ЎзТВда Россияга қарши “Хавф-Хатар” хужжатли фильм намойиш этилди

ЎзТВда Россияга қарши “Хавф-Хатар” хужжатли фильм намойиш этилди
210 views
02 May 2014 - 8:11

ЎзТВнинг “Ўзбекистон” каналида 2014 йил 1 май оқшомида намойиш этилган “Хавф-Хатар” хужжатли фильмида Россия Федерацияси экстремист ва террористларни тайёрловчи диёр сифатида тасвирланди.

Фильм асосан “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик жамиятига қарашли кассаларда темир йўл чипталарини олиб сотиш, фуқароларни Ўзбекистон ташқарисига ноқонуний олиб чиқиш ва бошқа жиноятлар билан шуғулланувчи майда гуруҳлар фаолиятига бағишланди.

Аммо “Хавф-Хатар”нинг иккинчи қисмида муаллифлар асосий мавзу қолиб, телетомошабинларнинг эътиборини Россия Федерациясида фаолият юритаётган ва ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ноқонунй диний таълим ҳамда исломий жиҳодга тарғиб қилиш билан шуғулланаётган жамоатлар фаолиятига кўчиришди. “Афсуски, Россия Федерациясига ишлаш учун кетаётган ёшларимизнинг баъзилари Сурия, Ливия, Афғонистон ва Покистонга мужоҳидлар жўнатиш билан шуғуланувчи экстремистик жамоатларнинг нишонига айланиб қолишмоқда”, – деди Россия пойтахтининг кўчалари акс этган кадрлар ортидан гапирган диктор.

Бундан ташқари, “Хавф-Хатар” фильмининг иккинчи қисмида дунёнинг сиёсий картаси намойиш этилиб, унда Россия Федерациясининг ҳудуди исломий мужоҳидлар ва қизғин ҳарбий ҳаракатларга тўла бир ҳудуд сифатида тасвирланди.

Фильм муалифлари жиззахлик Ғолиб Мамарасулов, Нуриддин Яхшибоев ва бошқа ўзбек ёшлари тақдири ҳақида сўз очиб, улар, гўёки, Россия масжидларида жиҳодий гуруҳлар учун жангарилар тайёрлаб бериш билан шуғуллангани ҳақида хабар беришди. Хусусан, Нуриддин Яхшибоев ўз интервьюсида: “Россия масжидларида жума намозларидан кейин баъзи диний уламолар исломий жиҳод афзалликлари ҳақида маърузалар қилиб, мусулмонларни ғайридинларга қарши жиҳод қилишга очиқдан-очиқ чақиришади”, – деди.

Фильм учун интервью берган ўзбекистонлик баъзи жамоат арбоблари ҳам Россияга қарши фикр билдириб, Ўзбекистон аҳолисининг Россияга кетиб ишлашига кескин норозилик билдиришди. “Чунки у ерда фуқароларимизнинг диний ва бошқа фаолияти устидан давлат назорат йўқ”, – деди интервью берганлардан бири.

“Хавф-Хатар” фильмининг умумий мазмуни Ўзбекистон ҳукумати Россия Федерациясини ўзбек фуқароларидан исломий мужоҳидлар тайёрлаш учун қулай шароит яратиб бераётган давлат сифатида кўришини намойиш қилди. Ўзбекистондаги давлат тарғибот машинасининг Россияга қарши илк амалий қадамини бошқача изоҳлаш қийин.

ЎХҲ ахборот бўлими

 

 

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi