Қозоғистон ва Ўзбекистон гидроиншоотлар қуриш масаласида ҳамфикр

Қозоғистон ва Ўзбекистон гидроиншоотлар қуриш масаласида ҳамфикр
128 views
27 April 2014 - 15:20

kazak senati24 апрель куни Қозоғистон парламенти Сенати “Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги стратегик шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Қозоғистон Сенати хабар беради.

Шартнома ўтган йили июнь ойида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи вақтида имзоланганди. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация алоқалари, маданий-гуманитар, ҳарбий-техник, экологик ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари назарда тутилган.

Мазкур шартномага кўра томонлар уларнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига нисбатан таҳдидларни бартараф қилишда ўзаро кўмаклашади.

Бундан ташқари ҳужжатда Марказий Осиёда адолатли тарзда сувдан фойдаланиш тизимини ривожлантириш, шу жумладан, халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан минтақада жойлашган барча давлатларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда трансчегаравий дарёлар устида гидроиншоотлар қуришга нисбатан келишилган ёндашув белгиланган.

Ушбу шартномани ратификация қилиш бўйича қонун Ўзбекистонда 2013 йилнинг августида Олий Мажлис қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, декабрь ойида Сенат томонидан маъқулланганди.

Маълумки, Ўзбекистон Амударё ва Сирдарёнинг юқори оқимидаги қўшнилари Тожикистон ва Қирғизистоннинг йирик гидро иншоотлар қуриш лойиҳаларига қарши чиқиб келади.

Расмий Тошкентга кўра, бу лойиҳалар минтақадаги суғориш тизимини издан чиқаради.

Аммо мутахассисларга кўра, Ўзбекистоннинг ўзида сувдан фойдаланиш борасида бир қатор муаммолар борки, уларнинг қўшни давлатлардаги гидроиншоотлар билан алоқаси йўқ.

Хусусан, шўро давридан қолган суғориш тизими ислоҳ қилишга муҳтож эканини таъкидлашади мутахассислар.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда кўп сув талаб қиладиган пахтанинг ҳануз асосий қишлоқ хўжалик маҳсулоти бўлиб қолаётгани сув муаммосини янада оғирлаштиради.
Аммо ўзбек расмийларига кўра, мустақиллик йилларида пахта етиштириш қарийб ярмига камайган.

ЎХҲ ахборот бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi