Яшашдан мақсадинг нима, эй, ўзбек халқи?

Яшашдан мақсадинг нима, эй, ўзбек халқи?
197 views
29 April 2014 - 10:53

uzbek-23Ўзбекистон халқининг қалбидаги сўзлар Худосизлик тузумидан сўнг мустақилликка эришдик деб дунёга жар солдик. Ўзига бек давлатмиз дея хурсанд бўлдик, энди сиёсатда, иқтисодда, ижтимода, таълимда, мудофаада ва бошқа сохалардагимуаммоларимизга ўзимиз ечим топа оламиз дедик. Юксакларни, хақиқий фаровонликни ният қилдик, мақсадларимизга етишимизга ишонардик. Бизнинг етакчимиз дунёдаги энг ақлли етакчилардан ва исми жисмига монанд деб қувондик. Келажагимиз буюк, Биз хеч кимдан кам эмасмиз, бизни дунё тан олади деб кўкрак кердик. Орзуимиздаги давлатни қуриш учун вақт керак, янгисини қурмагунча эскисини бузмайлик, биз ўзимизга хос ва мос йўлдан кетамиз дедик!

Қанча вақт ўтди!

Биз дунёдаги энг хор халқларнинг бирига айландик, чунки биз ўзимизни бошқараётганларга ўзлигимизни бериб қўйдик, ўз ғояларимизни, фикрларимизни унутдик. Натижада, устимизда хоҳлаганларини қиладиган бўлишди. Бизнинг бойликларни, ҳа айнан бизнинг бойликларни хоинлар бошқаларга бериб юборадиган бўлишди! Юзсизларча алдаб, ёлғонларни қўрқмай бизларга гапирадиган бўлишди, чунки биз, ҳалқ бўлиб улардан хисоб сўрамадик.

Едилар, еб битирдилар!

Моддий томондан боримизни ўзлариники деб билдилар, маънавий томондан бизни энг қолоқ давлатлар қаторига қўшдилар. Келажак, қандай келажак, нахот шу холатда буюк келажак хақида ўйлаб бўлса. Бизга хақиқатни айтаётганларга “Бизни кўра олмайдиганлар” деб бахо бердик. Бир Россияни, бир Американи қучоғига отилдик, худдики уларни аввалдан олижаноблардек билиб, бизларни бошимизни силашини кутдик. Яхшини ёмондан ажрата олмай, зўравон ва мазлумни фарқига бормай қолдик.
Бизни бизга унуттиришди!

Атроф тўла хоинлар!

Хатто хаётимиз хақида бировга очилиб гапира олмаймиз, фарзандларимизни сиёсат тўғрисида гапиришдан қайтарамиз. Болаларимиз кундан кунга илмсизлашиб, тарбияси бузилиб кетаётганлигини чорасиз холатда кузатиб бораяпмиз. Илмсизлик оммавийлашган, одамлар хақни эшитишни билмайди, ҳамма нарса пул билан ўлчанадиган бўлиб қолган, инсонийлик, қалб деган тушунчалар бегоналашган. Ўз юртимизда топган маблағимиз мехнатга яраша эмас, кундалик эхтиёжларимизга етмайди, айниқса барака йўқ, мажбур бошқа юртга бориб, ғурурни унутиб, нафсониятга тегадиган муомалаларга ҳам чидаб, қул каби арзимас нархга ишлаб келаяпмиз. Буларга худди биз айбдордек, “Жирканаман!” – деган сўзларни эшитиш инсонга оғир ботар экан.

Умидлар сўнган!

Ким қандай хақорат қилса кўтараверамиз, давлат расмий мажлисларида катта ёки кичик, аёл кишими фарқи йўқ барчага нисбатан шахсиятга тегадиган, хақоратомуз, фахш сўзлар ишлатилиши одат. Энг жирканч ишлар давлат тинчлиги шиори остида қилинаверади. Халқ дехқончиликда ёки савдо сотиқдами яхшироқ маблағ топаётган сохасида хар хил сунъий тўсиқлар қўйилиб давлатнинг вакиллари орқали монополиялаштирилади, шу билан халқ яна бармоғини сўриб қолаверади. Кундан кунга тобора хаёт қийинлашиб бораётганлигини хис қилиш қийин эмас. Ўртача холатдаги уй жой билан таъминланиш учун инсонлар йиллаб мехнат қиладилар. Электр ва табиий газ билан тўлиқ таъминланиш борган сари ушалмас орзуга айланиб бормоқда. Йиллар мобайнида мажбурлаб пахта билан машғул қилинамиз, лекин бирор марта пахтани пули нимага ишлатилаётганлигини хеч ким биз бечора халққа хисоботини бермаган, худди бу нарса халқ билиши керак бўлмаган жуда ҳам махфий маълумотдек. Бугунимиздан топганимиз қўрқув, эрта билан боғланишимиз умидсизлик.

