ПУТИН СИЁСАТИНИ ЎЗБЕК МУXОЛИФАТИ ВАКИЛИНИНГ ҚЎЛЛАШИ – БИЗНИНГ ФАЛОКАТИМИЗДИР!

ПУТИН СИЁСАТИНИ ЎЗБЕК МУXОЛИФАТИ ВАКИЛИНИНГ                                     ҚЎЛЛАШИ – БИЗНИНГ ФАЛОКАТИМИЗДИР!
23 views
03 May 2014 - 7:02

“Озодилк” радиоси орқали яқинда берилган Украина ва Россия сиёсатига бағишланган эшиттиришни тинглаб, тушимми ўнгимми, билмай қолдим. Муҳаммад Солиҳ тарафдори укамиз xолис фикрларни билдирди, лекин, мен ўзимга ғоявий томондан сафдошим деб юрган укам Тўлқин Қораев ва мен умуман танимайдиган Меҳрибон  исмли бир аёлни Путин сиёсатини қўллаши шахсан мени карахт аҳволга солиб қўйди.

Ўзбекистонда яшайдиган аёлни-ку тушунса бўлади. У ҳақиқий Ўзбек экан,лекин, Тўлқинга нима бўлди?

У ҳамма нарсани тушинади-ку! Унинг айтишича, “минглаб сиёсий маҳбуслар ҳозир турмаларда ётибди экан ва биз Россияга қўшилсак, уларни ўрис чиқариб юборар”  эмиш.

Юз эллик йилдан бери миллионлаб ҳақиқатгўй милллатдошларимизни, “ақлли бўлганликлари” учунгина қатл этган Россия бизларга раҳм қилиб, турмада ётган дўстларимизни чиқариб юборадими?

“Сенлармидинг, мутақиллик учун курашган!”-деб қоган-қутганларимизни ҳам тиқади-ку!

“Бизга Америка душман эмишу Кремл дўст эмиш”.

Эй Ҳудойим, буларга нима бўлаяпти ўзи?

Ўзи ҳар куни Россия телевидениелари орқали Путин тарғиботини кўравериб, жонимизга тегиб кетган бир пайтда муҳолифатчиман деб юрганлардан ҳам шундай гапни эшитиш дахшат бўлиб туюлди менга.

Ҳокимият тепасига Путин келгач, Чеченистонни қонга булади. У ерда Ватанини мустақиллиги учун курашаётган Жавҳар Дудаев раҳбарлигидаги кучларни миллатчи, террорчилар деб атади. Ҳозирда Донецк ва Харков томонларда Путин ҳукумати даъвати билан бир давлатни бўлиб ташлашга ҳаракат қилаётган ўрисларни Украина ҳукумати террорчилар деса, Путинни аллақерлари қичияпти,демак.

Шундай мутахамлар сиз билан  бизларни ҳимоя қиладими?

Аждодларимизни қириб ташлаб, бизларни ҳалигача қутила олмаётганимиз, социализм деган бало ғояга  гирифтор қилганлардан нажот кутиш қайси мантиққа тўғри келади?

Ҳой дўстларим, ўзи биз кимдан мутақил бўлган эдик? (ҳар ҳолда халқимиз тўла мустақил бўлмаган бўлса ҳам) Ҳозирку Ўзбек ҳукумати халқаро жамоатчилик олдида бизларга ўҳшаган беш-ўнта муҳолифатчиларни Ўзбекистонда ушлаб турибди, агар бизни тўла жиловимиз яна ўрисни қўлига ўтса, бизларга ўҳшаганларни ҳам қамоққа тиқилишини тушиниб етмадингизми ҳозиргача?

Путинни,чор Россиясини ва Ленинни, Сталинни сиёсатини давом эттираётганини наҳотки ҳали ҳам тўла англаб етмаган бўлсангиз?

Агар тушиниб етмаган бўлсангиз  нима учун муҳолифатчиман деб юрибсиз?

Биз мустақиллик учун курашганимизда қайси сиёсатга қарши курашганмиз ўзи?

Бугун қайси сиёсатга қарши курашаяпмиз.Биз курашаётган сиёсатни замрида Кремлъ сиёсати турибди-ку!

Бунчалар қулликни яҳши кўрмаса булар!

Ўзбкистонда мана шундай фикрда бўлган сиёсий саводсиз кишилар борлиги учун ҳам, олдинга силжишимиз қийин кечаяпди.

Тўлқинни ва Тошкентлик синглимизни чиқишларини худди Украинадаги Путин тарғиботига учиб, (эхтимол уни пулига учиб) Рус ОАВлврида чиқиш қилаётган Украиналик ўрисларни фикрларига ўҳшатиб юбордим.

Русияни қўллаётган эй биродарлар! Шунчалик руспараст экансиз, у ёқларда нима қилиб юрибсиз?  Россияга келиб, Путинни қучоғида яшавермайсизларми?

Носир Зокир

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятини Фарғона водийси бўйича

мувофиқлаштирувчиси