Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалламга тақлид

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалламга тақлид
95 views
30 April 2014 - 10:48

new-m.s-2014

Ҳадафни кўролмай йўлим сўнгида
Адашиб кетардим мен ёппа-ёлғиз
Турмаганда эди кўзим ўнгида
Нур билан йўғрилган қутлуғ сиймонгиз.

Агар боқмасайди мусаллим нигоҳ,
Ҳайбат либосини кийган тавозе,
Кибр дунёсида камтарий мутлоқ
Санаб юрар эдим ўзимни ўзим.

Билмайман, не бўлар эди охирим
Пайдо бўлмасангиз бу ҳаётимда —
Шармисор бўларди менинг зоҳирим
Тақлид этмасайдим Сизга ботинда!

Манба: muhammadsalih.com