Эврил Турон: нега Тошкентда ўзбекча атамалар кам?

Эврил Турон: нега Тошкентда ўзбекча атамалар кам?
21 views
24 April 2014 - 8:09

Эврил Турон

Тил миллатнинг: Жони, Юраги, Қон томирларидир.

Босқинчиларнинг зулм, зуғумлари остида Она тилимиз узун-узун замонлар камситилди, иккинчи даражали тил ҳолига туширилди. Атайлаб, Қасддан.

Ўзбекда: “Оққан дарё оқади” деган гап бор. Бу асрлар синовларидан ўтган гап. Ниҳоят зўр тўсиқ, қийинчиликларни енгдик… она тилимиз – давлатимиз тили бўлди.

Билган одамга бу…

Буюк неъмат,

Буюк бахт.

Бунинг қадрига етишимиз керак.

Буни адроқлашимиз керак.

Буни асрашимиз керак.

Лекин?

Лекин биз бунга амал қилаяпмизми?

Амал қилишни инглиз, фаранг, ўрис, олмон, испан, жапўн, чинлардан ўрганишимиз керак. Уларнинг юртларида фақат ва фақат ўз тиллари ҳукмрон. Ҳамма – ҳамма ишлари тугал ва тугал, ўз тилларида олиб борилади. Бирон бошқа миллат тилларини аралаштирмайди. Мамлакатларининг ҳар бири ерида ўз ёзувлари, ўз атамалари…

Мустақил давлатнинг том маънода мустақиллилигини шундан ҳам билса бўлади. Мустақилликнинг энг асосий белгиси:

Ўз тилидир.

Она сути билан йўғрилган–ўз она тилидир.

Тангрига шукр, биз мустақилмиз.

Бироқ?.

Бироқ ҳамон она ватанимизда ажнабий тиллар, хусусан ўрис тили ўз ҳукмронлигини ўтказиб келаётгандай. Бунга қарши ҳар ҳолда, оммавий–ахборот воситаларимиз жон куйдиришаётгандай кўринади.

Аммо?.

Аммо натижа қани?.

Бизнингча, бунга юқоридан чек қўйиш керак. Бутунлай!. Кескин!.

Шунда она тилимиз Ер юзи бўйлаб кенг қанот ёзади.

Ўзбекистонимизнинг ҳамма шаҳарлари, айниқса, Тошкент ажнабий атамаларга ғарқ. Масалан:

Кафе Полянка,

Кафе Шамбала,

Супер маркет Карзинка,

Супер маркет Мега планет,

Супер маркет Смарт,

Кафе У Аркадий,

Кафе у Влада,

Кафе Лесная Полянка,

Кафе Тизикова дача,

Кафе Фрегат,

Супер маркет Макро,

Кафе Сим–сим…

Кафе Эмир,

Кафе Бибигон,

Супермаркет Мерам,

Юз-юзлаб номлар… юз–юзлаб атамалар шундай: ажнабийча. Бу кечирилмас ҳол. Ўз Ватанини, ўз халқини юрагидан севадиган инсон буни ҳазм қилолмайди. Асло–асло ҳазм қилолмайди.

Тошкент–Ўзбекистон пойтахти. Чет элларда келган меҳмонлар:

“Ўзбекнинг ўз атамалари йўқ экан-да” деб кулишмайдими?.

Қандай ачинарли!.

Ном берувчи хокимиятлар қаерга қараб туришибди? Уларга давлат бежиз маош бераяптими?. Идораларида ҳам ишлар русча юритилади. Буни қандай тушинса бўлади?.

Ўз тилини билмаслик, севмаслик: Фожеа,

Буюк фожеа.

Бундай иллатлардан қутилиш вақти:

Етди,

Ўтди.

Наҳотки, биз ўз тилимизни севмаймиз?.

Наҳот, биз ўз элимизни севмаймиз?.

Наҳот, биз ўз юртимизни севмаймиз?.

Севсак, тилимиздан эмас, дилимиздан севсак, бу иллатларга чек қўйишимиз керак. Бутунлай!. Кескин!.

Бизнинг тилимиз–Алишер Навоий тили, Амир Темур тили, Бобур тили, Беруний тили, Хоразимий тили.

Буюк тил.

Беқиёс тил.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2014/04/140423_cy_mahmudov_language.shtml#FBM361918