электрон тизими орқалигина расмийлаштириш мумкин бўлади.

ЎХҲ ахборот бўлими