Биз қандай эдик!

Тарихга назар солинг Самарқанд, Бухоро, Хива дунёга таъсир ўтказган. Беруний, Ибн Сино, Хоразмий, Фарғоний, Замахшарий, Бухорий, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик аср бошларида Дукчи Эшон каби аждодлар авлодимиз. Бундай аждодларимизни санаб саноғига етиш қийин. Бизнинг халқ етакчиликда ўрнак бўла оладиган халқдир, илм ва саноатда ҳам кўплаб меърослар қолдирган. Мехнаткашлигимиз, мехмондўстлигмиз, оқибатлилигимиз ва иноқлигимиз дунё халқларига маълум.

Мақсад сари қадам ташлашимиз лозим!

Социалистик тузумида ҳам яшадик, демократик тузумни устимизда татбиқ қилинганини кўрдик, лекин тарихимизга ёпиштирилган бўхтонларга қарамай Исломга амал қилиб яшаган давримиздагидек бўла олмадик. Унутмайлик, биз на социалист на демократ бўла олмаймиз, чунки биз мусулмонмиз, уларнинг тузумларининг асоси бўлган ақидаси Исломга зиддир шунинг учун қонунлари бизларнинг эътиқодимизга, характеримизга, табиатимизга тўғри келмайди. Биз Ислом тарихида ўз ўрнига эга бўлган халқмиз ва неча асрлардан буён, қанча тўсиқлардан ўтиб ўз эътиқодимизни сақлаб келаяпмиз. Фақат бугунги кунга келишимизда айнан мана шу Исломимизга эътиборсизлигимиз сабаб бўлганлиги очиқ хақиқат. Чунки кўр кўрона эргашишлик, ўз хаққимизни
танимаслигимиз ва талаб қилмаслигимиз, тарбия, одоб, илм борасида ҳамда бошқа сохаларда биз Ислом асосида фикрлар эдик. Бугун эса бизларни юксакларга олиб чиққан Исломни муаммоларга ечим топишда яроқсиз, тубанлаштирувчи, фикрлашдан тўхтатувчи, онгларни пасайтирувчи, орқада қолиб кетишимизга сабаб бўлади деб биламиз, лекин хозир айнан Исломий тузумдан узоқ бўлиб турганимизда қандай холатдамиз, санаб ўтилган иллатлар бизларда мужассам эмасми?! Бизнинг энг катта бойлигимиз иймон, тўғри эмасми?!

Демак шу иймонимиз бўйича яшашимиз, яъни Аллоҳ Таолонинг шариатини тўлиқ татбиқ қилган холда яшашимиз ва натижада Буюк Аллоҳнинг розилигига эришишимиз бизларнинг энг буюк мақсадимиз бўлиши лозим, бойлигимиз деб кўтариб юриб амалда татбиқ қилмасак қандай қилиб иймон, Ислом бойлик бўлсин, чунки бойлик истеъмолга яроқлиликдан чиқиб қолса унинг қадри йўқолади.

Собитқадаммиз!

Кимки бизларни Исломий яшашдан тўсаётган, чалғитаётган, шу кунларимизга рози бўлишга чақираётган бўлса у бизнинг, яъни Ўзбекистон мусулмон халқининг душманидир, у хоҳ бошлиқ бўлсин, хоҳ олим бўлсин фарқи йўқ. Улар бизларни ёлғон сўзлари, олий жаноб кўринган ғоялари, амалга яроқсиз фикрлари, қўйган соқоли, кийимлари, қуруқ номлари ва ёзган китоблари билан алдай олмайди. Бизларни на Америка, на Россия малайлари орқали оталиққа олиши керак эмас, улар бизларга ақл ўргатмасин, ўзимизнинг динимиз бизларга йўл бўла олади. Уларнинг ўзларининг бузуқликларини, фахш ва зинога берилганликларини, нафсларини қондиришдаги разилликларини, бойлик учун яшаш деган тушунчаларини, ота-она, ака-укага, опа-сингилларга, қариндошларга бўлган муомала, алоқаларини тузатиб олсинлар. Улар хар бир сохада бизлардан ўрнак олсинлар! Биз саодатни, юксакликни, фаровонликни, ривожланиш, равнақ топишни, чиройли муомала, гўзал тарбия, ибратли ахлоқни Исломда деб биламиз. Ва хаётимизга татбиқ қилиш учун қамоқда ўтирган биродарларимиздек сабрлилик ва собитқадамлик билан ўрнак бўламиз. Аллоҳ Таъоло бизларни тўғри йўлидан адаштирмасин!

Абдумалик Ибн Марвон

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi