Мозийдан садолар…ХЎЖАИ – САРОБ ОТА

Мозийдан садолар…ХЎЖАИ – САРОБ ОТА
106 views
01 May 2014 - 10:50

rsz_19

“-Ёлғон сукунатга ишонманг…”, Бу сўзлар муаллифи худди ким биринчи бўлиб оташкуракни ёки камонни кашф этганидек номаълум… ва шундай хаққоний.

Асрлар элагидан ўтиб келаётган қадим ривоятлар, эртаклар, шов-шувли, айнан халқ тилаги, орзуини ўзида мужассам этган қиссалар замирида хам қайсидир маънода хақиқат бор, туртки бор. Аммо тарихчи олимлар меҳнати, археологик изланишлар самараси бу бутун бир фан, бутун бир олам.

Жиззах билан Зомин оралиғида ажиб бир қишлоқ бор. Уни Пишағор деб атаб келамиз. Молгузарнинг бағридаги бу қишлоқ хам ўз навбатида бир нечтага бўлинади. Бошпишағор, Қорақўйли…

Ушбу Оллох ярлақаган маконда эса бир зиёратгоҳ борки, халқ орасида «Хўжаи сароб ота» номи билан маълум у машхур. Бу зиёратгоҳ ҳақида Зоминнинг тарихи, ўтмиш кунларини ўрганиб ёрита бораётган тарихчи Оға Бургутлининг «Тоғ садолари» номли китобида шундай дейилган:

«…Пешағор»- қишлоғи номининг этимологияси хусусида бир неча оғиз сўз. Жой номи тарихи, маъносини ўргатувчи топономия фанининг етакчи олимлари маҳаллий аҳоли ўртасида «Пешағор» нинг «Беш оқар» (сув) тарзида этимологиясини тилга оладилар. Аммо «Пешағор»нинг «Пешағор»-ғор оғзидаги «этагидаги» қишлоқ тарзидаги маъноси ҳам борку¬?! Қолаверса, юқори Пишағор қишлоғи ғордан беш-олти километр масофада, унинг этагида жойлашганлигига нима дейсиз? Ва яна қишлоқ ичидан оқиб ўтувчи сув «беш оқар» эмас, балки «бир оқар» – бир сойнинг «Хўжаи Сароб» – сув боши деб номланган жойдан бошланувчи Пишағарсойнинг суви, «беш жилға»дан эмас, балки қиш ва баҳор мавсумида юзлаб жилғалардан йиғилади…

rsz_18

Манбага эътибор берилса, «Хўжаи Сароб» – сув боши «бир оқар», «сувга мўл» маънолардаги (Ўрол Жўраевнинг ўғли Пишағорий «Пишағор булоқлари» 2003 йил «Сангзор» нашриёти) якка сой ва Бошпишағор яқинидаги қадимий зиёратгощ хақида ҳам сўз боради.

«Бобурнома» да эса ,шундай манбаалар келтирилади: «Ер яйлоқ кентларидин «Пешағор» иким Ҳазрати ҳожанинг мулк кентларидандур…»

Бугунги кунда ушбу ўлка ва муқаддас зиёратгоҳ, археологик ёдгорликлар, булоқлар, табиий бойлиги, ҳонақох ҳамда масжиди билан вилоят тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш Давлат инспекцияси назоратида. Зиёратгоҳ маданий ва тарихий ёдгорлик сифатида, қутлуғ қадамжо сифатида кўпларнинг баихлос назарида.

rsz_17

Ёдгорлик мажмуасига Пишағор қишлоғидан 9-10 километрлик йўл билан борилади. Ҳудуд кўриниши, жойлашуви жиҳатидан археологик ёдгорликларга жуда бой эканлиги ҳар қадамда сезилиб туради. Пишағор сойининг бошланиш қисмидаги булоқлар айнан ёдгорликнинг илк асоси бўлгани шубҳасиз.

Ҳудудда тарихий қабристонлар жуда кўп. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича ёдгорлик атрофидаги ана шу катта ҳудуд (100 гектар атрофида) жуда қадим замонлардан буён ота-боболар оҳират манзили бўлиб келган. Зиёратгоҳ Моргузар тоғ тизмасининг шимолий ён бағрида Пишағорсой бошланишида адирлик ва тоғ олди ҳудудида жойлашган. Реликт-кекса дарахтлар, чашма ва булоқлар қайнаб ётибди. Зиёратгоҳнинг ғарбий томонида баланд қир устида 200х120 метр ҳажмидаги баландлиги 12 метр бўлган қўрғон қолдиқлари мавжуд.

Зиёратгоҳга жануб томондан кирилади. Киришнинг чап томонида масжид биноси, ўнг қўлда ҳонақох бўлиб, ичида сағана мавжуд. Кириш йўлаги ўнг томонда қабристонга, тўғри ва чапга булоқларга, дарахтзор саҳнга етаклайди. Аммо ундаги кўпгина ўрганилаётган ва ўрганилиши керак бўлган жиҳатлар ҳозирча (!) сир бўлиб турибди.

Sundar Qoraboyev