Қирғиз депутати: “Энди бизда на “Қирғизгаз” бор, на зангори ёқилғи”

Қирғиз депутати: “Энди бизда на “Қирғизгаз” бор, на зангори ёқилғи”
53 views
24 April 2014 - 14:43

24 апрель куни парламент мажлисида “Қирғизгаз” раҳбари Турғунбек Қулмурзаевнинг чиқишидан кейин “Республика” фракцияси депутати Алтынбек Сулайманов “Энди бизда “Қирғизгаз” ОАЖ ҳам йўқ, газнинг ўзи ҳам йўқ”, – дея таъкидлаган. Бу ҳақда Вечерний Бишкек хабар беради.

Парламент спикери Асылбек Жээнбеков бугун Қулмурзаевга ҳеч ким ҳеч қандай савол бермоқчи эмаслигини айтган.

“Барча саволларни эртага, 2013 йил учун ҳукумат ҳисоботи кўриб чиқилганда беришингиз мумкин. Ёки бу масалани ёпиқ тарзда кўриб чиқайлик”, – дейди Жээнбеков.
““Қирғизгаз”ни сотишганда “ҳаммаси яхши бўлади, мамлакат газ билан таъминланади” дейилганди… Энди нима бўлди? Бунинг учун ким жавоб беради? Мана икки ҳафтадирки Ўшда газ йўқ. Бизда на “Қирғизгаз” бор, на зангори ёқилғи. Шундай экан, “Қирғизгаз” раҳбарининг нима иши бор бу ерда?” – дея савол берган Сулаймонов.

“Ар-Намыс” факцияси депутати Дастан Бекешев ҳам унинг сўзларини маъқуллаган. “Биз ҳатто кимдан сўрашимизни ҳам билмаймиз. Ҳеч ким бунинг учун жавоб бермоқчи эмас: ҳукумат ҳам, парламент ҳам, ҳозирда ўзи йўқ бўлган “Қирғизга” ҳам, бошқа давлат корхонаси бўлган “Газпром” ҳам”, – дейди Бекешов.

“Демократлар” гуруҳидан депутат бўлган Исмоил Исаков, қилинган ишлар учун жавоб бериш пайти келганини айтади. “Агар Қулмурзаев айтганидек биз ўзбек гази учун олдиндан $70 минг тўлаб қўйган бўлсак, нега уларни судга бермаяпмиз? Жавобгарликка тортиш вақти келди”, – дея таъкидлайди Исаков.

Маълумки, “Узтрансгаз” АК томонидан 14 апрелдан бошлаб Қирғизистон жанубига табиий газ етказиб бериш тўхтатилган. Қирғизистон томони шартномани узайтиришни таклиф қилган ва 11 апрел куни “Қирғизгаз” ОАЖ шартнома муддатини II чорак охирига қадар узайтиришни сўраб “Узтрансгаз”га мурожаат қилган. Бироқ, ўзбек томонидан жавоб келмаган.

Газ хўжалиги Ўш бошқармаси бошлиғи Маматкалик Акмалов Ўзбекистон “Қирғизгаз” ОАЖнинг “Газпром” ОАЖга сотилиши туфайли Қирғизистон жанубига табиий газ етказиб беришни тўхтатганини билдирганди.

ЎХҲ ахборот бўлими