Абдулла Абдураззоқ: Орият учун, ғурур учун курашиш керак

Абдулла Абдураззоқ: Орият учун, ғурур учун курашиш керак
41 views
15 April 2014 - 20:36

12 апрель куни ўзбек мухолифатининг кўзга кўринган арбоби, ЭРК партияси Марказий Кенгаши аъзоси Абдулла Абдураззоқ 70 ёшга тўлди.

Шу муносабат билан, UZBEK.FM радиоси таниқли олим, педагогика фанлари номзоди Абдулла Абдураззоқни табриклаб, бу инсоннинг муҳолифат фаолияти билан боғлиқ ҳотиралари ва муҳолифатдаги бугунги муаммолари ҳақида суҳбатлашди.

– “Ёшларга маслаҳатим энди шу кўпроқ, тарихни ўқиши керак, ўзининг орияти учун, ўзининг ғурури учун курашиши керак. Шунчалик бутун элнинг яримидан кўпи ёшлар мардикор бошқа жойларда. Ким шу куйга солди буларни? қайси режим буларни бу аҳволга солди? Бошқаларни кўряпти, лекин уйғониш арафасидамиз, кўриб келишяпти шунча жойларни, халқ қандай бўлиши кераклигини билиб келишяпти.

Каримов курсига ўтиргандан бери илгари суриб келадиган битта ғояси бор. “Ҳар ким ўз ишини билиб-билиб қилса, ҳамма ёқ фаровон бўлади деб. Бу тамомила тескари гап, ҳамма ўз иши билан овора бўлса, сиёсатга аралашмаса…

Ўшанда айтганидики “ деҳқон ерини чопсин, чорвадор молини боқсин, шоир шеърини ёзсин. Мени ишониб сайладиларингми сиёсатни менга қўйиб беринглар деганиди. Шу пайтгача ўша байроғини, ўша шиорини маҳкам ушаб келяпти. Лекин сиёсатга аралашмаганн халқ, халқ дейилмайди. У бир оломон дейилади. Қўпол айтса пода дейилади. Ана шу оломондан халққа айланишини истардим ёшлардан” – дея таъкидлайди Абдулла Абдураззоқ.

Қуйида эса ЭРК партияси Марказий Кенгаши аъзоси Абдулла Абдураззоқ билан қурилган суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

манба: UZBEK.FM