Учинчи қаватдан сакраган қўрқоқлик

Учинчи қаватдан сакраган қўрқоқлик
194 views
10 April 2014 - 6:52

Qo'rqoqningSakrashi

“Қўрққанга қўш кўринади”, деб шуни айтишса керак: 2014 йил 28 март куни тунда Толибон жангарилари Қобулдаги меҳмонҳоналардан бирига ҳужум уюштиришганда меҳмонхонадан сал нарироқда жойлашган Ўзбекистон элчихонасининг учинчи қаватидан шахсан элчи жаноблари Ёдгорхўжа Шодмонов ерга сакраб, оёғини синдириб олибди. Куфр ҳукуматининг Қобулдаги элчиси меҳмонхонадаги ғарблик ғоядошларини исломий жангарилардан ҳимоя қилиш учун эмас, балки ўтакаси ёрилиб, қўрққанидан пастга сакраган.

Би-Би-Си радиосида ушбу ҳабарни эшитиб, роса кулдим. Чунки “Қўрққан ҳайвон узоққа қочади” деган мақол эсимга тушиб кетди. Буни қаранг-ки, қўрққан ҳайвон баланддан ҳам сакрайди экан!

Бу воқеанинг кулигили томонлари шунда-ки, биринчидан, Толибон жангарилари Ўзбекистон элчихонасига эмас, унинг ёнидаги меҳмонхонага ҳужум қилишган. Қўрқоқ Каримовнинг қўрқоқ элчиси шунинг ўзида паникага тушиб қолган. Энди жангарилар Ўзбекистон элчихонасига ҳужум қилишса, Каримовнинг дипломатлари қай аҳволга тушишини бир тасаввур қилаверинг!

Иккинчидан, Ўзбекистон элчихонаси Қобулдаги энг қаттиқ қўриқланадиган 5 та элчихонадан биттаси бўлишига қарамай, Ёдгорхўжа Шодмонов бино ичида жим ўтиришдан кўра, учинчи қаватдан пастга “парвоз” қилишни афзал кўрган.

Учинчидан эса, жангарилар ҳужумига учраган меҳмонхона ёнида Россия, Тожикистон ва Туркманистон элчихоналари ҳам жойлашган. Лекин россиялик, тожикистонлик ва туркманистонлик дипломатлар паникага берилмаган ва Каримовнинг элчисига ўхшаб оламга шарманда бўлмаган.

Қўрқоқ ҳукуматнинг малайлари ҳам қўрқоқ бўлади. Каримов ҳам, унинг югурдаклари ҳам ташқи кўринишидан ўзини довюрак ва қудратли қилиб кўрсатишга қанчалик уринишмасин, барибир уларнинг қуёнюраклиги кундан кунга фош бўлиб бормоқда. Каримовнинг малайлари қуролсиз ва кишанланган рақиби олдидагина ботирлик қилишади, бошқа ҳолларда эса улар юртбошиси каби дир-дир титрашади.

Ёдгорхўжа Шодмоновнинг тунги “парвози” ушбу фикрга яна бир далилдир. Элчи жанобларининг Ўзбекистондаги диктатуранинг жаллодхонаси ҳисобланмиш МХХдан чиққанлиги инобатга олинса, Каримов ҳарбийларининг юракларини ҳам қўрқоқлик эгаллагани эканлиги аён бўлади.

Каримов югурдакларининг ўлгудек қўрқоқлигини намойиш этган ушбу воқеа бошқа бир ҳулосага ҳам асос бўла олади. Мабодо, эрта-индин Ўзбекистондаги Каримов ҳукуматини ағдариш учун сиёсатшунос Усмон Ҳақназаров таклиф қилган қуролли ҳаракатлар бошлангудек бўлса, Каримовнинг ўзини ҳам, унинг ҳукуматини ҳам, режимини ҳам ҳимоя қиладиган биронта одам топилмаса керак. Чунки режим хизматкорлари ўз хўжайини Ислом Каримовга ўхшаб, ўлимдан қўрқади-да!

Шу сабабдан Ёдгорхўжа Шодмоновнинг Қобулда амалга оширган “парвози” Каримов диктатурасини қуролли йўл билан ағдариш тарафдорлари томонидан ўзига хос хушхабар сифатида ҳам қабул қилиниши мумкин. Менимча, кўпчилик қудратли деб билган Каримов режими ва армияси ўлимдан ўлгудек қўрқиши туфайли ҳарбий ҳуружларга қаршилик кўрсата олмаслигидан далолат берувчи ушбу воқеа иймонли кишиларни қувонтириши аниқ.

Саид АСКАР