“Каримовчи”лардан кўрилаётган кулфатлар

“Каримовчи”лардан кўрилаётган кулфатлар
24 views
18 April 2014 - 9:42

xidjab zapretelНавоий шаҳрида шу кунларда ҳукумат органлари томонидан мусулмонларга нисбатан бўлаётган зулмларни ҳар ким ҳам билмаса керак. Ҳа энди мусулмонларни эзиш ҳукуматнинг биринчи куниданоқ давлат тамойилига айланган бўлса, қолаверса, бу адолатсизлик ҳар куни систематик такрорланаверса, унга ҳеч ким эътибор ҳам бермай қўяр экан. Барибир, ҳеч бўлмаса “дод” деб қолайлик деб ушбу мақолани ёзяпман.

Олдин эркак мусулмонлари қамалиб, қолганлари қочиб кетган бу диёрда “навбат” аёлларга келган кўринади. МХХ деб аталмиш ИАКни қўриқлайдиган ташкилот билан бирга ички ишлар ҳодимлари Навоий вилоятида нечта аёл хижобда эканлигини ҳисоблашга тушишди.

Атиги рўмолли 5 та муслима қолибди холос. Бу ёмон кўрсатгич шекилли, барчаси “рўмолсизлантирилсин”деган кўрсатма олишди. Яна қама-қама. Камида ўн беш сутка, аёллар бош яланг бўлиб рўмолини ечсагина қўйиб юборишяпти, баъзилари ҳамон турмада қолишмокда. Эри бундан 15 йил олдин қамалган вокзал ҳудудида яшовчи, Маҳмуд полвоннинг аёлига ёпишиб олган бу ғаламис мелисалар.

Кармана туманида бундан 5 йил олдин қамалган намозхон Хўжаев Нодирнинг ҳам аёли шу бадбахтлар қўлида, зиндонда!

Мелисаларнинг ҳам баҳонаси ўзлари каби бачкана. Эмишки, “сизлар печенье пишириб сотасизлар. Қамоқдаги эрларингизга ҳам мана шу печеньеларни олиб борасизлар. Мана шу печеньеларингиз сизларнинг паролларингиз. Унда ҳар хил кодларни ёзиб узаро алока киласизлар!” – деган сузларни айтишяпти. Тавба, дейсан киши, шунчалик хам разиллик, пасткашлик буладими?

Бу “қўлга олинган” ожизаларга бундан ташқари бошқа, таъзйиқлар ҳам қилинмокда. Масалан, “ёки бизга ишлайсан, ёки кўпдан бери қамалиб ётган бегона эркаклар билан бир камерага қамаб қўямиз! У ёғи нима бўлишини ўзинг биласан. Расмга ҳам оламиз кейин эрларинга кўрсатамиз, чиқиб кетган бўлса интернетдан расмларни юборамиз”, – деб қўрқитишяпти.

“Бизга ишлайсан” – дегани интернетда, ижтимоий тармоклар – одноклассники, в контакте, ватс-ап ва бошқаларда адрес очиб берамиз сен эса бошқаларни исломга, жиҳодга, исломий тузум ўрнатишга чақирасан, қолганини бизга қўйиб бер ўзимиз биламиз!” – дейишяпти. ( интернетда танишишдан эхтиёткорлик шарт!)
Шантажни кўряпсизми? Акаси муҳожир бўлиб чиқиб кетган бўлса, укасини қамаб гаровда ушлаб туради бу “каримовчи”лар. Бу хукумат эмас, бир бандитлар ҳокимиятига ўхшайди.

Хўш бунга нима дейсизлар? Ким бу муслима аёлларни ҳимоя қилади? Бу муслималар нафақат обрўсизлантирилаяпти, балки мусулмонларга қарши ишлашга мажбур килинаяпти. Чунки “тепадан” шунақа буйруқ келган.

Бу мақолани ўқиб турган инсон агар исломдан йироқ бўлса, ҳа энди намоз ўқимай қўя қолсинда, шу рўмолини боғламаса ҳам бўлади, дейиши мумкин. Лекин ўзбекларнинг, айниқса “каримовчи”ларнинг оғзидан тушмайдиган Амир Темур, бутун бир шаҳарга номи берилган Алишер Навоийлар, Увайсию Нодирабегимлар бу ўзбекларнинг идеалларику!

Амир Темур бенамоз, Нодирабегим бехижоб эди, дея олмайдику ҳеч ким! Университет-у мактаб заллари бошида салласи бор Беруний, Улугбек, ал Хоразмий, Форобийлар билан тўлаку! Сароймулк ҳоним ва Бибиҳонимлар албатта ҳижобда бўлишган!
Ўзбекларнинг тарихи бу исломку! Келиб чиқадики, ҳукуматни ўзи бизни курашишга провакация қиляпти. Халқ шунга мажбур бўлади. Мен ҳам юқоридаги воқеаларга гувоҳ сифатида, хаммани “каримовчи”лар тузган тузумни бузишга, унга қарши курашишга чакираман! Қўрқманглар – битта бошга битта ўлим бор! Ўлим эса кечикмайди ҳам, бевақт ҳам келмайди.

РУСТАМ