Ўзбекистон масжидларида норозиликдан тийилишга чақирувчи даъватлар янграмоқда

Ўзбекистон масжидларида норозиликдан тийилишга чақирувчи даъватлар янграмоқда
115 views
12 April 2014 - 15:43

uzbda domla maruza qiliyotgan paytiУкраинадаги ҳодисалар ортидан Ўзбекистон масжидларида аҳолини норозиликдан тийилишга чақирувчи ваъзлар ўқила бошланган. Андижондаги Девонабой масжиди имоми 11 апрель куни жума номозига келганларга норози бўлишлик, танқид қилишлик бу хоинлик билан баравар экани, бунинг оҳиратда жавобгарлиги борлиги ҳақида гапирган.

Девонабой масжидида имом маърузасини тинглаган андижонликлардан бири бу ҳақда Озодликка қуйидагиларни айтди:

– Имомнинг кечаги маърузасида гап хоинлик, норози бўлишлик ҳақида кетди. “Муаммолар бўлса, қийинчиликлар бўлса бундан норози бўлиш, учта-тўртта одам бўлиб тўпланиб, танқид қилишлик, буларни барчаси ҳиёнат саналади”, деб янги имом кечаги жума номозида гапирди. Огоҳлантиряптики, қиёматда хоин деган бир байроқ берар экан. Шу норози бўлганлар, қарши чиққанлар, четга ўтиб уч-тўрт киши бўлиб тўпланганларни ҳаммаси у дунёда хоин деган байроқни кўтариб юрар экан. Лекин ҳеч қанақа ҳадисларни келтирмади, – дейди ўз исми сир қолишини истаган андижонлик.

Суҳбатдошимизга кўра, имом норозилик деганда нима назарда тутилаётганини аниқ айтмаган. Жума номозига келганлар гап нима ҳақда кетаётганини ўзлари тушиниб олишган.

– Норозилик, танқид қилишлик деганда нима назарда тутилаётганини имом очиқ-ойдин айтмаяпти. Энди ҳаммамиз тушунамизку, норозилик нимадан чиқаётганлигини. Масалан, электр йўқ, газ йўқ, нафақа берилмаяпти, болалар пахтага чиқариляпти, бизни тушунишимизча бундан норози бўлишлик хоинлик бўлиб чиқяпти, – дейди андижонлик.

Андижондаги Девонабой масжиди имомининг ўзидан бу ҳақда изоҳ олишнинг имкони бўлмади. Масжид мутаваллиларидан бирининг айтишича, аҳолини тинчлик, осойишталикка чақирувчи ваъзлар ўқилиши одатий ҳолдир.

Ўзбекистонда масжидлар ҳукумат сиёсатини халққа етказишга ҳаракат қилиб келади. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам ўз чиқишларидан бирида имомларни тинчлик, осойишталикни сақлашга қаратилган ваъзларни кўпроқ ўқишга чақирганди.

Жумладан, Араб баҳори ҳақида гапирган Каримов: “Бу муаммоларга бизнинг муносабатимизни халқимизга етказишимиз зарур. Имом-хатиблар жума намозларида бизнинг қарашимиз мана бундай, деб тушунтириб берсак, ўз тинчлигимизга тинчлик қўшамиз” – деган эди.

Украинадаги ҳодисалар ортидан эса Ўзбекистон масжидларида яна аҳолини тинчликка чақирувчи, норозилик кайфиятларидан тийилишга оид ваъзлар айтила бошланган.

Бундай чақириқлар айниқса Андижон масжидларида айтилаётгани бежиз эмас.
2005 йилнинг 13 май куни Ўзбекистон шарқидаги бу шаҳарда ҳукуматдан норози минглаб одам Бобур майдонига тўпланган, ўз ҳуқуқ ва эркини талаб қилиб чиққан оламон ҳукумат кучлари тарафидан ўққа тутилганди.

ozodlik.org сайтидан олинди

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi