Боққининг бахти (майсаларни бўрон урмайди)

Боққининг бахти (майсаларни бўрон урмайди)
84 views
28 April 2014 - 6:25

Мағрур қад кўтарган улкан дараҳтларни бўрон қарсиллатиб синдириб отади. Ажриқлар эса тураверади. Динозаврлар ўлиб кетди аммо калтакесаклар ҳануз яшамоқда. Панадаги фақирларнинг эгилган бошини қилич ҳам кесмайди..

Бу китобий гапларни айтмоқдан муддао Боққи (Бахтиëр) деган дўстимнинг ҳикояси билан боғлиқдир. Бахтиëр Совет армиясида ҳизмат қилганида “дед”лардан калтак емагани ҳақида мақтаниб гапирганди. Ҳикояга кўра¸ дедлардан бири янги келган аскар бир чечен болага “пайпоғимни ювиб қўй” деб буюрган. (балким пайтавамни юв дегандир).  Чечен бола буни ҳақорат деб билиб, пайпоқни ювмаган. Буни эвазига чечен болани бир нечта “дед” биргалашиб уришган.

Чечен ҳушидан кетиб, йиқилиб қолганидан кейин, “дед”ларни кўзи бир четда ўтирган яна бир ëш аскарга тушган. Бу аскар менинг дўстим Бахтиëр эди. Бахтиëр “дед”лар буйруққа оғиз жуфтламасдан туриб уларнинг пайпоғини ювиб қўйган. ”

Бир пасда раковинада ювиб¸ қурисин деб батареяга ëйиб ҳам қўйдим¸зато калтак емадим” деб мақтанди дўстим.

Балким Бахтиëрнинг бахтиëрлиги шу боисдир. Майсаларни на бўрон на аëз уради.

Шуҳрат Бобожон