Михаил Ходорковский: Украина ва Россия ўртасидаги уруш Россия Федерациясида фуқаролар урушини келтириб чиқаради

Михаил Ходорковский: Украина ва Россия ўртасидаги уруш Россия Федерациясида фуқаролар урушини келтириб чиқаради
98 views
26 April 2014 - 15:24

xadarkovskiy-2Михаил Ходорковскийнинг россия ва украина армиялари ўртасидаги илк тўқнашувдан бир ой ўтиб Россияда фуқаролар уруши бошланишига ишончи комил, деб ёзади “Украина сегодня: Finanso.net”. Ходорковкий ушбу баёнотни “Шустер Live” дастури эфирида билдирган.

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси учун ҳозирда Украина ҳудудида юзага келган вазият фуқаровий низога ўхшайди. Ҳозирда ҳатто оилаларда ҳам бўлиниш содир бўлмоқда. Ходорковскийнинг таъкидлашича, ҳаттоки унинг баъзи дўстларининг ота-оналари Украинадаги воқеаларга нисбатан ёндашувлар қарама-қаршилиги сабаб баъзи қариндошлари билан алоқани узишган. Бу ҳозирда Россияда “совуқ фуқаролар уруши” бўлаётганини англатади. Агар низо чиқадиган бўлса ҳар бир ўлдирилган украиналик ҳам, россиялик ҳам қурбон саналади. Биринчи тўқнашувдан бир ой ўтар-ўтмас Украина билан уруш Россияда фуқаролар урушига айланиб кетишига Ходорковскийнинг ишончи комил.

Бундан ташқари, у Украина ҳукуматини 9 май кунига тайёрланаётган фитнадан уруш фахрийларини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни ишга солишга чақиради. Украинада ҳозирда турли хил “бандит”лар пайдо бўлгани ҳисобга олинса бу вазиятда ҳар нарсани кутиш мумкин, яъни унинг сўзларига кўра “ахлат ҳамма вақт сузиб юради”.

Шу билан бирга у бандитлар билан ҳамма вақт куч тили воситасида мулоқот қилиш лозимлигини таъкидлайди. Унинг айтишича бандит барибир бандитлигича қолади ва орқадан пичоқ санчиши мумкин.

Маълумки, сўнги вақтларда Украинанинг шарқий минтақаларида юзага келган вазият кўпчиликнинг ҳавотирига сабаб бўлди. Айирмачиларнинг тинч аҳолига нисбатан террорчилик ҳаракатлари туфайли Украина шарқида руспарастлар орасида қурбонларга сабаб бўлган террорчиликка қарши амалиётлар бошланди. Айни пайтда Россиядагилар ўз халқига қарши армияни қўллаш жиноятдир дея таъкидлай бошлашди ва Украина чегараси яқинида “ҳарбий машғулотлар” бошлашини эълон қилди.

Бу Украина ҳукумати ва жаҳон ҳамжамиятини ҳавотирга солиб қўйди ва Украина Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ОБСЕ) воситасида Россиядан чегара яқинидаги машғулотлар бўйича изоҳ беришини сўради. Чунки, бундай машғулотлар Россиянинг суверен Украина ҳудудига қўшин киритишига ва кейинчалик мамлакатнинг шарқий минтақаларидаги вазиятнинг издан чиқишига олиб келиши мумкин.

ЎХҲ ахборот бўлими