Тошкент милицияси мотоциклларни қандай қилиб ўзлаштирмоқда

Тошкент милицияси мотоциклларни қандай қилиб ўзлаштирмоқда
70 views
14 April 2014 - 17:42

tashkent ment moto-2Икки ҳафта илгари биз Тошкент милицияси мотоциклларга ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Ўшанда барча шлем ва махсус кийим қаерда эканлиги билан қизиққан эди. Ўтган ҳафтада милиция вакиллари албатта норасмий тарзда ўзларининг янги кийимлари–чарм куртка, шим, узун этик ва шлемни тақдим этишди.

tashkent ment moto-3Бугун таниқли “Тошкент ҳайдовчилари” ҳамжамияти қатнашчилари милиция янги транспорт воситасини қандай ўзлаштираётганлиги ҳақидаги янгиликлар билан бизни хурсанд қилдилар. Ҳайдовчилардан бири видеорегистраторга олинган видео тасвир тармоққа жойлаштирилган. Тасвирда кўринишича, милиционер тормозни босиб, “темир оти”дан учиб кетган. Аммо, у ўзини тезда ўнглаб олиб, мотоцикллга ўтириб, ҳайдаб кетган. Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари бу пайт яшил чироқнинг ёнишини кутиб ўтиришган.

Мана икки ҳафта ўтибдики, ИИВ матбуот хизмати янги транспортнинг жорий этилиши бўйича ҳеч қандай изох бермаяпти. Милиционерлар мотоциклларга ўтишидан аввал “А” тоифаси бўйича имтихон топширганлиги ҳамда ИИВ траснпорт паркида нечта мототехника мавжудлиги ҳақида ҳозирча номаълум.

daryo.uz