Мафия ҳокимиятга қариндош бўлдими?

Мафия ҳокимиятга қариндош бўлдими?
130 views
02 May 2014 - 18:17

mafiya qarindoshҚурултойнинг навбатдаги сонида “Қуда-андачилик ва ҳокимият” мавзусини муҳокама қилдик. Ўтган ҳафта криминал авторитет Салим Абдувалиев набирасининг яна бир криминал авторитет Ҳусан Зиямуҳаммедов оиласига келин бўлиб тушгани жиноий тизимларнинг ўзаро қариндошлик ришталари билан боғланиб кучайганига мисол ўлароқ талқин қилинди.

Баъзи манбаларда “Ўзбек мафиясининг босси” дея таърифланган Салимбойвачча давлат лавозимларини сотаëтгани ва Ўзбекистон вазирларини молиялагани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Wikileaks эълон қилган АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жон Пёрнеллнинг дипломатик мактубларида айтилишича¸ Салим Абдувалиев Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг муовини Турсунхон Худойберганов билан биргаликда кадрлар масаласи учун масъул бўлиб, у ҳар бир ишчи позициянинг баҳоси ҳамда ўзининг улуши ҳақида олдиндан келишиб олган.

Жон Пёрнелл каблограммааларида маълум қилинишича, ишга жойлаштириш бўйича операцияларни амалга оширишда Салим Абдувалиев билан президентнинг маслаҳатчиси ва ички ишлар вазири билан яқиндан ҳамкорлик қилган.

Бундан ташқари каблограммаларда Салим Абдувалиевнинг турли давлат тендерларининг ғолибларни аниқлашда иштирок этган айтилади.

Салим Абдувалиевга қуда бўлган Ҳусан Пирматович Зиямуҳаммедов криминал дунë ҳақидаги Россия матбуотида “Вор в законе” дея таърифланган.

Ўзбекистон мухолифати арбобларидан бири Муҳаммад Солиҳ бундан ики йил олдин ëзган мақоласида Ҳусан Зиямуҳаммедовни МХХ билан ҳамкорлик қиладиган мафия вакили деб атаган.

Солихнинг ëзишича¸ Ҳусан Зиямуҳаммедов СНБ зобитларининг чет эл сафарларини молиялайди ва МХХнинг ФСБ ҳамда рус мафияси билан муносабатларида координаторлик ролини бажариб келади.

Муҳаммад Солиҳнинг мақоласида “Хусан бу холатда мафия ва ҳокимиятнинг киндиги бир эканига яққол намуна бўла олади. Чунки у Ўзбекистон МХХ контрразведка бошқармаси бошлиғи Алишер Усмоновдан бевосита топшриқ олади” дея иддао қилинади.

Баъзи манбаларга кўра¸ Ҳусан Зиямуҳамедов бу хизматлари эвазига Ўзбекистонда ”Необыкновенная” деган ароқни сотиш монополиясини қўлга киритган.

Озодлик тасарруфидаги маълумотларга кўра¸ Ҳусан Пирматович Зиямуҳаммедов ва Салим Абдувалиевнинг тўй тадбирларида Ўзбекистон ички ишлар¸ адлия¸ молия ва ташқи ишлар вазирининг хотинлари, шунингдек, бош вазир муовинининг синглиси мунтазам иштирок этиб келган.

Озодлик Қурултойида қатнашган Муҳаммад Солиҳнинг таъкидлашича¸ Ўзбекистондаги сиëсий бошқарув мафия билан чамбарчас боғланиб кетган.

Собиқ дипломат ва ҳозирда мустақил журналист Алишер Таксановнинг Озодлик Қурултойида айтишича¸ криминал дунë билан сиëсий бошқарувни боғлаб турадиган асосий кўприк Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Тиллаеванинг эри Тимур Тиллаевдир.

Лола ва унинг эри Тимур Европа ва АҚШдаги энг қиммат мол- мулк соҳиби ҳисобланади.

Алишер Таксанов иддаосига кўра¸ Тимур Тиллаев ўз қайнотаси Ўзбекистон президенти Ислом Каримов яратган протекция кўмагида Хитойдан Ўзбекистонга келадиган товарлар оқимини монополия қилган. Мамлакатдаги импортёрлар Президент куëви Тиллаевга оид “Абу-Сахий”ширкати билан шартнома тузишга мажбур.

Манба: ozodlik.org

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi